Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўҒрисида



Download 0,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/12
Sana25.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#297266
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
КАПИТАЛ ҚУРИЛИШДА ТАНЛОВ САВДОЛАРИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

III. Танлов савдолари шакллари 
18. Танлов савдолари қуйидагиларга бўлинади: 
очиқ танлов савдолари – оферентлар сони чекланмайди; 
ѐпиқ танлов савдолари – оферентлар сони чекланади. 
Ёпиқ танлов савдолари ўтказиш тўғрисидаги қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан 
қабул қилинади. 
19. Очиқ ѐки ѐпиқ танлов савдолари талабгорнинг малакаси олдиндан аниқланган 
ҳолда ѐки аниқланмасдан, ѐхуд икки босқичли бўлиши мумкин. 
Талабгорнинг малакасини олдиндан аниқлаш танлов савдоларининг биринчи тури, 
танлов савдоларининг ғолибини аниқлаш – унинг иккинчи тури ҳисобланади. 
20. Талабгорнинг малакаси олдиндан аниқланадиган очиқ ѐки ѐпиқ танлов савдолари 
ўтказишда талабгорларнинг умумий рўйхати тузилади, талабгорнинг малакаси олдиндан 
аниқланади ва малакаси олдиндан аниқланган талабгорлар ўртасида танлов савдолари 
ўтказилади. 
21. Икки босқичли танлов савдолари: 
буюртмачи танлов савдолари предметининг аниқ тавсифини ва ўзига хослигини 
шакллантириш имкониятига эга бўлмаган; 
шартномада ишларни уларнинг рентабеллигини таъминлаш учун етарли бўлган ѐки 
тадқиқ этиш ѐки ишлаб чиқишга сарфланган харажатлар қопланишини таъминлайдиган 
ҳажмларда бажариш назарда тутилган ҳоллардан ташқари, буюртмачи илмий тадқиқотлар, 
экспериментлар ўтказишга, қидирувлар ѐки ишланмалар юзасидан шартнома тузиш ниятида 
бўлган ҳолларда ўтказилади. 
22. Икки босқичли танлов савдолари қуйидаги тартибда ўтказилади: 
биринчи босқичда концептуал қарор ва техник, тижорат жиҳатидан аниқланиши ва 
тузатилиши керак бўлган, танлов ҳужжатларида кўрсатилган шартлар асосида ишлаб 
чиқилган оферта баҳоси кўрсатилмаган ҳолда тақдим этилади. Танлов савдолари предмети 
параметрлари бўйича оферент билан музокаралар олиб борилишига йўл қўйилади. 
Оферталарнинг умумий сонидан танлов савдоларининг иккинчи босқичида қатнашишга йўл 
қўйиладиган оферталар танлаб олинади; 


иккинчи босқичда танлов савдолари предметининг аниқлаштирилган параметрлари 
ҳисобга олинган, баҳоси мажбурий тартибда кўрсатилган ҳолда оферталари танлов 
савдоларининг иккинчи босқичига ўтган қатнашчиларнинг таклифлари ва буюртманомалари 
берилган ҳолда танлов ҳужжатларига тузатиш киритилади. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Икки босқичли танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш қонун ҳужжатларига 
мувофиқ Қурилиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган тартибга 
мувофиқ амалга оширилади. 
(22-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2019 йил 14 июндаги 498-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий 
базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон) 
23. Ёпиқ танлов савдолари ишлар ва хизматлар юқори даражада мураккаблиги (ѐки 
тор ихтисослашуви) билан фарқланадиган ва фақат пудратчилар (етказиб берувчилар)нинг 
чекланган сони билангина бажарилиши мумкин бўлган ҳолларда ташкил этилади. 
24. Ёпиқ танлов савдоларини ўтказишда танлов савдолари ташкилотчиси 
пудратчилар (етказиб берувчилар) умумий сонидан олдиндан етарлича малака 
маълумотларига эга бўлганларни, бироқ уларнинг камида учтасини танлайди ва уларга 
танлов савдоларида қатнашишга таклифнома юборади. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
25. Агар ѐпиқ савдоларда қатнашишга розилик билдирган пудратчилар (етказиб 
берувчилар) сони учтадан кам бўлса, у ҳолда танлов шартлари аниқлаштирилган ва/ѐки унга 
тузатишлар киритилган ҳолда такрорий танлов савдолари эълон қилинади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 апрелдаги 100-сонли 
қарори
 таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 137-модда) 
26. Ёпиқ танлов савдоларини ташкил этишда матбуотда эълон берилмайди, танлов 
савдолари таклиф этилган талабгорлар ўртасида ўтказилади. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
27. Камида 1 минг АҚШ доллари суммасидаги битта контракт бўйича етказиб 
беришда харид товарлар (ишлар, хизматлар)нинг нархи, сифати ва етказиб бериш 
муддатлари бўйича энг мақбул шартларни таклиф этган етказиб берувчилар билан тўғридан-
тўғри шартномалар тузиш йўли билан амалга оширилади.
Бир минг АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача суммага битта контракт 
бўйича етказиб беришда харид баҳолаш комиссияси томонидан баҳоланадиган энг яхши 
таклифларни танлаб олиш йўли билан эркин савдода амалга оширилади. Талабгорларга 
юбориладиган офертада харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг тавсифи ва 
сони, бажариш муддати ва товарни етказиб бериш жойи ҳақидаги маълумот бўлиши керак. 
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декабрдаги 992-
сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.12.2017 й., 
09/17/992/0426-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
27
1
. Рўйхати Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан 
белгиланадиган марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган 500 млн 
сўмгача қийматда бўлган объектларни (сувга қудуқларни бурғулаш билан боғлиқ 
объектлардан ташқари) қуриш ва реконструкция қилиш бўйича ишларни бажариш учун 
пудрат ташкилотларини танлаш фақат кичик бизнес субъектлари ўртасида амалга 
оширилади.
(27
1
-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 июндаги 430-сон 
қарори 
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 592-модда) 
28. Эркин савдода харид қилишда таклифларнинг етказиб берувчи ѐки пудратчи 
томонидан алоқа каналлари орқали ѐзма шаклда тақдим этилишига йўл қўйилади. 


29. Эркин савдода харид қилишда етказиб берувчи ѐки пудратчини танлаш баҳолаш 
комиссияси томонидан амалга оширилади. 
30. Баҳолаш комиссияси буюртмачи томонидан камида беш нафар ваколатли 
мутахассисдан иборат таркибда тайинланади. Баҳолаш комиссиясининг қарори протокол 
билан расмийлаштирилади. 
31. Қуйидаги ҳолларда: 
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори мавжуд бўлганда; 
харид қилинадиган товар (иш, хизматлар) ягона етказиб берувчи (пудратчи) 
томонидан ишлаб чиқарилса (реализация қилинса);
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
импорт товар Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан келишган ҳолда харид 
қилинганда шартноманинг тўғридан-тўғри тузилишига йўл қўйилади. 
(31-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2017 йил 18 декабрдаги 992-сонли 
қарори 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий 
базаси, 19.12.2017 й., 09/17/992/0426-сон) 
32. Агар танлов савдолари предметининг бошланғич қийматига нисбатан танлов 
савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш харажатлари иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлмаса, 
бундай ишлар ва кўрсатиладиган хизматлар мустақил лотларга бўлинган ҳолда битта танлов 
савдоларига бирлаштирилади, бунда ғолиб, қоидага кўра, ҳар бир лот бўйича аниқланади. 
33. Буюртмачининг асосланган қарорига мувофиқ танлов савдолари предметини 
лотларга бўлган ҳолда танлов савдолари ўтказилишига йўл қўйилади (қурилиш ва монтаж 
ишлари, асбоб-ускуналарни харид қилиш ва монтаж қилиш, юкларни транспортда ташиш ва 
ҳоказо). 
Бунда ғолиб, қоидага кўра, ҳар бир лот бўйича аниқланади, бош пудратчи ташкилот 
функциясини буюртмачи бажаради ва лойиҳада назарда тутилган ишлар ва хизматларнинг 
бутун комплекси бажарилиши учун жавоб беради. Инвестор ва/ѐки буюртмачи товарларни 
харид қилишда танлов савдолари предмети бўлиниши учун жавоб беради. 
34. Танлов савдоларини кейинчалик танлов савдолари предмети учун назарда 
тутилмаган турлар бўйича ўтказиш имконини берувчи унинг қийматини пасайтириш 
мақсадида танлов савдолари предметини онгли равишда бўлишга йўл қўйилмайди. 

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish