Умуртқалилар зоологияси фанининг предмети, ўрганаѐтган объекти ва вазифалари


 Америка туяқушлари туркуми - Rheiformes



Download 1,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/74
Sana21.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#29076
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   74
Bog'liq
15 умурткалилар зоологияси мажмуа

2. Америка туяқушлари туркуми - Rheiformes 
булар Африка туяқушларига нисбатан майдароқ, бўйи 150 см, массаси 30 кг атрофида 
бўлади, оѐқларидаги бармоқлари учта. Ранги қўнғир тусда бўлади. Эркаклари 2-6 та, 
урғочиси билан гала бўлиб яшайди, эркаги уя қуради, урғочилари умумий уяга қўйган 
тухумларини (30 донагача) 6 ҳафта давомида эркаклари овқат емасдан босади, 
тухумдан очиб чиққан жўжаларини бошлаб юради. Жўжалари 5-6 ойлик даврида вояга 
етган индивидларига етишади, 2-3 йилда жинсий етилади. 
Буларни иккита тури Жанубий Американинг дашт жойларида 
тарқалган. Одатдаги нанду (Rea ameicona) жойларда боқилиб кўпайтирилади. 
Булар ҳам асосан ўсимликлар билан овқатланади, қисман ҳайвонларни ҳам 
истеъмол қилади. 
3. Австралия туяқушлари туркуми - Casuariformes 
Булар йирик қушлар бўлиб, оѐқларида учта бармоғи бор. қанотлари 
кучли редукцияланган, оѐқлари бошқа туяқушларнинг оѐғига нисбатан 
калта.
Патларида қўшимча пат дастаси бор. австралия зоогеографик 
вилоятида тарқалган. Буларнинг чаноғи очиқ бўлади. Австралиянинг 
чўлларида эму (Dromicius) тарқалган бўлиб, ранги кулранг тусда бўлади, 
массаси 40-50 кг га боради. Янги Гвинея ўрмонларида ва Австралиянинг 
шимолий-шарқий қисмида казуарларнинг (Casuarius) учта тури тарқалган. 


Казуарнинг ранги қора бўлади, бошида шох ўсимтаси бор. боши ва бўйни 
патсиз, териси кўк ѐки қизил рангли бўлади. Насли учун ғамхўрлик эркаги 
зиммасида бўлади. Ўсимлик ва майда ҳайвонлар билан овқатланади. Гўшти 
ва тухуми истеъмол қилинади. 
4. Кивилар ѐки қанотсизлар туркуми – Apterygiformes 
Кўкрак тожсиз қушларнинг энг кичиги бўлиб, массаси 2-3 кг келади. 
Қанотсизлар (Apteryx) уруғи ва учта тури бор. Янги Зеландияда тарқалган. 
Қанот скелети ва елка камари кучли редукцияланган. Тумшуғи ингичка ва 
узун бўлиб, ташқи бурун тешиклари устки тумшуқнинг учида жойлашади (бу 
қушлар синфи ичида ягона ҳол). Овқат топишда ҳидлов органи асосий ролни 
ўйнайди. Кўзлари нисбатан кичик. Қанотсизлар бошқа кўкрак тожсиз 
қушлардан фарқли ўлароқ шом ва тунда ҳаѐт кечиради. Ҳашоратлар билан 
овқатланади. Урғочиси одатда битта, баъзан иккита нисбатан йирик 
тухум қўяди, ҳар бир тухумининг массаси 450 г гача боради ва урғочисининг 
гавда оғирлигини 20 % гача ташкил қилади. Тухумини асосан эркаги 6-7 
ҳафта босади ва жўжаларини бошлаб юради. Ҳозир киви Янги Зеландиянинг 
миллий эмблемаси бўлиб, ҳимояга олинган. 

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish