Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Нотариал тасдиқланган ишончномаларга



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   407
136-модда. Нотариал тасдиқланган ишончномаларга 
тенглаштирилган ишончномалар
Қуйидагилар нотариал тасдиқланган ишончномаларга тенглаш-
тирилади:
госпиталларда, санаторийларда ва бошқа ҳарбий-даволаш муасса-
саларида даволанаётган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда бошқа 
шахсларнинг шу муассасаларнинг бошлиқлари, уларнинг тиббий қисм 
бўйича ўринбосарлари, катта ва навбатчи шифокорлари томонидан 
тасдиқланган ишончномалари автомототранспорт воситаларини 
бошқариш ва тасарруф этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно; 
(ЎзРнинг 27.09.2006 йил ЎРҚ–56-сон Қонуни 2-моддасининг 1-бан дига 
асосан таҳрирга сўзлар киритилди)
ҳарбий хизматчиларнинг, ҳарбий қисмлар, қўшилмалар, муасса-
салар ҳамда ҳарбий ўқув юртлари жойлашган, нотариал идоралар ва 
нотариал ҳаракатларни амалга оширувчи бошқа органлар бўлмаган 
пунктларда эса ишчи ва хизматчиларнинг, улар оилаларининг ва 
ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг шу қисм, қўшилма, муассаса 
ва ўқув юртларининг командирлари (бошлиқлари) томонидан 
тасдиқланган ишончномалари, автомототранспорт воситаларини бош-
қариш ва тасарруф этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно; 


356
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
(ЎзРнинг 27.09.2006 йил ЎРҚ–56-сон Қонунини 2-моддасининг 1-банди-
га асосан таҳрирга сўзлар киритилди)
озодликдан маҳрум қилиш жойларида бўлган ёки қамоқда сақла-
наётган шахсларнинг тегишли муассасалар бошлиқлари томонидан 
тасдиқланган ишончномалари автомототранспорт воситаларини 
бошқариш ва тасарруф этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно. 
(ЎзРнинг 27.09.2006 йил ЎРҚ–56-сон Қонунини 2-моддасининг 1-банди-
га асосан таҳрирга сўзлар киритилди).
Нотариал тузиш шаклини талаб этувчи битимлар учун ишонч-
нома нотариал тасдиқланиши керак, қонунчиликда кўзда тутилган 
ҳоллар бундан истисно.
шарҳланаётган модда берилган ишончномалар нотариал тасдиқ-
ланган ишончномаларга тенглаштириладиган ҳолатларни белги-
лайди. Улар алоҳида тартибда расмийлаштирилади. шарҳла-
наётган модда ўз юридик кучига кўра нотариал тасдиқланган 
ишончномаларга тенглаштириладиган ишончномаларни тасдиқлашга 
ҳақли бўлган мансабдор шахсларни санаб ўтади.
шарҳланаётган моддада санаб ўтилган мансабдор шахслар 
томонидан тасдиқланган ишончномаларни нотариал тасдиқланган 
ишончномаларга тенглаштириб, қонун чиқарувчи бундай расмий-
лаштиришнинг ҳақиқий имкониятидан келиб чиққан. Ҳарбий 
хизматчилар ва ҳарбий қисмларнинг дислокация пунктларида 
жойлашган бошқа шахслар дислокация жойларининг аҳоли пункт-
ларидан узоқлиги ва шу туфайли ҳарбий қисмларнинг ёнида нота-
риал идоралар (нотариуслар) йўқлиги туфайли нотариусларнинг 
хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлмайди.
Ҳарбий бошлиқлар, шифокорлар, пенитенциар муассасаларининг 
бошлиқларига ишончномани тасдиқлаш ҳуқуқининг берилиши улар-
нинг қўл остиларидаги шахсларнинг ишончномаларини тасдиқлаш 
муаммосини ҳал этади. Бундан ташқари, ҳарбий хизматчилар (ҳар-
бий қисм ҳудудида бўлиши шартлиги ва ундан махсус рухсатсиз 
чиқишнинг таъқиқланиши), даволаш муассасаларидаги беморлар, 
қамоқда сақланаётган ёки озодликдан маҳрум бўлган шахсларнинг 
(эркин ҳаракатланиш имкони чекланганлар) ўзига хос ҳолати 
ҳам уларнинг ишончномаларини тасдиқлашнинг алоҳида шакли 
киритилишининг заруратини талаб этади.


357
10-боб. Вакиллик ва ишончнома

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish