Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Битим тузиш ваколатларини чеклаш оқибатлари



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   407
126-модда. Битим тузиш ваколатларини чеклаш оқибатлари
Агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан 
ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан 
ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим 
тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши 
мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва 
битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар 
доирасидан чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф 
мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги 
исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор 
бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб 
топилиши мумкин.
шарҳланаётган модда бағишланган вазиятни ваколатларга эга 
бўлмаган шахс ҳаракатларининг оқибатларидан ажратиш зарур (ФК 
132-м.). мазкур ҳолатда шахс ишончнома ёки қонунда кўрсатилган, 
ёки вазиятдан аниқ келиб чиқувчи ваколатлар доирасида, бироқ вакил 


343
9-боб. Битимлар
ва ваколат берувчи ўртасидаги шартнома ёки таъсис ҳужжатларида 
мавжуд чекловларни ҳисобга олмаган ҳолда ҳаракат қилади. 
масалан, унинг номидан уй сотиб олишга ишончнома олган шахс 
ишонч билдирувчи томонидан уй учун тўланиши мумкин бўлган 
энг юқори нарх тўғрисида огоҳлантирилган. Таъсис шартномасида 
бош директорга юридик шахсга тегишли кўчмас мулкни сотиш 
таъқиқланган. Ниҳоят, бундай чеклов шахснинг хоҳиши тўғрисида 
унинг амалий хатти-ҳаракатларидан келиб чиққан ҳолда (хусусан, 
дўкондаги сотувчи ва харидор назарда тутилмоқда) хулоса 
қилинадиган конклюдент ҳаракатлар хусусида ҳам бўлиши мумкин.
Умумий қоидага кўра кўрсатилган чекловлар битимни тузаётган 
шахснинг ёки номидан битим тузилаётган шахснинг учинчи 
шахслар билан муносабатларига таъсир кўрсатмайди. Учинчи 
шахс мавжуд чекловлар тўғрисида билган ёки билиши лозим 
бўлган ҳолатлар бундан мустасно. масалан, агар ваколат берувчи 
ишончномада тегишли маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳолда учинчи 
шахс – сотувчига сотиб олинадиган уй учун шартномага киритилиши 
мумкин бўлган энг юқори нархни маълум қилса ёки акциядорлик 
жамияти директори томонидан имзоланган шартнома тузаётган 
кўчмас мулк сотувчиси мавжуд чекловлардан хабардор бўлса, чунки 
унинг ўзи акциядорлик жамияти акциядори ва устав тасдиқланган 
акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этган бўлса. Ниҳоят, 
дўконда харидор тўловни фақат касса орқали амалга оширишни 
талаб қилувчи эълон осиб қўйилганига қарамасдан, бевосита сотувчи 
билан ҳисоб-китоб қиладиган вазият бўлиши мумкин.
Кўрсатилган ҳолатларда битим низоли ҳисобланади, бироқ чеклов 
кимнинг фойдасига белгиланган бўлса ўша шахс талаб қўйиши 
мумкин. Бунда талаб билдирувчи иккинчи тараф мавжуд чекловлар 
тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлганлигини исботлаш талаб 
қилинади. Ушбу ҳолат учун махсус оқибатлар ўрнатилмагани учун 
икки томонлама реституцияда ифодаланган умумий оқибатларга 
риоя қилиш зарур.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish