Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet234/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   407
215-модда. муниципал мулк
Давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг мол-мулки, маҳаллий 
бюджет маблағлари, муниципал уй-жой фонди ва коммунал хўжалик, 
корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, халқ таълими, маданият, 
соғлиқни сақлаш муассасалари, шунингдек бошқа мол-мулк 
муниципал мулк бўлади.
муниципал мулк бўлган мол-мулкни, агар қонун ҳужжатларида 
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, давлат ҳокимияти маҳаллий 
органлари ёки улар вакил қилган органлар тасарруф этадилар.
муниципал мулк бўлган мол-мулк юридик шахсларга хўжалик 
юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бириктириб 
қўйилиши мумкин.
муниципал мулк маҳаллий бюджетга тушадиган солиқлар, 
йиғимлар ва бошқа тўловлардан, шунингдек, қонун ҳужжатларида 
назарда тутилган асосларга мувофиқ бошқа тушумлар ҳисобидан 
ташкил этилади.
муниципал мулк объектлари қонун ҳужжатларида белгиланган 
тартибда ва шартлар асосида хусусий мулк қилиб берилиши мумкин.
ЎзР ФК 215-моддасининг 2-қисмига мувофиқ, маҳаллий давлат 
ҳокимияти органлари ёки улар томонидан ваколатланган органлар 
муниципал мулк ҳуқуқининг субъектлари, деб эълон қилинган.
муниципал мулк ҳуқуқининг субъектлари, одатда, мураккаб 
тизимли тузилмалар бўлиб, ўзининг маъмурий-бошқарув, ижтимоий-
маданий, тезкор-хўжалик каби органларининг кенг тармоғи орқали 
фаолият юритадилар, аммо фақат улар билан чекланиб қолмайдилар.
Бунда муниципал мулкнинг ҳуқуқий режимини вужудга келиши 
мол-мулкни давлатдан маъмурий-ҳудудий тузилмаларга беришнинг 
қонун томонидан тартибга солинган жараёни доирасида содир 
бўлади.


547
17-боб. Оммавий мулк
Бу ҳолда Ўзбекистон Республикаси 1993 йил 2 сентябрдаги 
13-XII-сонли «маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуннинг 
8-моддаси 2-қисмининг нормаларига таяниш лозим, унда қуйидагича 
кўрсатилган: «халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг 
мол-мулки, бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари фондларнинг ва 
аниқ мақсадга қаратилган фондларнинг маблағлари вилоят, туман, 
шаҳар мулкидир. Вилоят, туман, шаҳар аҳамиятига эга бўлган 
муҳандислик инфраструктураси объектлари ва бошқа объектлар, 
корхоналар ва бирлашмалар, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, 
ижтимоий таъминот, фан ва маданият муассасалари, вилоят, туман, 
шаҳар маблағи ҳисобидан ташкил этилган ёки сотиб олинган, 
шунингдек, улушбай асосларда ташкил этилган ёки сотиб олинган 
ёхуд халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашига бошқа 
манбалардан бепул берилган қимматли қоғозлар ва молия активлари 
вилоят, туман, шаҳар мулки бўлиши мумкин»
Объектлар республика мулкидан кейинчалик муниципал мулк 
қилиб берилганда, шунингдек, мол-мулк мулкдорининг барча 
ҳуқуқлари ва унинг эркин хоҳиш билдиришига риоя қилинган 
ҳолда ўтказишнинг тегишли ҳуқуқий тартибига риоя қилиш зарур. 
Республика мулкини муниципал мулк тасарруфига ўтказишнинг 
олди-сотди ва бошқа ш.к. шакллари ҳам мавжуд деб ҳисоблаш 
мумкин. Аммо бу масалалар беистисно хусусий мулк битимларининг 
фуқаролик-ҳуқуқий конструкциялари доирасида ҳал қилинмасли-
гини ҳисобга олиш муҳимдир. Оммавий манфаатларни ҳисобга олган 
ҳолда бунда мазкур оммавий мулк объектларининг махсус ҳуқуқий 
режими қўлланиши лозим.
шу сабабдан мазкур муносабатлар махсус ҳуқуқий тартибот 
объекти сифатида юзага чиқиши мумкин. Жумладан, Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2002 йил 9 августдаги 
287-сонли «Тошкент шаҳар ҳокимлигининг муниципал мулк объект-
ларини сотиш тўғрисида»ги қарорида Тошкент шаҳар ҳокимлигига 
тегишли мол-мулкни сотиш тартибини назарда тутади.
Умуман олганда, муниципал мулк ҳуқуқининг объекти бўлган 
мол-мулк, республика мулкини ташкил этувчи мол-мулк қайси 
гуруҳларга бўлинса, худди шундай бўлинади:
– хўжалик юритиш ва оператив бошқариш ҳуқуқида муниципал 
корхона ва муассасаларга бириктирилган мол-мулк;


548
II-бўлим. мУЛК ҲУқУқИ ВА БОшқА АшЁВИй ҲУқУқЛАР
– муниципал корхона ва муассасаларга бириктирилмаган, муни-
ципал бюджетни, муниципал уй-жой фондини ташкил этувчи мол-
мулк ва б.
Биринчи гуруҳдаги мол-мулк асосан ижтимоий (таълим, тиббиёт, 
маданият) ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга. Иккинчи гуруҳга 
кирадиган мол-мулк эса аҳолининг тегишли маъмурий-ҳудудий 
бирлик ҳудудида яшаши билан боғлиқ эҳтиёжларини қондириши, 
шунингдек, маҳаллий ўз-ўзини бошқарув органларининг фаолиятини 
молиявий ва моддий жиҳатдан таъминлаши лозим.
муниципал мулк сирасига кирадиган мол-мулк ўзининг 
тур, миқдор ва нарх ҳолати бўйича, табиийки, республика мулк 
ҳуқуқининг объекти бўлган мол-мулкка мос келмайди. Кўрсатилган 
параметрлар бўйича у анчагина чекланган ва ўзига хосдир, 
чунки маҳаллий аҳамиятга эга давлат вазифаларини ҳал этишга 
мўлжалланган.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish