Н. Маҳмудов, А. Нурмонов Ўзбек тилининг



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/83
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#29833
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   83
Bog'liq
Nizomiddin Mahmudov, Abduhamid Nurmonov. O'zbek tilining nazariy grammatikasi (sintaksis)

 
СЎЗ БИРИКМАСИ 
1. Ўзаро грамматик ва мазмуний жиҳатдан боғланиб объектив борлиқдаги нарса ва 
ҳодисаларнинг номини билдирувчи синтактик бирлик сўз бирикмаси саналади. 
Масалан, қизил гул, аччиқ қалампир ва бошқалар. 
Сўз бирикмаси маълум гап бўлакларига кенгайишидан ҳосил бўлади. Шунинг учун 
ҳам ҳар қандай сўз бирикмаси тил бирлиги бўлган сўзнинг кенгайиш моделининг нутқ 
босқичида юзага чиқиш имкониятларидан бири саналади. У тил тизимининг лексик-
грамматик бирлиги сифатида мустақил сўзнинг боғланиш имкониятидир. Нутқий 
жараѐнда сўзнинг кенгайиш модели аниқ лексик бирликлар билан тўлдирилган ҳолда 
сон-саноқсиз реал сўз бирикмалари орқали намоѐн бўлади. 
Бевосита кузатиш босқичидаги ҳар қандай сўз бирикмаси кенгаювчи бўлакнинг 
категориал хусусияти билан хосланган боғланиш модели (тарҳи) асосида рўѐбга 
чиқади. Кенгаювчи бўлакнинг қайси сўз туркумига мансублиги ҳамда кандай категориал 
белгига эга бўлиши: унинг қандай сўзлар билан кенгайиб келиши мумкинлигини ҳам 
кўрсатади. Масалан, мени кутгил бирикмаси кутгил сўзининг кенгайишидан ҳосил 
бўлган. Кенгаювчи кутгил сўзининг лексик-грамматик маъноси унинг кутилувчи объект 
билан кенгайишини ва кенгайтирувчи объектнинг тушум келишигида келишини талаб 
этади. 
Сўз бирикмаси доимо икки қисмдан: ҳоким ва тобе қисмдан иборат бўлади. 
Кенгаювчи бўлак ҳоким, кенгайтирувчи бўлак эса тобе саналади. Тобе қисм ҳоким 
қисм талаб қилган грамматик шаклда келади. 
2. Сўз бирикмаси бир сўзнинг бошқа сўзта қўшилиши имкониятига — валентлигига 
таянади. Сўз бирикмаси ҳоким сўз валентлигининг юзага чиқувидан, унинг имконият 
тарзидаги бўш ўринларининг тўлдирилишидан вужудга келади. Сўзнинг уч хил 
валентлигини ажратиш мумкин: 
1. синтактик валентлик; 
2. семантик валентлик; 
3. лексик валентлик. 
Ҳоким сўзнинг грамматик шакли талаб этган валентлик синтактик валентлик
саналади. Масалан, келднм сўзининг ўтган замон шаклида бу сўзни ўтган замонинг 
билдирувчи пайт равишлари билан; шахс сон шакли эса уни I шахс бирликдаги 
кишилик олмоши билан кенгайиши мумкинлигини кўрсатиб туради. Бошқача
айтганда, синтактик валентлик мустақил сўзнинг бошқа мустақил сўз билан
богланадиган имкониятидир.
1
Синтактик валентлик оемантик валентлик билан узвий боғланган. Семантик
валентлик сўзларнинг мазмуний боғланиш имкониятидир. Икки сўз ўзаро мазмуни 
тўғри боғланиши учун улар ҳар иккисида такрорландиган умумий семага эга 
www.ziyouz.com kutubxonasi


19 
бўлиши, ҳар икки қисмда семалар уйғунлиги бўлиши керак. Масалан, сайрамоқ 
лексемаси «қушларнинг овоз чиқариши» маъносини ифодалаб, таркибида «қуш» 
семасига эга. Ана шу семаси билан фақат «қуш» ва унинг турларини билдирувчи
сўзларга боғланиш имконияти мавжуд. Лекин унинг оеман тик тузилишида иккинчи 
сема — «тез ва кўп гапириш семаси ҳам бор.
1
К а ц н е л ь с о н С. Д. К понятию типов валентности. — ВЯ» 1987, До 3, с. 21; Уша муаллиф. 
Типология язнка и речевое мншление. Л., 1972, с. 47—88; К и б а р д и н а С. Н. Основь! 
теории валентности. Вологда, 1979, с. 5—17; М у х и н А. М: Валентность и сочетаемость 
глаголов — ВЯ, 1987; с. Ь% Ф и л и ч е в а Н. И. Синтаксическое поле. М., 1977, с. 
89; К у ч к а р т а е в И. К. Валентньш анализ глаголов речи з узбекском язьше. 
Ташкент, 1977. 
Бу семаси билан фақат гапириш имкониятига эга бўлган предметни билдирувчи
сўз билан. Яъни «одам» тоифасига кирувчи лексемалар билан боғланиши мумкин.
Юқоридаги икки имконият сайрамок, лексемасишшг семантик валентликларидир. Ёки

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish