келиб чиқиши.
Режа
1. Судралиб юрувчиларнинг экологияси
2. Судралиб юрувчиларнинг иқтисодий аҳамияти
3. Судралиб юрувчиларнинг келиб чиқиши
Таянч иборалар: Яшаш шароити ва экологик гуруҳлари, озиқланиши,
кўпайиши, насл учун қайғуриши, цикллилиги, иқтисодий аҳамияти,
котилазавлар ва уларнинг эволюцияси, ихтиозаврлар, плезиозаврлар,
эозухийлар, псевдозухийлар, учар калтакесаклар, тимсоҳлар,динозаврлар,
қушлар, даррранда тишлилар.
Маъруза матни.
Судралиб юрувчиларнинг экологияси
Яшаш шароити ва тарқалиши. Судралиб юрувчилар амфибияларга қараганда
анча хилма-хил шароитларда яшайди. Судралиб юрувчилар терисининг шох
қават билан қопланиши ва тери орқали нафас олиш функциясини йўқолиши,
уларга нами кам жойларда ҳам яшашга имкон берди. Бунинг натижасида
судралиб юрувчилар қутблардан ташқари ер юзининг ҳамма жойида
тарқалган. Лекин буларнинг фаоллиги ва ҳаркатчанлиги ташқи муҳит
температурасига боғлиқ. Масалан, илонлар +10 0 С да кам ҳаракатчан, +6+80
С да ҳаракатсиз, -2-30 С да эса карахт бўлади. Гавда ҳарорати –4-6 0 С га
тушса нобуд бўлади. Шунинг учун ҳам судралиб юрувчилар тропик
зоналарда кенг тарқалган бўлиб, қутбларга яқинлашгани сари сони камайиб
оради. Масалан, Индонезия оролларида 150-200, Ўрта Осиѐда 60 тур, Кавказ
орти республикаларида 40 тур, Ғарбий Европада 12 тур судралиб юрувчилар
тарқалган. Шу билан бирга тоққа кўтарилганда ҳам буларнинг сони
сезиларли даражада камайиб боради. Буларнинг энг баланд тарқалиш
чегараси Марказий Осиѐда, дангиз сатҳидан 5000 м баландликдадир.
Шу билан бир қаторда жуда юқори температура судралиб юрувчилар учун
хввфлидир.Яшириниш иложи бўлмаганда +55 0С да қум юмалоқбошлари 1.5
– 4 минутда ҳалок бўлади.Кўпчилик тангачалилар иссиб кетишдан қочиб
уяларига яширинади, ѐки дарахт шохларига чиқиб олади (105-расм).
Д.Кашгаров Ўрта Осиѐнинг қумли чўлларида ѐзда туш пайтида ҳарорат
ердан 2 м баландликда (дарахт шохларида) ерда соя, жойдагига нисбатан 10 0
С, қуѐш нури тушиб турган жойдагига қараганда 280 С паст бўлишини
аниқлаган.
Цикллилиги. Тинчлик ва фаоллик даврларининг сутка ѐки мавсум сари
навбат билан алмашиниб туриши судралиб юрувчиларда амфибияларга
нисбатан бир мунча бошқачароқ бўлади. Рептилияларнинг цикллилиги –
яшаш жойининг ноқулай температура шароити билан овқат шароитига
мосланишидир. Бу амфибияларга ўхшаб, намлик шароитига боғлиқ эмас.
Суткалик цикллилиги. Судралиб юрувчилар оптимал температурада фаол
бўлади. Барча судралиб юрувчиларда оптимал температура +20+400 С
атрофида бўлади.
Судралиб юрувчилар ўрта минтақаларда тирикчилигини кундуз куни
ўтказади. Гекконлар тунда фаол бўлади. Тропик саҳроларда эса бунинг
аксича кечаси тирикчилик қиладиган турлари жуда кўп.
Фаолликнинг суткалик цикли биологик мосланиш бўлиб, ҳар фаслда
температура шароитига қараб ўзгариб туради. Чунончи, баҳорда рептилиялар
куннинг энг иссиқ соатларида фаол бўлади. Ёзнинг ўрталарида эса, аксинча,
уларнинг кўпгина турлари эрталаб ва кечки соатларда фаол бўлади.
Мавсумий цикллилик судралиб юрувчиларда йилнинг иссиқ ва илиқ вақтини
қишлаш, ѐзги қурғоқчилик даврларида уйқуга кетиш билан ифодаланади.
Иссиқ ва илиқ даврда улар кўпаяди, ўсади ва тарқалади, ѐғ заҳираларини
тўплайди.
Мавсумий цикллилик ўрта минтақаларда яшовчиларда аниқ намоѐн бўлади,
субтропик зонадагиларида суст, тропик зонада кам сезилади. Судралиб
юрувчиларнинг фаоллик даври температура шароитига қараб чўзилади ѐки
қисқаради. Масалан, тириктуғар калтакесак (Lacerta vivipara) Жанубий
Европада 9 ой, МДҲ европа қисмининг ўрта минтақасида 5.5 ой, шимол
томонда эса бундан ҳам камроқ вақт ичида фаол ҳаѐт кечиради.
Ҳар хил турларида қишки уйқу муддати ҳар-хил бўлиб, турнинг совуққа
чидамлилигига боғлиқ. Масалан, одатдаги қора илон (Vipera berus) баҳорда
ўзи яшаб турган ердаги илонларнинг ҳаммасидан олдин уйғонади ва
ҳаммасидан кейин уйқуга кетади. Температура шароити қулай бўлса,
кўпчилик рептилиялар қишки уйқуга кирмаслиги ҳам мумкин. Масалан, Ўрта
Осиѐда одам турган иссиқ иморатларда агама ва гекконлар бутун йил фаол
ҳаѐт кечирадилар.
Баъзан судралиб юрувчилар ѐзда ҳам уйқуга кетади, аммо бу уйқу
амфибияларга ўхшаб нам йўқлиги билан эмас, балки овқат йўқлиги билан
боғлиқ. Масалан, Ўрта Осиѐ чўл тошбақаси (Testudo horsfieldi) ѐзда уйқуга
киради. Майнинг охири, июннинг бошида тошбақалар ейдиган ўсимликлар
қуриб қолади, шунда улар ерни қазиб уя қуради ва шу уяларда ухлайди. Бу
уйқу қишки уйқуга ўтиб кетади. Қишки уйқудан эрта баҳорда уйғонади ва
тезда кўпайишга киришади. Май-июн ойларида урғочиси 2-6 тадан 3 марта
тухум қўяди. Булардан август-октябр ойларида майда-майда ҳали қопқоқлари
қотмаган тошбақачалар очиб чиқади, лекин бу тошбақачалар ер юзига
чиқмайди ва келгувси йилнинг баҳорида юзага чиқади.
Яшаш шароитига кўра судралиб юрувчилар сувда денгиз илонлари,
тошбақаларнинг кўпчилиги, тимсоҳлар) ер остида (кўрилонлар), ер устида
(аксарият кўпчилиги) ва дарахтда яшовчиларга (агамалар, баъзи илонлар)
бўлинади.
Овқатланиши. Судралиб юрувчиларнинг ейдиган овқати ҳам овқат топиш
усуллари ҳам жуда турличадир; уларнинг орасида ҳашоратхўрлар,
балиқхўрлар, йиртқичлар ва ўсимликхўрлари бор. судралиб юрувчиларнинг
кўпчилиги ҳашоратлар билан овқатланади (тўгарак бошлилар, калтакесаклар,
агамалар). Денгизда яшовчи тошбақалар, денгиз илонлари балиқлар билан
овқатланади. Эчкемарлар ҳашорат, сичқонсимон кемирувчилар, ва қушларни
тутиб ейди. Буғма илонлар кемирувчилар, маймунлар, ҳатто майда молларни
ейди. Қуруқлик тошбақалари баъзи бир агамалар ва игуанлар ўсимликлар
билан овқатланади.
Кўпайиши. Судралиб юрувчиларнинг кўпайиши амфибияларникидан тубдан
фарқ қилади ва ер устида яшашга имкон берувчи кўп мосланишларга эга.
Уруғланиш фақат ички. Тухумлари қуруқликдаги турли хил шароитларда
ривожланади. Кўпчилик рептилиялар қўйган тухумларини яхши
иситиладиган тупроққа кўмиб қўяди. Баъзи тимсоҳлар чуқур ковлайди ва
чуқурга қўйган тухумларини ўсимлик қолдиқлари билан ѐпиб қўяди.
Урғочилари уяни қўриқлайди. Эчкемарлар ҳам тухумларини қўриқлайди.
Питонларнинг урғочиси уядаги тухумларини гавдаси билан ўраб олиб, ҳам
қўриқлайди, ҳам иситади.
Баъзи бир тангачалиларда тирик тухум туғиш кузатилади. Бу вақтда
уруғланган тухумнинг тухум йўлида тўхтаб қолиши мумкин, бу ерда тухум
қисман ривожланади. Масалан, одатдаги сув илонининг тухуми тухум
йўлида бир ой давомида тўхтаб қолади. Шу сабабли унинг қўйган тухумида
ярми ривожланган эмбрион бўлади. Тирик туғар калтакесаклар, урчуқчалар,
қора илонларда эса, тухум .эмбрион ѐриб чиққунча тухум йўлларида тўхтаб
туради. Бундай ҳодиса тухумдан бола туғиш деб аталади. Ниҳоят сцинклар
ва баъзи бир калтакесакларда тухумдаги толали пардалар йўқолиб кетади ва
тухум йўлининг бир қисми хорионга тегиб туради. Бунда тухумдаги
сариқлик кўп даражада она организми ҳисобига овқатланади. Бундай
ҳодисага чинакам тирик бола туғиш деб аталади.
Судралиб юрувчиларда тухумдан бола туғиш ва йирик бола туғишнинг
асосий сабаби иқлимнинг совуқлигидир (106-расм). Шимолга ва тоғ
чўққиларига яқинлашиб борган сари тирик бола туғувчи судралиб юрувчилар
миқдори ошиб боради. Шу билан бирга, битта турнинг ўзи, масалан, тибет
тўгаракбоши (Phrynocepholus teobaldi) денгиз сатҳидан 2-3 минг метр
баландликда тухум қўйса, 4-5 минг метр баландликда тирик туғади.
Судралиб юрувчиларда жинсий етишиш турларига қараб, ҳар хил
муддатларда юз беради. Тимсоҳ ва айрим тошбақалар 6-10 йилда жинсий
етилади, илонлар 3-5 йилда, йирик калтакесаклар 2-3 йилда, майдалари эса
ҳаѐтининг 9-10 ойида балоғатга етади. Буларнинг пуштдорлиги
амфибияларга нисбатан анча кам. Бу ҳодиса рептилияларда насл учун ғам
ейишни намоѐн бўлиши (тухумни кўмиб қўйиш, уяни қўриқлаш) ҳамда
пўстлоқнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Булар 20-30 тадан 100 тагача
тухум қўяди. Кичик калтакесаклар 1-2 дона тухум қўяди, лекин бир фаслда
булар бир неча бор тухум қўяди.
Баъзи бир калтакесаклар (Кавказ қоя калтакесаги – Lacerta armeniaca)
партеногенез йўли билан кўпаяди, яъни уруғланмаган тухум ривожланади
бундай турларнинг популяцияси (вакиллари) фақат урғочи индивидлардан
ташкил топади. Калтакесаклардаги партеногенез, одатда тур ареалининг
четида юз беради.
Судралиб юрувчиларнинг иқтисодий аҳамияти
Судралиб юрувчиларнинг турлари кўп бўлганлиги (6300 тур) ва ер юзида
кенг тарқалганлиги учун булар табиатда ва инсон ҳаѐтида амфибияларга
нисбатан катта рол ўйнайди. Кўпчилик калтакесаклар ва илонлар
зараркунанда ҳашоратлар, моллюскалар ва кемирувчиларни кўплаб қириб
қишлоқ хўжалигига фойда келтиради. Кўпгина калтакесаклар тулки,
сассиқкўзан каби овланадиган муҳим даррандаларга овқат бўлади. Майда
кемирувчилар билан овқатланадиган заҳарсиз илонларни баъзи жойларда
(Америка, Жанубий Осиѐ, Африка) уйларда мушук ўрнига сақлайдилар.
Судралиб юрувчиларнинг баъзи турлари бир хил жойларда анчагина зарар
келтиради, Ўрта осиѐ чўл тошбақаси полизларга, писта экинларига ва дон
экилган майсазорларга зарар келтиради. Бу тошбақалар яна темир йўл
кўтармалари ва суғориш иншоотларини ковлаб ташлайди. Балиқ
етиштирадиган хўжаликларда сув илонлари ѐш балиқларни еб маълум
даражада зарар етказади. Қуруқликда яшовчи тошбақалар баъзи калтакесак
ва илонлар одам ва уй ҳайвонларига айрим юқумли касалликларни
тарқатади, чунки шу турларда касаллик юқтирадиган каналар ва уларнинг
нимфалари яшайди.
Иссиқ мамлакатларда, МДҲ ларидан Кавказ ва Ўрта Осиѐда заҳарли илонлар
инсон учун катта хавф туғдиради. Буларни ичида одамлар учун ўта
хавфлилари чинқироқ илонлар, кўз ойнакли илонлар, чарх илон, қора илон,
кўлвор илон, қалқон тумшуқли илонлар, денгиз илонлари чаққан вақтда
одамларни 1-2 % ўлади. Чунки илон чаққанда даволаш зардоблари
ишлатилмоқда. Зардоб қуйидагича тайѐрланади: узоқ вақт давомида соғлом
отни танасига, миқдори ошиб борувчи, илон заҳари юборилади, кейин отдан
қон олинади ва бу қондан зардоб тайѐрланади. Моновалентли зардоб маълум
тур илон чаққанда ишлатилса, поливалентли зардоб бир неча тур заҳарли
илон чаққанда ишлатилади. Заҳар олиш учун заҳарли илонлар далалардан
ушлаб келинади ва махсус илон сақланадиган (питомник) жойларда
боқилади. Масалан, бизда Тошкентда зоология ва паразитология институти
қошида шундай питомниклар бор. илон заҳаридан қимматбаҳо даволаш
маҳсулотлари (лахезис, випратокс ва бошқалар) олинади ва ревмотизм, юрак
томирлари спазмаси, бронхиал астма ва бошқа касалликларни даволашда
кенг қўлланилади. Шунинг учун ҳам заҳарли илонларни қўриқлаш ва
улардан оқилона фойдаланиш талаб қилинади.
Йирик калтакесак, илон, тимсоҳ ва айниқса тошбақа гўшти кўпгина
мамлакатларда овқатга ишлатилади. Тимсоҳлар, катта-катта илонлар ва
калтакесакларнинг (эчкемар) терисидан чемодан, портфел, тасма, халтача ва
пойафзал тайѐрланади. Баъзи денгиз тошбақаларининг, айниқса кареттанинг
косасидан тароқ, кўзойнак гардишлари ва бошқа буюмлар тайѐрланади.
Илонларга, тимсоҳларга ва тошбақаларга ортиқча ов қилиш, уларни сонини
кескин камайишига ва ҳатто йўқ бўлиб кетишига олиб келиши мумкин. Шу
сабабли булар қўриқланиши ва улардан оқилона фойдаланиш лозим.
Судралиб юрувчиларнинг келиб чиқиши ва эволюцияси
Судралиб юрувчиларнинг келиб чиқишини ўрганиш ғоят катта эътиборга
лойиқ, чунки қушлар билан сут эмизувчилар ҳам қадимги судралиб
юрувчилардан пайдо бўлган.
Тошкўмир даврининг охирларида қуриқликнинг кўпгина қисмида ўша
вақтгача ҳукм суриб келган нам ва иссиқ иқлим ѐмонлашган, қишлар совуқ
бўла бошлаган. Ўша даврнинг охири ва пермь даврининг бошида ер пўстлоғи
зўр геологик ўзгаришларга учраган, қуруқликнинг анча қисмида, қуруқ ва
иссиқ иқлим қарор топади. Ботқоқлик ўсимликлари ўрнига қуруқлик
ўсимликлари-нина барглилар ва саговниклар пайдо бўлади. Бу даврда
судралиб юрувчиларнинг такомил этишига қулайлик туғдирадиган шароит
пайдо бўлади, натижада судралиб юрувчилар қуруқ териси, қуруқликда
урчишга мослашиш ва бош миясини юқори такомил этганлиги туфайли
яшаш учун курашда амфибиялардан ғолиб чиқа бошлади ва мезазой
эрасининг бошларига келиб уларни тамомила сиқиб чиқара бошлади.
Энг қадимги судралиб юрувчиларнинг қолдиқлари устки тошкўмир давридан
маълум (300 млн йил илгари). Лекин уларнинг стегоцефаллардан ажралиб
чиқиши тошкўмир даврининг ўрталарида (320 млн йил муқаддам) примитив
стегоцефаллар-антрокозаврлардан бошланган. Масалан, Diplovertebron (107-
расм) қуруқликда яшашга анча мослашган ҳайвон бўлган, лекин булар ҳали
сув ҳавзалари, ботқоқлик ва нам биотоплар билан боғлиқ бўлган. Шу билан
бирга буларнинг ҳаракатчанлиги кучли бўлган, бош мияси каттарган, териси
шохлана бошлаган.
Тошкўмир даврининг ўрталарида Diplovertebron амфибиялардан
сеймурияморфлар (Seymouriomorpha) ажралиб чиқади. Буларнинг
қолдиқлари устки тошкўмир ва пастки пермь қатламларидан топилган. Булар
амфибиялар билан судралиб юрувчилар ўртасида оралиқ ўринни эгаллайди,
лекин судралиб юрувчиларга яқин турган. Буларда атлас ва эпистрофей
шакллана бошлаган. Оѐқ скелети ва уларнинг камарлари тўлиқ суякка
айланган, узун суяк қовурғалари бўлган, лекин бу қовурғаларни учлари
кўкрак қафасини ҳосил қилмаган. Лекин буларнинг баъзиларида ҳали жабра
ѐйлари сақланган бўлган ва ҳали сув билан боғланган бўлган.
Амниоталарга хос кўпайиш характери ва тухумнинг ҳаво муҳитида
ривожланиши қачон пайдо бўлганлиги аниқ эмас. Шуни айтиш мумкинки, бу
жараѐн тошкўмир даврида, котилозаврлар (Cotylosauria) пайдо бўлганда юз
берган (108-расм). Котилозаврларнинг бош скелетини усти яхлит суяклар
билан қопланган бўлган. Атлас ва эпистрофей тўлиқ шаклланган. Оѐқлари
гавдани ердан кўтариб тураолган. Думғоза умуртқалари 2-5 та бўлган.
Котилозаврлар устки тошкўмир ва перм даврларида гуллаб яшнаган.
Буларнинг орасида калтакесаклардек кичиклари ва катта вакиллари (бўйи 3
м) ҳам бўлган.
Котилозаврлар-ҳозирги замон ва хилма-хил қазилма ҳолдаги судралиб
юрувчиларни бошлаб берган асосий қадимги гуруҳлардир. Булар перм
даврида ниҳоятда кўп бўлиб, триас даврида қирилиб битади. Чунки бу даврга
келиб котилозаврлардан юксакроқ бўлган судралиб юрувчилар пайдо бўлади
ва яшаш учун курашда ғолиб чиқади. Перм даврида котилозаврлардан
тошбақалар ажралиб чиқади. Перм даврида пайдо бўлган тошбақалар
(Eunotosaurus)да кескин кенгайган қовурғалар ҳали яхлит устки панцир
(карапакс)ни ҳосил қилмаган (109-расм), қорин қалқони бўлмаган ва
жағларида тишлари бўлган. Бу қадимги гуруҳ триас давридаѐқ тўла ташкил
топган ва деярли ўзгармасдан ҳозирги замонгача яшаб келмоқда.
Сеймурияморфлар, котилозаврлар ва тошбақалар анапсида гуруҳига
бирлаштирилади.
Котилозаврлардан перм даврининг устки ва триас даврининг бошларида
ихтиозаврлар ва плезиозаврлар каби денгизда яшайдиган қазилма судралиб
юрувчилар пайдо бўлган, булар бирмунча кам учрайдиган вакиллари билан
бирга иккита мустақил кенжа синфларга киритилади: ихтиоптеригиялар
(Ichtyopterygia) ва синаптозаврлар(Synoptosauria).
Плезиозаврлар (Plesiosauria) ҳақиқий денгиз судралиб юрувчилари бўлган.
Уларнинг танаси кенг ва ялпоқ бўлган. Кичкина бошни кўтарувчи бўйни
билан ихтиозаврлардан фарқ қилган. Икки жуфт оѐғи шаклан ўзгариб, сузгич
куракка айланган (110-расм). Териси ялонғоч бўлган. Буларни бўйи 0.5 м дан
то 10-15 м гача борган. Плезиозаврлар триас даврининг бошида пайдо бўлиб,
бўр даврининг охирларида қирилиб кетган.
Ихтизаврлар триас даврининг устки қатламларигача яшаган. Мезазой эраси
денгизларида булар ҳозирги китсимонларнинг ўрнини эгаллаган ва
делфинларга ўхшаб кетган; гавдаси дуксимон бўлган, тумшуғи узун, икки
паллали, дум сузгич қаноти бўлган. Оѐқлари қисқа курак кўринишида, териси
ялонғоч бўлган. Бармоқларининг сони 7 тагача борган. Бу белгилар уларни
плезиозаврларга нисбатан сувда яшашига ўта кучли мослашганлигидан
далолат беради. Ихтиозаврларнинг бўйи 1 м дан то 13 м гача борган. Булар
фақат балиқлар, баъзан эса умуртқасизлар билан овқатланган.
Перм даврида котилозаврлардан диапсида типидаги судралиб
юрувчиларнинг катта шохи ажралиб чиқади. Бу гуруҳ тезда иккита кенжа
синфга ажралади: Лепидозаврлар (Lepidosauria) ва архозаврлар (Archosauria).
Лепидозаврларнинг энг примитив туркуми – эозухийлар (Eosuchia)
ҳисобланади, булар анча кичик (0.5 м) бўлиб, калтакесакларга ўхшаб кетган,
умуртқалари амфицел шаклда бўлган ва триасни бошида қирилиб кетган.
Перм даврида эозухийлардан хартум бошлилар (Rhynchocephalia) пайдо
бўлган. Хартум бошлилар юра даврининг охирида қирилиб кетади ва улардан
битта тури гаттерия ҳозиргача яшаб келмоқда. Перм даврининг охирида энг
примитив эозухийлардан тангачалилар пайдо бўлган ва булар бўр даврида
кўп ва хилма-хил бўлган. Бўр даврининг охирида калтакесаклардан илонлар
ажралиб чиқади.
Мезазой эрасида шакли хилма-хил ва экологик йўналишлари турлича бўлган
судралиб юрувчиларга архозаврлар киради. Архозаврлар қуриқлик, сув ва
ҳатто ҳаво муҳитида яшовчи ҳайвонлар бўлган. Архозаврларни бош гуруҳи
текодонтлар (Thecodontia) ѐки псевдозухийлар (Pseudosuchia). Булар
калтакесакларга ўхшаш бўлиб, бўйи 15 см дан 3-5 м гача борган, ер устида
яшаган. Орқа оѐқлари олдингисига нисбатан бироз узун бўлган (111-расм).
Булардан баъзилари, масалан, орнитозухлар дарахтларда яшаган, тахмин
қилинишича орнитозухийлардан кейинчалик қушлар келиб чиққан.
Текодонтларнинг бошқа гуруҳи сувда яшашга кўчган, бу гуруҳидан триас
даврининг охирида тимсоҳлар келиб чиқади.
Триас даврининг ўрталарига келиб текодонтлардан учар калтакесаклар
(Pterosauria) келиб чиқади. Уларнинг катталиги чумчуқдан тортиб, қаноти
ѐйилганда 7-8 м гача борадиган баҳайбатлари ҳам бўлган.
Птеродактиллар қушлар ва кўршапалакларга ўхшаш чин ҳавода учувчи
ҳайвонлар бўлган. Уларнинг олдинги оѐқлари ҳақиқий қанотга айланиб
кетган, лекин буларнинг бир-бирига қўшилиб кетган кафт ва билак суяклари
жуда узайган бўлиб, биринчи учта бармоғи нормал бўлгани ҳолда тўртинчи
бармоғи жуда узун ва ўша бармоғи билан гавдаси ѐнлари орасида юпқа учиш
пардаси тортилган бўлади. Ўмров суяги бўлмаган. Птерозаврларнинг
скелетида қушларни скелетига ўхшашик белгилар ҳосил бўлган: тўш суягида
кўкрак тожи суяги, суякларнинг пневматиклиги, бош скелет суякларининг
қўшилиб кетиши шулар жумласидандир. Жағлари кўпчилигида тишсиз
бўлган. Балиқлар билан овқатланган ва қирғоқ бўйларидаги қояларда яшаган.
Бўр даврининг охирига келиб птерозаврлар ном нишонсиз қирилиб кетган.
Чунки бу даврда қушлар пайдо бўлиб, конкурентлик қилган.
Триас даврининг утски қатламларидан бошлаб кейинги оѐқда юрувчи
йиртқич псевдозухийлар (текодонт) дан динозаврлар ажралиб чиқади.
Динозаврлар иккита катта гуруҳга: калтакесак чаноқлилар (Saurischia) ва қуш
чаноқлиларга (Ornithischia) бўлинади. Булар, асосан, чаноқ комарининг
тузилиши билан бир-биридан фарқ қилади.
Калтакесак чаноқлиларнинг кўпчилиги йиртқич бўлган, кейинги оѐқларида
ҳаракат қилган, олдинги оѐқлари анча калта бўлган, баъзиларида ҳатто
редукцияланиб кетган. Уларни орасида шундай гигантлари бўлганки,
узунлиги 10-15 м га етган, тишлари кучли, кейинги оѐғидаги тирноқлари зўр
бўлган. Буларга цератозаврларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин (110-расм).
Калтакесак чаноқлиларнинг баъзилари олдинги ва кейинги оѐқларда юрган
ва ўсимликлар билан овқатланишга ўтган. Буларга қуруқликда яшаган энг
катта ҳайвонлар киритилади. Буларга узунлиги 30 м, оғирлиги 20-25 тонна
келадиган диплодок вакил бўлган. Диплодокнинг думи ва бўйни узун, боши
нисбатан кичик бўлган. Ундан каттароқ ва калта думли брахиозаврнинг бўйи
24 м га, оғирлиги 50 тоннага етган. Бундай гигантлар қуруқликда секин
ҳаракат қилган, кўпроқ вақтини сув қирғоқларида ўтказган.
Қуш чаноқли динозаврлар асосан ўсимликўр ҳайвонлар бўлган. Буларнинг
кўпчилиги орқа оѐқларида ҳаракат қилган. Олдинги оѐқлари сезиларли
даражада калтарган. Жағларининг олдинги қисми шох тумшуқ билан
қопланган бўлиб, тишлари бўлмаган, фақат жағларининг кейинги томонида
тишлар бўлган. Қуш чаноқлиларга игуанасимонлар, стегазаврлар ва
трицератопслар киритилган. Игуанадоннинг баландлиги 5 м дан 9 м гача
борган, улар фақат орқа оѐқларида юрган. Стегазаврнинг боши жуда
кичкина, боши орқа томонида икки қатор ўрнашган учбурчакли баланд суяк
пластинкалари ва думида ўткир тиканлари бўлган. Бу динозаврнинг бўйи 6 м
гача борган. Трицератопс ташқи кўринишидан каркидонларга ўхшаш бўлган.
Тумшуғининг учида катта шохи бўлган, кўзининг устида ҳам бир жуфт шохи
бўлган.
Ниҳоят, судралиб юрувчиларнинг охирги дарранданомалар ѐки синапсидалар
кенжа синфи (Theromorpha, Sinapsida) котилозаврлардан ажралиб чиққан,
бош буғинларидан бири ҳисобланади. Дарранданомалар тошкўмир
даврининг охирларида пайдо бўлган, лекин амфибияларга хос баъзи
белгиларни сақлаб қолган. Масалан, тери безлари кўп бўлган. Тошкўмир
даврининг охири ва перм даврида уларнинг пеликозаврлар туркумига
бирлаштирилган турлари келиб чиққан. Уларнинг умуртқалари амфицел
бўлган, бош скелети кучсиз ривожланган битта чакка чуқурчаси ва битта
энгса бўртмаси бўлган, қорин қовурғалари, танглай суягида тишлар бўлган.
Бўйи 1 м дан 3-4 м гача борган. Перм даврининг охирига келиб
пеликозаврлар қирилиб кетади, лекин булардан олдин дарранда тишли
судралиб юрувчилар (Therodontia) ажралиб чиқади. Буларнинг баъзи
турларида тишлари курак тиш, қозиқ тиш ва озиқ тишларга ажралган. Пастки
жағининг бошқа суяклари кичрайган. Ихтисослашган йиртқич турларига
мисол қилиб, Шимолий Двинадан топилган йностранцевияни, жуда
прогрессив циногнатусларни кўрсатиш мумкин.
Шундай қилиб, перм даврининг охирига, триас даврининг бошига келиб
судралиб юрувчилар фаунаси ер юзида ҳукмронлик қилади, амфибияларни
кўпчилиги қирилиб кетади. Судралиб юрувчилар бу даврларда нафақат
қуруқлик муҳитини ҳатто ҳаво ҳамда сув муҳитларини ҳам ўзлаштириб олди.
Бутун мезозой эрасида 150 млн йил давомида судралиб юрувчилар ер юзида
ҳукумронлик қилди.
Бўр даврининг охирига келиб ер юзида янги кучли тоғ ҳосил бўлиш жараѐни
бошланди. Бунинг натижасида кенг ландшафтлар қайта ҳосил бўлди ва
денгиз ва қуруқликлар қайтадан тақсимланди, иқлим қуруқлашди, йил
фасллари (совуқ ва иссиқ) шаклланди, ҳамда табиат зоналари пайдо бўлди.
Шу билан бирга ўсимлик олами ҳам ўзгарди, яъни соговниклар ва
нинабаргли дарахтлар ѐпиқ уруғли ўсимликлар билан алмашинди. Бу вақтга
келиб иссиқ қонли қушлар ва сут эмизувчилар пайдо бўлади. Бу ҳайвонлар
ўзгараѐтган муҳитда иссиқ қонлилиги туфайли мослашиб боради ва
биотоплардан судралиб юрувчиларни сиқиб чиқаради. Кейин ҳозирги замон
эраси Кайназой эраси бошланади. Бу эрада сут эмизувчилар ва қушлар
ҳукумронлик қилади, судралиб юрувчилардан кичик ва ҳаракатчан
тангачалилар, яхши ҳимояланган тошбақалар ва сувда яшовчи тимсоҳлар
сақланиб қолди.
Хулоса қилиб айтганда мезазой эрасининг боши ва ўрталари судралиб
юрувчилар эраси деб аталса, эранинг охири судралиб юрувчилар қабристони
дейилади.
Судралиб юрувчиларнинг қирилиб кетган гуруҳларини ҳам, ҳозирги
гуруҳларини ҳам ҳисобга олиб тузилган систематикасини қуйидагича
ифодалаш мумкин:
Судралиб юрувчилар синфи ѐки рептилиялар – Reptilia
– Анапсида кенжа синфи - Anapsida
+1. Сеймуриаморфлар туркуми - Seymouriomrpha
+2 Котилозаврлар туркуми – Cotylosauria
3. Тошбақалар туркуми - Chelonia
+ 11Проганозаврлар кенжа синфи – Proganosauria
+ Мезазаврлар туркуми - Mesosaria
+ 111 Ихтиоптеригилар туркуми – Ichthyopterygia
+ Ихтзаврлар туркуми - Ichhyosariaia
+1V Синаптозаврлар кенжа синфи – Synaptosaria
+ 1. Протозаврлар туркуми – Prototosauria
+ 2. Зауроптеригилар туркуми – Sauropterygia
+ V Лепидозаврлар кенжа синфи – Lepidosauria
+ 1. Эозухиялар туркуми - Eosuchia
Хартум бошлилар туркуми - Rhynchocephalia
Тангачалилар туркуми – Squamata
+ V1 Архозаврлар кенжа синфи – Archosauria
+ 1. Текодонтлар ѐки псевдозухийлар туркуми – Thecodontia, Psendosuchia
Тимсоҳлар туркуми – Crocodilia
+ 3. Учар калтакесаклар туркуми – Pterosauria
+ 4. Калтакесак чаноқлилар туркуми – Saurischia
+ 5. Қуш чаноқлилар туркуми – Ornithischia
+ V11 Даррандасимонлар ѐки синапсидалар кенжа синфи – Theromorpha ѐки
Synapsida
+ 1. Пеликозаврлар туркуми – Pelycosauria
+ 2. Терапсидалар туркуми – Therapsida
Саволлар
1. Рептилияларнинг яшаша шароитига қараб қандай экологик гуруҳларга
бўлинади?
2. Рептилияларнинг иқтисодий аҳамиятини қандай?
3. Котилазаврлар ҳакида нималарни биласиз?
4. Мезазой эрасининг охирига келиб кўпчилик судралиб юрувчиларнинг
қирилиб кетишига сабаб нима?
Маъруза 14 (2 соат)
Мавзу: Қушлар синфининг умумий тавсифи, систематикаси
Режа
1. Қушлар синфининг умумий тавсифи
2. Синфнинг систематикаси
Маъруза матни.
Do'stlaringiz bilan baham: |