Ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексига ш а р ҳ 1-жилд


-модда. Қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/407
Sana25.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#301317
TuriКодекс
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   407
116-модда. Қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ 
бўлмаган битимнинг ҳақиқий эмаслиги
Қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган 
мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки аҳлоқ асосларига 
атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.


323
9-боб. Битимлар
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи 
қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
1. Бундай турдаги битимлар ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисоб-
ланган битимлар тоифасига киради. Битимни ҳақиқий эмас деб 
топиш учун шахснинг қасддан ҳаракат қилганлиги асос бўлади. 
Бунда нафақат бевосита, балки билвосита ғараз ҳам кўзда тутилади 
(яъни шахс тегишли оқибатларни истаган ҳолда ва бундай 
оқибатларга онгли равишда йўл қўйган ҳолда). Фуқаролик ҳуқуқи 
учун иккинчи вариант хосдир.
Атайин ҳуқуқ-тартибот ёки аҳлоқ асосларига зид мақсадда 
тузилган битим аввал бошидан ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
Бундай битим тарафларининг ҳар иккисида ғаразли ният бўлган 
бўлса битим икки тараф томонидан ҳам бажарилган ҳолда улар битим 
бўйича олган барча нарсалар Ўзбекистон Республикаси даромадига 
ундириб олинади, битим бир тараф томонидан бажарилган ҳолда 
эса иккинчи тарафдан у олган барча нарсалар ва бунинг эвазига 
биринчи тарафга берилиши лозим бўлган барча нарсалар Ўзбекистон 
Республикаси даромадига ундириб олинади.
Бундай битимнинг фақат бир тарафида ғаразли ният бўлган ҳолда 
у битим бўйича олган барча нарсалар иккинчи тарафга қайтарилиши 
лозим, иккинчи тараф битим бажарилиши эвазига олган ёки олиши 
лозим нарсалар Ўзбекистон Республикаси даромадига ундириб 
олинади.
Атайин ҳуқуқ-тартибот ёки аҳлоқ асосларига зид мақсадларда 
тузилган битимлар ҳақиқий бўлмаган битимларнинг энг «хавфли», 
энг зарарли таркибини ташкил қилади. Улар бажарилган тақдирда 
ўта оғир оқибатларга сабаб бўладиган ўз-ўзидан ҳақиқий эмас 
битимлар тоифасига киритилади. Амалиётда ва назарияда бундай 
битимлар антиижтимоий деб номланади.
мазкур битимнинг асосий белгилари қуйидагилар ҳисобланади, 
биринчидан, мақсад: битим ҳуқуқ-тартибот ёки аҳлоққа зид мақсадда 
тузилади; иккинчидан, бундай битимни тузган тарафларнинг ҳеч 
бўлмаганда биттасида ғаразли ният бўлади.
шарҳланаётган модда мазмуни бир нечта хулосалар чиқариш 
учун асос бўлади. Биринчидан, ундан келиб чиқадики, мақсаднинг 
ўзи битимни ҳақиқий бўлмаган битимларнинг мазкур турига 
киритиш учун етарлича бўлиши мумкин. Битим ҳам мазмуни, ҳам 


324
I бўлим. УмУмИй қОИДАЛАР
шаклига кўра қонунийга ўхшайди, бироқ мақсад уни ўта хавфли 
ҳақиқий бўлмаган битимга айлантиради. Иккинчидан, равшанки, 
ҳуқуқ-тартибот асослари ва аҳлоқ асослари қонун томонидан 
битим хавфлилигини баҳолашнинг тенг мезонлари сифатида кўриб 
чиқилади. Яъни битимни ҳақиқий эмас деб топиш учун ушбу асосга 
кўра у масалан, аҳлоқий асосларга қарши мақсадда тузилганининг 
ўзи етарлидир.
Бироқ бундай мақсад ҳар доим очиқ-ойдин кўринмайди. Бу битим 
учун одатдаги юридик мақсад эмас. Гап тарафларнинг битим бўйича 
ҳуқуқий натижага эришиш учун (бошқа вазиятда бутунлай қонуний) 
жиноят таркиби ёки бошқа хавфли ҳуқубузарликни (маъмурий ножўя 
иш ёки ғайриқонуний ҳаракатни) ташкил қилувчи хатти-ҳаракатни 
қасддан содир этиши тўғрисида бормоқда. мазкур ҳаракат битимни 
бажариш учун зарур ўша «хавфли натижа» бўлганлиги сабабли 
битим атайлаб ҳуқуқ-тартибот ёки аҳлоқ асосларга зид мақсадда 
амалга оширилган ҳисобланади. мақсаднинг ўзи битим сингари 
ҳеч қандай оқибатларни келтириб чиқармайди. Оқибатлар бундай 
битимни ижро этишга доир ҳаракатлар билан боғланади. шу тариқа 
гап жиноий ҳаракатлар, маъмурий қилмишлар ва бошқа қўпол 
ҳуқуқбузарликлар оқибатларига эга фуқаролик-ҳуқуқий таснифлаш 
тўғрисида бормоқда.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   407




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish