Олдинги
таҳрирга қаранг.
Техник топшириқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиѐт ва саноат вазирлиги
ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК
билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилиши керак.
(52-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019
йил 26 мартдаги 254-сонли
қарори
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
27.03.2019 й., 09/19/254/2839-сон)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
53. Танлов ҳужжатларининг тижорат қисми товар (ишлар, хизматлар) нархидан,
ишлар (хизматлар)ни бажариш ва/ѐки товарни етказиб бериш шартларидан, маблағ билан
таъминлаш манбалари ва шартларидан, танлов савдолари предметини сотиш муддатидан,
шартнома лойиҳасидан иборат бўлади.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 февралдаги 50-
сонли
қарори
таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 9-сон, 89-модда)
54. Буюртмачи томонидан эълон қилинган нарх билан танлов савдолари ўтказилиши
тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда танлов савдолари предметининг бошланғич нархи
эълон ва таклифномада кўрсатилади. Бунда танлов савдолари танлов савдолари
предметининг бошланғич нархини пасайтириш юзасидан ўтказилади.
55. Оферталарни тақдим этиш тартиби танлов ҳужжатларида белгиланади.
Тақдим этилаѐтган оферта танлов ҳужжатлари шартлари ва талабларига мувофиқ
бўлиши керак.
56. Хорижий пудрат ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган ва эркин
муомаладаги валютада ҳақ тўланадиган хорижий кредитлар ва грантлар ҳисобига
молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда, агар халқаро ва
хорижий молиявий институтлар билан тузилган кредит шартномаларида ўзгача ҳол назарда
тутилмаган бўлса, танлов ҳужжатларига ишлар (хизматлар) қийматининг камида 50 фоизи
миқдорида ишлар (хизматлар)ни бажариш учун Ўзбекистон Республикасининг хўжалик
юритувчи субъектлари — резидентлари иштирок этиши шартлари киритилади.
57. Танлов ва талабгорнинг малакасини олдиндан аниқлаш ҳужжатларига, офертани
жойлашга ва маркировка қилишга, таклифларни техник ва молиявий баҳолаш мезонларига
шартлар ва талаблар танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
Оферталарни тақдим этиш муддати тугагунгача танлов савдолари ташкилотчиси
танлов ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга ҳақлидир, ташкилотчи улар
тўғрисида танлов ҳужжатларини олган талабгорларга дарҳол хабар қилиши, оферталарни
тақдим этиш муддатини офертага тузатиш киритиш учун етарли бўлган вақтга узайтириши
керак.
58. Танлов ҳужжатлари улар учун тўлов тўлангандан кейин тақдим этилади.
Тўлов миқдори буюртмачи ва/ѐки танлов савдолари ташкилотчиси томонидан,
танлов ҳужжатларини кўпайтириш ва тарқатиш қийматидан келиб чиққан ҳолда
белгиланади.
59. Танлов савдолари ташкилотчиси талабгорнинг сўровига кўра танлов
ҳужжатларининг моҳияти ѐки мазмуни билан боғлиқ бўлган саволларга ѐзма равишда жавоб
бериши, танлов савдоларининг барча қатнашчиларига жавобни сўров манбаини
кўрсатмасдан юбориши шарт.
60. Танлов савдоларининг асосий қатнашчилари ва /ѐки талабгорлар ўртасида
хабарлар, билдиришномалар ва бошқа ахборотларни алмашиш танлов ҳужжатлари
таркибида тасдиқланган шакл бўйича ѐзма равишда амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: