Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Ишончноманинг шакли



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet155/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   407
135-модда. Ишончноманинг шакли
Ишончнома оддий ёзма шаклда ёки нотариал шаклда расмийлаш-
тирилади.
Нотариал шаклни талаб қилувчи битимларни тузиш ёхуд юридик 
шахсларга нисбатан ҳаракатларни амалга ошириш учун берилган 
ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак, ушбу Кодекснинг 
136, 137, 138-моддаларида назарда тутилган ҳоллар ва қонун 
ҳужжатлари билан ишончноманинг ўзгача шакли белгилаб қўйилган 
бошқа ҳоллар бундан мустасно.
шарҳланаётган модда ишончноманинг оддий ёзма ва нотариал 
шаклларини белгилайди.
Ишончнома бир томонлама битим ҳисобланади ва унга шу тур-
даги битимлар учун, жумладан, битимларнинг шакли бўйича 
белгиланган умумий қоидалар қўлланади (Ўзбекистон Республикаси 
ФК 103, 107, 110-моддаларига шарҳлар).
1. Умумий қоидага кўра ишончнома фақат муомалага лаёқатли 
фуқаролар томонидан берилиши мумкин. 14 ёшга етмаган шахслар 
номидан, шунингдек, муомалага лаёқатсиз деб тан олинган фуқаролар 
номидан ишончномаларни уларнинг ота-оналари, фарзандликка 
олувчилари, васийлари амалга оширади (Ўзбекистон Республикаси 
ФКнинг 29, 30-моддалари). 14 дан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганлар 
ўз ота-оналари, фарзандликка олувчилари, ҳомийларининг ёзма 
розилиги билан ишончномаларни бериши мумкин (Ўзбекистон 
Республикаси ФКнинг 27-моддаси). Агар ишончнома вакилни вояга 
етмаган шахс мустақил ҳолда амалга оширишга ҳақли бўлган 
ҳаракатларни бажариш учун ваколатлайдиган бўлса, бундай розилик 
талаб этилмайди (Ўзбекистон Республикаси ФК 27-моддасининг 
2-қисми).
Юридик шахслар уларнинг фаолияти мақсадларига мувофиқ 
битимларни амалга ошириш учун ишончномаларни беришлари мум-
кин, акс ҳолда уларнинг устидан Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 
125- ва 134-моддаларига мувофиқ шикоят қилиниши мумкин.
Агар ишончномада кўзда тутилган ҳаракатлар айни шу шахс-
ларнинг бир турдаги манфаатларига оид бўлса, бир нечта шахс-
ларнинг номидан ишончноманинг берилишига йўл қўйилади 
(масалан, бир нечта жавобгарга нисбатан даъво бўйича ишни юритиш 
учун ишончнома).


355
10-боб. Вакиллик ва ишончнома
Ишончнома фақат ёзма шаклда амалга оширилади. Уни алоҳида 
ҳужжат, хат, телеграмма ва ҳоказолар шаклида тузиш мумкин. Бунда 
тегишли ҳужжатда уни ишончнома деб тан олиш учун зарур бўлган 
қуйидаги шартлар бўлиши керак: тузилиш санаси; бериладиган 
ваколатларнинг моҳияти; ваколат берувчининг ва вакилнинг 
фамилияси, исми, отасининг исми, турар жойи. Юридик шахснинг 
номидан бериладиган ишончномада унинг тўлиқ номи, манзили ва 
ишончномани имзолаган шахснинг лавозими кўрсатилади.
Ишончнома нотариал шаклини талаб этадиган битимларни 
амалга ошириш учун берилганда (Ўзбекистон Республикаси 
ФКнинг 110-моддаси), у Адлия Вазирлиги томонидан 1997 йил 
28 апрелда тасдиқланган № 33/1-сонли «Давлат ва хусусий нота-
риуслари томо нидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тарти-
би тўғ рисида»ги йўриқномасида кўзда тутилган тартибда нотариал 
тасдиқланади.
Ишончноманинг нотариал тартибда тасдиқланишининг мажбу-
рийлиги, шунингдек, махсус қонунларда кўзда тутилиши мумкин 
(Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги қонуни).

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish