Абдулла қАҲҲОР



Download 12,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/51
Sana25.02.2022
Hajmi12,48 Mb.
#296239
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   51
Bog'liq
Abdulla Qahhor. Asarlar. 1-jild. Sarob (roman)

ё м о н
 
оғрийди!
— Қасалингиз тайинлик касал, аммо бу ерда ётсан- 
гиз тез тузалмайсиз. Касалхонага борасизми? Касалхо- 
нада жуда тез тузаласиз.
— Бегим биладилар... Бекач биладилар... Нима деса- 
лар шу-да...
Эҳсон подвалдан чиқиб келаётганда домла, худди 
бирон арзимас нарсасини ямоқчига бериб унинг эпақага 
келиш-келмаслигини сўрагандай:
— Қалай, бўладиганмн?— деди. Эҳсон унннг саволн- 
га жавоб бермади, ерга қараганича Саидийнинг олдига 
келди ва:
— Бу қандай хотнн, ким ўзи?— деб сўради.
— Оқсоч...— деди Саидий тутилиброқ.
Домла етиб келди
— Бўладиганми, ука?
219
www.ziyouz.com kutubxonasi


— Ҳ а, бўладиган. Нима қилиш кераклигини Раҳим- 
жонга айтаман, Хайр! Саломат бўлинг!
Саидий уни кузаггани чиқди. Кўчага чиқилганда Эҳ- 
сон сўради:
— Оқсоч — хизматчи деганингизми? Нега уни бундай 
хор қилибсизлар?
—Касалини билмадик...
— Касалхонага юбориш керак эди! Касалхонага юбо^ 
рилмаса бўлмайди... Яхши эмас, Раҳимжон!
— Узим ҳам шундай қилмоқчи эдим. Хўш, энди қа- 
чон кўришамиз?
Эҳсон хайрлашдн.
Саидий қайтди. Домла ҳовлининг ўртасида тикка ту- 
риб пичоқчаси билан тирноқ олар эди, тирноқдан кўзини 
олмай, докторнинг нима деганини сўради. Саидий Эҳсон- 
нинг сўзини айтди.
— А ?— деди домла ва пичоқчасини ёпиб, чўнтагига 
солди.— Касали нима экан?
— Меъдаси бузилган эмиш.
— Шунга ҳам касалхонами? Бу замонда ўрис таби- 
би нимани билар эдики, энди ўзбаги билсин! Аҳмоқ! Ка- 
сални билмайди, билмагандан кейин касалхонага юбор, 
деб осонгина қутула қолади. Меъдаси бузилса сирка ичи- 
риш керак, вассалом. Кисловодскка борганимда доктор 
шўр сувга туширди, «Бошингни сувга тиқма», деб кетди. 
Кетгандан кейин шўнғиб-шўнғиб олдим, ҳеч нима қил- 
мади. Шу-да, буларнинг билгани...
У сўкина-сўкина уйга кириб кетди. Унинг кетидан 
Саидий ҳам кирди. Уйда «булбулигўё» Сорахоннинг 
сочини ўриб ўтирарди. Домла докторнинг аҳмоқлигидан 
хотинига алоҳида шикоят бошлаган эди, Сорахон унинг 
сўзини кесди:
— Юбораверинг-да, шу ерда ўлиб-нетиб қолса кеча- 
си ташқарига чиққани қўрқаман!
— Сенинг қўрқишингдан ҳам кўра ўлик кўмишни 
айт,— деди Саидий.
— Башарти ўлмаганда ҳам, касали узоққа чўзилса 
нима бўлади? Ҳарҳолда, юбориш маслаҳат. 
Соғайса 
келар, ўлса ўшандақаси кетаверар,— деди 
«булбули- 
гўё».
— Раҳимжон,— деди домла,—- докторингиз қанча но- 
дон бўлса ҳам, ҳарҳолда неча йил меҳнат қилиб шу илм- 
ни ўқиган-ку. Бир нарса билар, дейман? Майли, Тўпани 
юборайлик. Бнр банда зорайики шифо топса. Бир Му- 
ҳаммад уммати деб яхшилик қилсангиз — савоб, бир
220
.
www.ziyouz.com kutubxonasi


одам десангиз — инсонлик вазифаси. Шундай қилинг, 
касалхонага элтиб ташланг. Бугун касали яна ёмонроқ 
бўлса керак, эрталаб ўхчиди.
XVIII
Саидий янги уйнинг зинасидан тушиб келаётганда, 
ташқаридан икки бола югуриб кирди ва иккови ҳам ба- 
равар «извош келди» деб кўча томонни кўрсатди. Ҳеч 
қандай меҳмон кутилмагани учун Саидий домлага қара- 
ди. Домла «чиқинг-чи» деб ишора қилди. Саидий югур- 
ганича чиқиб кетди. Унинг кетидан домла ҳам чиқди. 
Извошчи, юмалоқлаб чилвир билан боғланган шол кўр- 
пани извошдан тушириб, паранжилик хотиннинг тушу- 
вига махтал бўлиб турар эди. Саидий бу паранжилик 
хотинни дарҳол таниди, у — опаси эди. Негадир болала- 
ри йўқ. Саидий югуриб извошнинг ёнига борди. Опаси 
уни кўриб ҳўнграб юборди ва ўтирган ерида узалиб бўй- 
нидан қучоқлади. Унинг қўлларини кўриб Саидийни ва- 
ҳима босди. Бу қадар озган!
— йиғлама, йиғлама! Болаларинг қани?
— Бермади...— деди у ҳиқиллаб ва извошнинг соя- 
бони устига ташлаб қўйилган қўлтиқтаёқни олиб туриш- 
га ