Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Тижорат вакиллиги



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   407
133-модда. Тижорат вакиллиги
Тадбиркорлар шартномалар тузаётганида улар номидан доимо 
ва мустақил суратда вакиллик қилувчи шахс (тижорат вакили) 
вакилнинг ваколатлари кўрсатилган ёзма шартнома асосида, бундай 
ваколатлар кўрсатилмаган тақдирда эса ишончнома асосида ҳам иш 
олиб боради.
Тижорат вакили ўзининг иштирокида тузилган шартномадаги 
турли тарафларнинг манфаатларини фақат бу тарафларнинг рози-
лиги билан ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа 
ҳоллардагина айни бир вақтда ифодалаши мумкин.
Агар тарафлар билан тузилган битимда бошқача тартиб назарда 
тутилган бўлмаса, тижорат вакили шартлашилган ҳақни ва 
топшириқни бажариш вақтида қилган чиқимларини тенг улушларда 
тўлашни шартномадаги тарафлардан талаб қилишга ҳақли.
Тижорат вакили ўзига берилган топшириқни бажариб бўлганидан 
кейин ҳам савдо битимлари тўғрисида ўзига маълум бўлган маълу-
мотларни сир сақлаши шарт.
Тадбиркорлик фаолиятининг айрим соҳаларидаги тижорат вакил-
лигининг хусусиятлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
133-модда фуқаролик ҳуқуқи учун янги бўлган вакиллик 
турини киритади. Тижорат вакили доимо тадбиркорлар номидан 
тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлган битимларни сурункали 
ва мустақил суратда амалга оширадиган тадбиркордир. Тегишли 
ҳолатни ҳисобга олган ҳолда анъанавий вакилликдан жиддий фарқ 
қилувчи вакиллик конструкцияси яратилган. Вакилликнинг ушбу 
тури учун белгиланган ҳуқуқий режимнинг хусусиятларидан бири 
шундан иборатки, тижорат вакили одатдаги битимлардан ташқари 
ундан бошқа ҳеч ким туза олмайдиган битимларни ҳам тузиши 
мумкин.
Гап шундаки, ФКнинг 133-моддаси айни бир вақтда иккала 
томоннинг (сотувчи ва харидор, қарз берувчи ва қарздор, пудратчи ва 
буюртмачи, ижарага берувчи ва ижарачи, ва ҳоказо) вакили бўлган 
тижорат вакили томондан битим тузилишига йўл қўяди.
Битимда иккала томоннинг манфаатларида жиддий таъсир эти-
ши мумкин бўлган шу турдаги муносабатларнинг ўзига хос хусусия-


351
10-боб. Вакиллик ва ишончнома
тини ҳисобга олиб, ФК бундай моделдан фойдаланишнинг бир қатор 
мажбурий шартларини белгилайди. Улардан ҳеч бўлмаса биттасининг 
йўқлиги тижорат вакили томонидан тузилган битимни тузилмаган, 
яъни ваколат берувчилар учун бирор-бир оқибатларни юзага келтира 
олмайдиган деб тан олиш учун етарли асос бўлади.
Бундай мажбурий шартларнинг таркибига қуйидагилар киради:
1. Томонлар бир вақтнинг ўзида тижорат вакилликка розилигини 
билдиришади. Бу қоидадан истиснолар фақат қонун ҳужжатлари 
билан белгиланган ҳолларда мумкин бўлади.
2. Тижорат вакили унинг айни бир вақтдаги вакиллигига бўлган 
ҳуқуқларини кўзда тутадиган тўғридан-тўғри ифодаланган ваколат-
ларга эга бўлиши лозим. Бундай ваколатлар бўлғуси битимнинг 
иккала томони тижорат вакили билан тузган ёзма шартномаларда 
ёки улардан ҳар бири томонидан берилган ишончномаларда бўлиши 
мумкин.
Тижорат вакилига ФК билан тегишли ҳуқуқлар берилади ва 
шу билан бирга унга маълум, унинг мавқеи хусусиятидан келиб 
чиқадиган мажбуриятлар юклатилади. Тижорат вакиллиги тадбир-
корлик фаолияти соҳасида амалга оширилиши туфайли, тижорат 
вакили ва унинг ваколат берувчилари ўртасида шарт номалар ҳақ 
эвазига амалга оширилиши кўзда тутилади. Бунда вакил мукофот 
билан биргаликда, шунингдек, ўзи амалга оширган ҳаражатларини 
қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Иккала томоннинг 
манфаатларини ҳимоя қилиш учун уларнинг тижорат вакили 
билан тузган шартномаларида тўлов миқдори белгиланмаган 
ҳолда мукофот ва ҳаражатларни қоплаш тенг улушларда тўланиши 
лозимлиги белгиланган.
шарҳланаётган моддада тижорат вакилининг ўзи амалга оши-
раёт ган савдо битимлари тўғрисида маълумотларни сир сақлаш 
мажбуриятлари алоҳида ажратиб кўрсатилган. Ушбу мажбурият 
тижорат вакили томонидан топшириқ бажарилганидан кейин ҳам 
сақланиб қолади.
ФК тадбиркорлик фаолиятининг маълум соҳаларида амал 
қилувчи тижорат вакиллиги тўғрисидаги махсус қоидаларнинг қонун 
ёки бошқа ҳужжат билан белгиланишига йўл қўяди. Ҳозирча бундай 
махсус ҳужжатлар йўқ.


352
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish