10
турпакетлар ҳозирлаш демакдир. Оператор шундай қилиб, саёҳатни
мураккаб тизимини инобатга олган ҳолда уни истеъмолчи билан
боғловчи, туризм индустриясидаги суптузилмани ва корхона
инфратузилмаси билан бевосита алоқадор, тўғридан-тўғри
хизматлар ижрочиси (меҳмонхоналар, ташувчилар, экскурсия
фирмалари, суғурта
компаниялари, банклар ва б.) мақсадида
туристларга самарали хизматларни уюштирувчидир (трансферлар,
экскурсия дастурлари ва б.).
Юқоридагилардан
келиб
чиққан
ҳолда
ҳар
бир
туроператорнинг вазифаси келажакдаги саёҳат тадбирини
режалаштириш, вақтга уйғунлаштириш, хизмат арзларига муносиб
равишда жадвал асосида сайёҳларга сифатли хизмат турини ташкил
этишдир. Аниқ режалаштирилган сайёҳлик тадбири ҳеч қачон
камчиликлар йўл қўйилмайдиган хизмат турига эҳтиёж сезади.
Сайёҳлик хизматларини обдон режалаштириш малакали ва
тажрибали
туроператорларни
самарали
меҳнати
туфайли
эришилади.
Туризм хизмат бозорида туроператор бир қанча функцияларни
бажаради.
Жумладан,
нархни
шакллантириш
функцияси
туроператорлар учун муҳим аҳамиятга эгадир. Ҳар бир
туроператорнинг имконияти нархни шаклланишига кўра бир хил
эмас. У ўз объектив ва субъектив омилларига эга. Энг аввало бу
туроператор ишининг ҳажмига боғлиқ. Доимий равишда
туристларни кутиб олиш, кузатиш
хизматлари, ўз навбатида
хусусий чартер рейсларини ташкил этишни тақозо этади, бундай
ҳолат эса пировардида дам олиш марказларида хусусий
вакилликларини очиш, меҳмонхона корхоналарига ўз таъсирини
ўтказишга олиб келади. Таъкид этилган омиллар туристик
хизматларни нархига бевосита таъсир этади. Ўз-ўзидан
маълумки,
йирик туристик операторлар ҳар қандай шароитда ҳам туризм
бозорида
баҳоларни
белгиланишида
корчолонлик
ролини
ўйнайдилар. Бу бозор сегментларида, VIP – турларда, оммавий ва
янги рақобатда, нарх шароитларида яққол намоён бўлади.
Силжитиш
функцияси,
яъни
туризм
маҳсулоти
туроператорнинг маркетинг фаолиятини белгиловчи муҳим
шаклларидан
бири
ҳисобланади. Турлойиҳани
максимал
рентабиллигини
таъминлаш
учун
хусусан, янги
ёки
модификацияланган туроператор барча маълумотларни ҳар қандай
турини ёйилишида манфаат юзасидан киришади (маршрут,
11
трансфер маблағларини таклиф этилиш, жойлаштириш, бўш
вақтларни ўтказиш, нарх диапозони таклифи, рекламалар).
Ахборотлаштириш
функцияси
замонавий
туризм
операторларидан эҳтимол тутилган далилларни қайта ишлаш,
силжитиш, туроператор реализациясида (масалан, саёҳатларни
фарқли хусусиятлари, туристик
марказлар ва таклиф этилган
хордиқ чиқариш, туристик имкониятлари хусусияти, маданият ва
маҳаллий аҳолининг вакиллари, ёдгорлик ва муқаддас жойлар,
кирим-чиқим ҳужжатларининг расмийлаштириш жараёни ва
бошқалар) камнома ёки умуман номаълум хабарлар жараёнида
намоён бўлади. Бир бутун кўринишда туристик маълумотларни
оммабоплаштириш ёки алоҳида олинган турлари бўйича турбизнес
мутахасислари ўртасида кенг тарғибот қилиш мумкин, шунингдек,
туризмга бевосита иштирок этувчилар яъни каталог, буклет,
реклама воситалари ва истеъмол
омилларини расмийлаштирувчи
муҳитда инфо саёҳатларни туризм индустрияси ишчилари учун
ташкиллаштиришда мослаштириш мақсадга муофиқдир.
Туроператорнинг
новаторлик функцияси ҳар қандай тижорат
ташкилотини туризм бозорининг ўзгарувчи шароитлардан келиб
чиқиб, турмаҳсулотни янги хилларини, модификацияларини ишлаб
чиқиш, яратишда тинимсиз изланишлар олиб бориш, туристларни
максимал эҳтиёжи талабларини қондириш, агент тармоғида
кўпқиррали ўзгаришларга мойил савдо-содиқ
ишларини ташкил
этишда кўзда ташланади.
Янги
турмаҳсулот
бозор
сегментини
эҳтиёжларини
ифодалабгина қолмасдан, ўз модификациясидан келиб чиққан
ҳолда унинг сифатигина туроператорга келажакда шиддатли бозор
рақобатида ўз мавқеини сақлаб қолишда асосий танянч нуқта
ҳисобланади. Ҳар қандай шароитда операторни мижоз учун кураш
ҳам энига ва бўйига кенгайиб бориш манфаати билан
муофиқлашадиган (бир туристик йўналишда саёҳат хилига кўра)
туризм тўпламни майдонга чиқаради.
Йирик пул маблағи айланмалари, муҳим аҳамиятга молик
ишчилар сонига эга бўлиш, туроператорларни
бюджетни
Do'stlaringiz bilan baham: