Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   407
118-модда. Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга 
етмаган шахс томонидан тузилган битимнинг 
ҳақиқий эмаслиги
Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаган шахс 
томонидан ушбу Кодекснинг 27-моддасига мувофиқ унинг ота-
онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийсининг розилиги талаб 


326
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
қилинадиган ҳолларда уларнинг розилигисиз тузилган битим ота-
онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийсининг даъвоси бўйича суд 
томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Агар бундай битим 
ҳақиқий эмас деб топилса, ушбу Кодекс 117-моддасининг иккинчи 
қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
Бу модданинг қоидалари ушбу Кодекс 22-моддасининг иккинчи 
қисми ва 28-моддасида назарда тутилган ҳолларда тўла муомала 
лаёқатига эга бўлган вояга етмаганларга нисбатан тадбиқ этилмайди.
1. 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаган шахслар қисман 
муомала лаёқатига эга бўлади. Улар ўзлари ишлаб топган пуллар, 
стипендиялари, даромадларини тасарруф этиш бўйича мустақил 
битимларни амалга оширишлари, фан, адабиёт, санъат асари, 
ихтиро ёки ўз интеллектуал фаолиятининг қонун билан ҳимоя 
қилинадиган натижалари муаллифи ҳуқуқларидан фойдаланишлари, 
кредит муассасаларига маблағлар киритишлари ва уларни тасарруф 
этишлари, майда маиший битимлар ва ФК 29-моддасида кичик 
ёшдаги болалар учун кўзда тутилган бошқа битимларни амалга 
оширишлари мумкин.
Вояга етмаган шахслар 16 ёшга тўлгандан кейин ишлаш ва иш 
ҳақи олиш, ўқиш ва сти пендия олиш, адабиёт, санъат асарларини 
яратиш, ижрочилик фаолияти билан шуғулланиш, ихтиро, саноат 
намунаси учун патент олиш ва ҳ.к. ларни амалга оширишлари 
мумкин. Ўз фаолияти даромадларини тасарруф этиш битимлари, 
улар билан боғлиқ ҳуқуқларни амалга ошириш ва мажбуриятларни 
бажариш битимлар тўғрисидаги умумий қоидаларга бўйсинади.
Битимни ҳақиқий эмас деб топиш учун махсус асос шу билан 
боғлиқ равишда юзага келадики, вояга етмаганлар, ушбу юқорида 
санаб ўтилганлардан ташқари, қонуний вакилларининг (ота-оналари, 
фарзандликка олувчилари ёки ҳомийларининг) ёзма розилиги билан 
бошқа битимларни тузишлари мумкин (ФК 17-м. 1-қ.). Вакилларнинг 
розилигисиз тузилган битим уларнинг даъвоси бўйича ҳақиқий 
эмас деб топилиши мумкин. Бундай ҳолларда битим тарафларининг 
ҳар бири олинган барча нарсаларни асл ҳолида қайтариши, агар 
қайтариш мумкин бўлмаса қийматини пул билан қоплаши шарт. 
муомалага лаёқатли тараф, агар у вояга етмаган шахс билан иш 
кўраётганлигини билган бўлса, иккинчи тарафга кўрилган реал 
зарарни қоплаши лозим.
2. шарҳланаётган модда қоидалари вояга етган шахс муомалага 
лаёқатли деб эълон қилинган (эмансипация) ёки қонун 18 ёшга 


327
9-боб. Битимлар
етгунга қадар никоҳдан ўтишга рухсат этган ҳолларга нисбатан 
тадбиқ этилмайди. шахс никоҳдан ўтган вақтдан эътиборан тўла 
ҳажмда муомала лаёқатига эга бўлади. Бундай ҳолда қонуний 
вакилларнинг розилигисиз тузилган битимни ҳақиқий эмас деб 
топиш учун асослар бекор бўлади.
Тўла ҳажмдаги муомала лаёқати эмансипация асосида ҳам 
белгиланади (ФК 28-м.). 16 ёшга тўлган вояга етмаган шахс меҳнат 
шартномаси бўйича ишлаётган бўлса ёки қонуний вакилларининг 
розилигига биноан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган 
бўлса, у тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши мумкин. 
Вояга етмаган шахснинг эмансипацияси қонунчиликда белгиланган 
тартибда амалга оширилади (28-м. 2-қ.).

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish