Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Ишончноманинг бошқа шакллари



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   407
137-модда. Ишончноманинг бошқа шакллари
Хат-хабарларни, шу жумладан, пул ва посилкаларни олишга, 
иш ҳақини ҳамда меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бўлган бошқа 
тўловларни олишга, муаллифлар ва кашфиётчиларга тўланадиган 
ҳақларни, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларни, шунингдек, банк 
муассасаларидан суммаларни олиш ҳақидаги ишончнома ваколат 
берувчи ишлайдиган ёки ўқийдиган ташкилот, у яшайдиган уйга 
хизмат кўрсатувчи уй-жойдан фойдаланиш ташкилоти, ўзининг яшаш 
жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёхуд фуқаро 
даволанишда бўлган даволаш муассасасининг маъмурияти томонидан 
тасдиқланиши мумкин.
шарҳланаётган моддага кўра, ишончнома соддалаштирилган тар-
тибда берилиши мумкин.
Фуқаролар томонидан кенг тарқалган ҳаракатларнинг содир 
этилиши юзасидан ишончнома фуқаронинг иш, ўқиш ёки яшаш 
жойига кўра ташкилот томонидан, унинг касаллиги ҳолатида эса 
касалхонанинг маъмурияти томонидан тасдиқланиши мумкин. 
Бундай ҳаракатларнинг рўйхати шарҳланаётган модда билан белги-
ланади ва мутлақо тўлиқ ҳисобланади. шу билан бирга махсус 
қонунлар худди шундай тарзда ишончномаларни расмийлаштиришга 
йўл қўйиладиган бошқа ҳолатларни кўзда тутиши ҳам мумкин. 
Бу, масалан, хўжалик жамиятлари иштирокчиларининг умумий 
йиғилишларида иштирок этиш учун ишончномаларга тегишли 
(Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акция-
дорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» ги қонуннинг 
74-моддаси, «масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жа-
мият лар тўғрисида» ги қонуннинг 34-моддаси).
Фуқаронинг вакили томонидан унинг банкдаги омонатини ва 
унинг банк ҳисоб рақамидан маблағларни олиш учун ишончномалар 
ҳам тегишли пул маблағлари жойлашган банк томонидан тасдиқ-
ланиши мумкин. Фуқарога жўнатилган пул, жўнатма ва бошқа хат-
хабарларни олиш учун ишончнома алоқа ташкилоти томонидан 
тасдиқланиши мумкин. Ушбу ҳолатларда ишончномаларни тасдиқ-
лаш учун ҳақ олинмайди.
Иш ҳақини ва меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бўлган бошқа 
тўловларни, муаллифлар ва кашфиётчиларнинг (ихтирочиларнинг) 
мукофотларини, нафақаларни ва стипендияларни, фуқароларнинг 
банкдаги омонатларини олиш учун ҳамда хат-хабарларни, жумладан 


358
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
пул ва жўнатма хат-хабарларни олиш учун ишончнома, шунингдек, 
ишонч билдирувчи ишлайдиган ёки ўқийдиган ташкилот, унинг 
яшаш манзилидаги турар-жой фойдаланиш ташкилоти ҳамда у 
даволанаётган стационар даволаш муассасасининг маъмурияти 
томонидан тасдиқланиши мумкин.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish