123-модда. Алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф
вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда
келишиши ёки оғир ҳолатлар юз бериши
таъсирида тузилган битимнинг ҳақиқий
эмаслиги
Алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф
билан ёмон ниятда келишиши таъсирида тузилган битим, шунингдек,
фуқаро оғир ҳолатлар юз бериши туфайли ўзи учун ўта ноқулай
шартлар билан тузишга мажбур бўлган, иккинчи тараф эса бундан
фойдаланиб қолган битим (асоратли битим) жабрланувчининг даъвоси
бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Агар битим юқорида кўрсатилган асослардан бирига кўра ҳақиқий
эмас деб топилса, иккинчи тараф жабрланувчига унинг битим бўйича
бажарган ҳамма нарсасини қайтариб бериши керак, олинган нарсани
асл ҳолида қайтаришнинг иложи бўлмаганида эса унинг қийматини
пул билан тўлаши керак. Жабрланувчи битим бўйича иккинчи
тарафдан олган мол-мулк, шунингдек иккинчи тарафга топширилган
нарса эвазига ўзига тегишли бўлган мол-мулк давлат даромадига
ўтказилади. мол-мулкни асл ҳолида давлат даромадига ўтказиш
мумкин бўлмаса, унинг қиймати пул билан ундириб олинади. Бундан
ташқари, жабрланувчига иккинчи тараф унинг қилган ҳаражатларини,
унинг мол-мулки йўқотилиши ёки бузилиши натижасида етказилган
зарарни тўлайди.
1. шарҳланаётган моддада кўзда тутилган беш битимнинг
барчаси бир қарашда бир-биридан жиддий фарқ қилади. Уларни
тан олиш асослари бутунлай турлича. Улардан бирлари битимни
тузиш сабабларига (зўрлик, қўрқитиш) тегишли ва шахсий (ички)
эрк иродаси, хоҳишнинг йўқлиги, бошқалари эса хоҳишнинг битим-
336
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
да хоҳиш билдиришга, изҳор этишга номувофиқлиги (алдаш,
вакилнинг ёмон ниятдаги битими, асоратли битим) хусусиятига эга.
Иккита ҳолат уларни бирлаштириш имконини беради. Биринчи:
ушбу турлича бўлган бешта асоснинг барчаси битта умумий шарт
билан эътиборга олиниши мумкин: уларнинг ҳар бири битим
тузишнинг зарурий сабаби бўлиши лозим. Бусиз тегишли битимлар
тузилмаган бўлар эди. Иккинчи: бундай битимларни ҳақиқий эмас
деб топишнинг умумий оқибатлари.
Биринчи хусусият на битимнинг шартларини, на уни амалга
ошириш тартибини ва ниҳоят на битимнинг шаклини эътиборга
олмаслик имконини беради. Улар бутунлай қонуний бўлиши мумкин.
Энг асосийси битим ниманинг таъсирида амалга оширилганидир.
Беш ҳолатнинг барчасида тарафлардан бири иккинчи тарафнинг
ноқонуний ҳаракатларидан жабрланувчи ҳисобланади. Ушбу ноқо-
нуний ҳаракатлар иккинчи тарафнинг битимни тузишига жиддий
таъсир кўрсатган.
шу сабабдан мазкур норма фақат ушбу ноқонуний ҳаракатларнинг
фуқаролик-ҳуқуқий таснифини беришига эътибор қаратиши зарур.
У шунга ўхшаш ҳолларда бундай ҳаракатларни амалга оширган
шахслар учун юзага келиши мумкин бўлган жиноий, маъмурий
ва бошқа жавобгарликка оид эмас. Алдаш, зўрлик, қўрқитиш ва
қолган ҳаракатлар муайян шароитларда жиноий ёки маъмурий
қонунчиликда кўзда тутилган чораларни қўллаш ҳуқуқини беради.
қуйидаги битимларнинг ҳар бири, агар у:
– биринчидан, алдаш таъсирида;
– иккинчидан, зўрлик таъсирида;
– учинчидан, қўрқитиш таъсирида;
– тўртинчидан, бир тараф ваиклининг иккинчи тараф билан ёмон
ниятли битими таъсирида;
– бешинчидан, ўзи учун жуда фойдасиз шартлар асосидаги оғир
вазиятлар таъсирида (асоратли битим) тузилган бўлса ҳақиқий эмас
деб топилиши мумкин.
шарҳланаётган модда ҳар қандай иштирокчилар – ҳам жисмоний
шахслар, ҳам юридик шахсларнинг битимларига нисбатан тадбиқ
этилади.
2. Алдаш тарафни атайлаб янглиштиришни ифода этади.
У ундан иккинчи тарафни битим тузишга кўндириш воситаси
сифатида фойдаланилганда юридик аҳамият касб этади. Битимни
тузишдан манфаатдор бўлган тараф атайлаб жабрланувчида битим
337
9-боб. Битимлар
характери, унинг шартлари, иштирокчиларнинг шахсияти, нарсаси,
унинг битим тузиш қарорига таъсир қилувчи бошқа вазиятлар
тўғрисида ҳақиқатга мувофиқ бўлмаган тасаввурни ҳосил қилади.
Алдаш муайян фактларни тасдиқлаш ва билиш жабрланувчини
битим тузишдан қайтариши мумкин бўлган фактлар ва вазиятларни
яширишдан иборат бўлиши мумкин.
масалан, шахс банкка омонатни мерос бўйича олиш ҳуқуқини
берувчи қалбаки ёки ҳақиқатга тўғри келмайдиган ҳужжатларни ёки
битим тузиш ваколатини тасдиқловчи сохта ҳужжатни тақдим этади
ва ҳ.к.
3. шарҳланаётган моддада зўрлик битим иштирокчиси шах-
сиятига ёки агар у фуқаро бўлса бевосита тарафнинг ўзига ёки юридик
шахснинг вакиллари (ходимлари) ва органларига жисмоний таъсир
кўрсатиш ҳисобланади. Улар калтаклаш, тан жароҳати етказиш,
қотиллик, жисмоний азоб бериш, ҳаракатланиш эркинлигини чеклаш
ёки ундан маҳрум қилишда ифодаланиши мумкин. Зўрлик тарафнинг
мол-мулкига тажовуз қилиш – мол-мулкни йўқ қилиш ёки шикастлаш,
уни эгаллаб олишда намоён бўлиши мумкин.
Зўрлик ҳам битимдаги тарафга, ҳам тарафга яқин кишиларга
(фарзандлари, ота-онаси, эр-хотинига), унинг контрагентлари ёки
аффиляцияланган шахсларига нисбатан ишлатилиши мумкин.
Бундай ҳолларда битим тарафи учун гап маънавий азоб етказиш,
мижозлар, акциядорлар, шўъба жамиятларини йўқотиш ва ҳ.к.
тўғрисида бормоқда.
Зўрлик албатта жиноий жазоланадиган бўлиши шарт эмас, бироқ
доимо ноқонуний бўлиши лозим. Бошлиқнинг ўзига бўйсунувчи
ходимни битим тузишга мажбур қилиш учун ўз ҳокимиятидан
фойдаланиши (хайфсан эълон қилиш, лавозимини тушириш,
мукофотдан маҳрум қилиш ва ҳ.к.) ҳам зўрликнинг бир туридир.
Зўрлик битим тузишга розилик олишга эмас, балки бундай
розилик кўринишини ҳосил қилувчи ҳаракатни содир этишга мажбур
қилишга қаратилган. Зўрловчига битим тузилган деб ҳисобланиши
учун шартнома, ариза, далолатнома, бошқа ҳужжатлар остида имзо
қўйдириш муҳим.
4. қўрқитиш ҳам, агар у битимда ифодаланган хоҳишнинг уни
тузувчи шахснинг ҳақиқий хоҳишига номувофиқлигига сабаб бўлган
бўлса, битим ҳақиқий эмас деб топилиши учун асос ҳисобланиши
мумкин. қўрқитиш шахсга нисбатан жисмоний зўрлик ишлатиш,
338
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
маънавий азоб етказиш, ишчанлик обрўсига путур етказувчи
маълумотларни тарқатиш ёки бирор-бир ноқонуний ҳаракатни
амалга ошириш таҳдиди остида уни битим тузишга мажбур қилиш
мақсадида унинг иродасига руҳий таъсир ўтказишда ифодаланади.
