6
пропорцияга турган гап туризм инфрструктураси юксак
ривожланган шароитда (кофе, барлар, аттракционлар, казино ва
бошқ.) гина эришилади.
Туроператор
хизматлар
етказиб
берувчилар
билан
шартномалар бўйича ва туристлар эҳтиёжларига
мос равишда
турлар
комплектацияси
билан
шуғулланадиган
туристик
фирма(ташкилот)дир. Туроператор - бу туристик пакет ишлаб
чиқарувчидир. У туристик йўналишлар ишлаб чиқиш ва турлар
комплектацияси билан шуғулланади, уларнинг амал қилишини
таъминлайди, рекламани ташкил қилади, бу йўналишлар бўйича
нархларни ҳисоблайди, турларни тўғридан-тўғри ёки туристик
агентликлар воситасида туристларга сотадилар.
Туроператор туристларни турли туристик хизматлардан
танлаш имконини таъминлаб беради ва бир вақтнинг ўзида бошқа
шаҳар ва жойларда хизмат кўрсатишга буюртма бериш вазифасини
ўз зиммасига олиб осонлаштиради.
Туроператорлар туризм
индустриясида махсус ролни
бажарадилар. Улар турмаҳсулотларни (жойларни-самолётда,
номерларни-меҳмонхонада) сотиб оладилар, туристик хизматлар
пакетини шакллантирадилар ва фойда олиш мақсадида турли тўғри
ёки билвосита фойдаланувчиларга (туристларга) сотадилар.
Туроператор туристик хизматларни алоҳида ҳам сотиши мумкин.
Бу ё фойда олиш, ёки зарурият юзасидан қилинади. Масалан,
имтиёзли нархларда сотиб олинган самолётдаги жойлар сонини
тўлдириш учун у чипталарни ҳам
сотиши мумкин ва бунда у
воситачи сифатида келади.
Биринчи ҳолда, яъни, туроператор пакет шакллантираётганда
у турмаҳсулотлар ишлаб чиқарувчиси сифатида фаолият юритади.
Иккинчи ҳолда, яъни, туроператор хизматларини алоҳида
сотаётганда туристик хизматларнинг улгуржи дилерига айланади.
Бу ҳолат туроператор ишлаб чиқарувчидан туристик пакетни
шакллантириш учун керагидан ортиқча туристик хизматлар сотиб
олганда бўлиши мумкин. Бундан ташқари, ҳозирда оммавий (кўп)
сотиб олгани учун меҳмонхоналар ва хизматлар етказиб
берувчилар орасида тегишли имтиёзларга эга бўлган махсуслашган
улгуржи туроператорлари мавжуд. Туроператорнинг яна бир
аҳамиятли жиҳати шундаки, у туристлар учун иқтисодий қулай
бўлган туристик пакетларни
шакллантириш учун оладиган
хизматларининг
нархи
ўзгаришидан
кафолатлана
олиш
7
қобилиятига эга. Улгуржи туроператор нархлари ҳар доим
меҳмонхоналар нархларидан арзон бўлади.
Аммо барибир туроператорлар маҳсулотларнинг кенг
кўламининг улгуржи сотувчиси сифатида эмас, балки янги
маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи сифатида кўриб чиқиш лозим.
Шунда у ҳақиқатга тўғри бўлади, туроператорнинг асосий
фаолияти турлар ёки турпакетларни шакллантиришдан иборатдир.
Туроператорлар ва турагентлар ҳамкорлиги ҳар иккала
томонга манфаат келтиради. Туроператорда мавжуд тармоқланган
контрагентлик тармоғи унга туристик сафарларни сотиш ҳажмини
ўстиришга имкон беради, янги бозорга чиқади, жумладан чиқиш
туризмининг провинциал бозорига кириб боради. Бу билан ўз
ходимларини
таъминлаш харажатларини, ижара биноларини,
уларни ускуналарини тежайди. Ўз навбатида турагент сафарларни
охирги истеъмолчисига сотиб бергани учун воситачилигига
комиссион мукофат олади. Унинг ҳажми одатда сотилган туристик
масҳулот баҳосига нисбатан фоиз ҳисобида аниқланади ва 10 % ни
ташкил қилади. У кўпайтирилиши ҳам мумкин (масалан,
келишилган ҳажмдан кўпроқ туристик хизмат сотилганда).
Комиссион мукофат турагентликнинг асосий даромад манбаи
бўлиб хизмат қилади.
Туроператор ҳар доим сотиш учун турмаҳсулот заҳирасига эга
бўлади, турагент бўлса мижоз сотиб
олиш истагини билдирган
ҳолдагина маълум хизматларни талаб этади.
Бироқ амалиётда баъзан туроператор ва турагент орасидаги
фарқни ажратиб бўлмайди, чунки ҳар иккаласи ўхшаш вазифаларни
ҳал қилишлари мумкин. Масалан, фирма туроператор сифатида
йўналишлар ишлаб чиқиши, туристлар ва бошқа агентликларга
сотиши ҳам мумкин. Худди шу вақтда
айнан шу туристик ташкилот
турагент сифатида бошқа фирмалардан хизматлар сотиб олиши ва
туристларга сотиши ҳам мумкин.
Туризм индустриясининг шиддат билан ривожланиши, туризм
бозорида рақобатнинг юзага келиши ва кучайиши - ҳаммаси
туроператорлар структурасига таъсир кўрсатди ва уларнинг
кейинги махсуслашувини қайта аниқлаб берди.
Туроператорлар қуйидагиларга ажратилади:
Do'stlaringiz bilan baham: