120-модда. муомала лаёқати чекланган фуқаро томонидан
тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслиги
Спиртли ичимликларни ёки гиёҳванд воситаларни суиистеъмол
қилиш оқибатида муомала лаёқати чекланган фуқаро томонидан
ҳомийсининг розилигисиз тузилган битимни суд ҳақиқий эмас деб
топиши мумкин. Агар бундай битим ҳақиқий эмас деб топилса, ушбу
Кодекс 117-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар
қўлланилади.
Бу модданинг қоидалари ушбу Кодекс 29-моддасининг иккинчи
қисмига мувофиқ тузилган вақтнинг ўзидаёқ бажариладиган майда
маиший битимларга тааллуқли бўлмайди.
1. шарҳланаётган модда битимни ҳақиқий эмас деб топиш
учун асос сифатида битимнинг муомала лаёқати чекланган
шахс
томонидан тузилишини белгилайди. Фуқаронинг муомала лаёқатини
чеклаш унинг спиртли ичимликларни ёки гиёҳванд воситаларни
329
9-боб. Битимлар
суиистеъмол қилиши оқибатида, агар у ўз ҳаракатлари билан
оиласини қийин моддий аҳволга солаётган бўлса, суд томонидан
амалга оширилади. мазкур чеклов фуқаро устидан ҳомийлик
ўрнатилишида ифодаланади. шундан кейин у фақат майда маиший
битимларни мустақил равишда амалга ошириши мумкин бўлади.
У фақат ҳомийнинг розилиги билан бошқа битимларни тузиши,
шунингдек, иш ҳақи, пенсия ва бошқа даромадларини олиши ҳамда
уларни тасарруф этиши мумкин бўлади.
Бироқ ушбу субъект қолган масалаларда хатти-ҳаракатларини
англаши ва уларни бошқара олиши сабабли у томонидан тузилган
битим, ҳатто у майда маиший битимлар доирасидан четга чиқса ҳам,
ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши мумкин эмас. Ҳомий, агар у битим
ҳомийлик остидаги шахс ва унинг оила аъзолари манфаатларига
жавоб бермайди деб топса, ушбу битим юзасидан низолашишга
ҳақлидир. Бироқ, даъво билдирилиши унинг қондирилиши
шартлигини англатмайди. қонун судга бундай қарорни қабул
қилиш ҳуқуқини беради, бироқ фақат ҳомийнинг битимни ҳақиқий
эмас деб топиш тўғрисидаги талаби учунгина қарор қабул қилиш
мажбуриятини юкламайди. Бироқ даъвони рад этиш учун жиддий
асослар бўлиши лозим: масалан, ҳомийнинг ўз ҳуқуқини фақат
ҳомийлик остидаги шахсни «жазолаш» учун амалга ошириши;
ҳомийлик остидаги шахс ва унинг оила аъзолари манфаатлари учун
тузилган, амалда ҳомий томонидан маъқулланган битим ва ҳ.к.
Агар битим суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилса, унинг
оқибатлари муомалага лаёқатсиз шахс билан тузилган битимларни
ҳақиқий эмас деб топиш ҳолатидаги билан бир хил бўлади. Тараф-
ларнинг ҳар бири олган ҳамма нарсани иккинчи тарафга қайтариб
бериши (олинган нарсани асл ҳолида қайтариб бериш мумкин
бўлмаганида эса унинг қийматини қоплаши), муомалага лаёқатли
тараф, агар у контрагентнинг муомалага лаёқатсизлигини билган ёки
билиши лозим бўлган бўлса, иккинчи тарафга у битимни ижро этиш
натижасида кўрган ҳақиқий зарарни тўлаши шарт (ФК 117-м.).
2. муомала лаёқати суд томонидан чекланган шахс томонидан
амалга оширилган битимни ҳақиқий эмас деб топиш имконияти
бундай шахс ҳомийнинг розилигисиз амалга ошириши мумкин
бўлган майда маиший битимларга нисбатан татбиқ этилмайди (ФК
27-м.).
330
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
Do'stlaringiz bilan baham: |