5. Оғир вазиятларнинг тўғри келиб қолиши шахсни ўз хоҳишига
тўла мувофиқ бўлмаган ҳолда ҳаракат қилишга мажбур этади, чунки
ушбу вазиятлар унга ҳар доим ҳам танлаш имконини бермайди. Оғир
касаллик, банкротлик, ишдан ҳайдалиш ва шунга ўхшаш вазиятлар
харидорлар, сотувчилар, кредиторлар ва ҳ.к.ларни танлашда
эътиборсиз бўлишга мажбур қилади. шу билан бирга оғир вазиятлар
тўғри келиб қолишининг ўзи битимни ҳақиқий эмас деб топиш учун
асос бўла олмайди. Бундай битимнинг мажбурий белгиси битим
шартларининг жуда фойдасизлиги бўлиши лозим. Бундай битимлар,
масалан яшаш учун маблағи қолмаган (боқувчисини йўқотган),
ўзларига тегишли мол-мулкни (уй, квартирани) қарзларни зудлик
билан тўлаш, болаларини боқиш учун бозор қийматидан бир неча
баравар арзон нархда сотиш тарзида намоён бўлади.
Бундай битимнинг иккинчи мажбурий шарти иккинчи тарафнинг
виждонсиз феъл-атвори ҳисобланади: у вазият оғирлигини билган
ҳолда битимни атайлаб иккинчи тараф учун жуда бефойда, оғир
шартлар асосида тузади.
Бунда ноинсоф тарафнинг ҳаракатлари характери эътиборга
олинмаслиги лозим. У фаол ҳаракат қилиши мумкин, ёхуд шунчаки
битимни тузишга «розилик билдириши» ҳам мумкин. Ушбу шахс
томонидан бундай битимдан алоҳида фойда олинганини исботлаш
талаб қилинмайди.
Асоратли битимлар ҳам фуқароларга, ҳам юридик шахсга
нисбатан амалга оширилиши мумкин. Бундай хусусият, масалан,
фоизлари кредит суммаси ва инфляция суръатлари ҳамда бундай
битимлар учун одатдаги банк даромадларидан анча юқори бўлган
кредит битимларига хос бўлиши мумкин.
Бироқ битимларнинг асосратли эканлигини исботлаш жисмоний
шахс учун ҳам, юридик шахслар учун ҳам катта қийинчиликлар
билан боғлиқ. шахслар, агар битим тузмасалар янада катта зарар
кўришларини билган ҳолда, ўзлари учун фойдасиз шартлар асосида,
жумладан оғир вазиятлар юзага келиши шартлари асосида битимлар
тузишлари мумкин. шахс ўз мулкини қарзини тўлаш ёки даволаниш
ёхуд мажбурий кўчиш ҳаражатлари учун сотиши бошқа ва яқин
келажакда фоизлар ошиши ёки сотиб олиш учун кредит олинаётган
339
9-боб. Битимлар
товарларнинг нархлари кўтарилишидан хавфсираган ҳолда инсофсиз
фоизлар билан қарз кўтариши бутунлай бошқа ҳолат.
6. шарҳланаётган моддада кўзда тутилган битимлар характери
уларнинг оқибатларини олдиндан белгилаб беради. Битимда
ноқонуний ҳаракат қилган тараф ва жабрланувчи тараф бўлгани
учун бундай ҳаракатларни содир этганлиги учун ҳуқуқбузарга
нисбатан қўлланадиган жарима тусидаги, жавобгарлик чоралари
муҳим аҳамиятга эга бўлади. Жабрланувчига ундан иккинчи тараф
олган барча нарсалар қайтариб берилади. Агар олинган нарсани асл
ҳолида қайтариш мумкин бўлмаса унинг қиймати пулда қопланади.
Жабрланувчи иккинчи тарафдан олган (ёки олиши лозим бўлган)
нарсалар давлат даромадига ундириб олинади. Ушбу чоралар
фуқаролик ҳуқуқида бир томонлама реституция деб аталади. Бир
тараф, жабрланувчи дастлабки ҳолатига қайтарилади, иккинчи
тараф берган ёки бериши лозим бўлган лозим бўлган барча нарсалар
мусодара қилинади.
мазкур моддада кўрсатилган барча битимлар низоли битимлар
ҳисобланади. Битимларни тузган шахслар уларни ҳақиқий эмас деб
топишни талаб қилишга ҳақли, бироқ мажбур эмас. Ишни кўриб
чиқаётган суд бундай битимларнинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисидаги
қарорни барча ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда қабул қилиши
лозим, чунки қонун уни барча ҳолатларда шундай қарор чиқаришга
мажбур этмайди. хусусан, суд, агар битимнинг ижросини орқага
қайтарилмаслиги аниқланса, ҳақиқий эмаслик шартлари бекор
бўлса (жабрланувчи тараф уни кейинчалик маъқулласа) ва битим
натижалари жабрланувчи учун манфаатли бўлган бошқа ҳоллардаги
асослар бўйича битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги
даъвони рад қилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |