Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Қалбаки ва кўзбўямачилик учун тузилган



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   407
124-модда. Қалбаки ва кўзбўямачилик учун тузилган 
битимнинг ҳақиқий эмаслиги
юридик оқибатлар туғдириш нияти бўлмаган ҳолда, номигагина 
тузилган битим (қалбаки битим) ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. 
Агар битим бошқа битимни ниқоблаш мақсадида тузилган бўлса 
(кўзбўямачилик битими), тарафлар томонидан ҳақиқатда назарда 
тутган битимга доир қоидалар қўлланилади.
1. шарҳланаётган модда қалбаки битимнинг моҳиятини очиб 
берган ҳолда, ушбу ҳаракатлар мазкур битимда қатнашмаётган 


340
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
муайян шахсларни, уларда битим иштирокчиларининг ниятлари 
тўғрисида сохта тасаввур ҳосил қилган ҳолда, алдаш учун амалга 
оширилишини белгилайди. Бунда турли мақсадлар кўзланади: 
банкротлик содир этилган жиноят учун мол-мулкни мусодара этиш 
хавфи юзага келганда мол-мулкни қалбаки сотиш ва битимнинг 
қалбакилиги тарафларнинг битим уларни боғламаслиги ва улар уни 
ижро этиш ёки ижро этишни талаб қилиш ниятига эга эмаслигини 
тушуниши билан боғланади.
қалбаки битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. У ҳеч қандай 
ҳуқуқий оқибатларни туғдирмайди. Тарафлар ушбу битимни ижро 
этиш ниятида эмас, бироқ у бажарилаётгани тўғрисида тасаввур 
ҳосил қилиш учун айрим ҳаракатларни: мол-мулкни бошқага бериш, 
зарур ҳужжатларни тузиш ва ҳ.к.ни амалга оширадилар.
Тарафлар номигагина тузган бўлса ҳам, улар ва атрофдаги 
шахслар учун тарафлар битимни ҳақиқатдан ҳам ижро этиш ниятида 
бўлган ҳолатдаги сингари ҳуқуқий оқибатларни яратадиган битимлар 
қалбаки бўлиши мумкин эмас. Гап мавҳум, ҳақиқийлиги ижро этиш 
асосига боғлиқ бўлмаган битимлар тўғрисида бормоқда. Пул эк-
виваленти ҳисобга олинмасдан, келгусида фойдасига ёзиб берилган 
шахс томонидан сотиб олиниши мўлжалланган ҳолда банкда ҳисобга 
олиш учун ёзиб берилган вексель уни имзолаган шахслар учун 
оддий вексель сингари оқибатларни юзага келтиради.
2. Кўзбўямачилик битими бошқа битимни беркитиш мақсадида 
тузилади. Олди-сотди шартномасидан ҳадя қилиш битимини 
беркитиш ва аксинча мақсадда фойдаланиш мумкин, чунки улар 
бир-биридан осон ниқобланадиган текинлик белгиси билан ажралиб 
туради. қалбаки битим билан бўлган ҳолатдаги сингари, тарафлар 
учинчи шахсларни ўз ниятларидан чалғитишни мақсад қилиб олади 
ва тузилган битимни ижро этиш ниятига эга бўлмайди. Бироқ, бу 
ерда тарафлар ҳар ҳолда ҳуқуқий оқибатларни яратишни истайдилар. 
Бироқ ушбу оқибатларни яширишни хоҳлайдилар. мазкур ҳолда 
икки битим мавжуд: учинчи шахсларда ёлғон тасаввур уйғотиш учун 
тузиладиган ва сохта бўлган ёлғондакам ҳисобланган битим ҳамда у 
билан беркитилган, тарафлар назарда тутган ва ижро этиш ниятида 
бўлган битим.
қалбаки битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмас ҳисобланади. Кўзбўя-
мачилик битимига келсак, қонун уни ҳақиқий деб топиш 
имкониятини беради. Бундай ҳолда тарафларнинг ҳаракатларини 


341
9-боб. Битимлар
баҳолашда тарафлар назарда тутган битимга тегишли бўлган 
талаблар қўлланилиши лозим. Бунда беркитилган битим қонуний 
бўлиши (ҳадя этиш шахсий сирга тегишли маълумотлар ошкор 
бўлмаслиги учун олди-сотди шаклида амалга оширилган) ёки 
ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин (улушнинг бошқа умумий мулк 
иштирокчилари, хўжалик жамияти таъсисчилари (иштирокчилари) 
томонидан имтиёзли сотиб олиниши қоидасини четлаб ўтиш 
мақсадида олди-сотди ҳадя қилиш кўринишида амалга оширилган).

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish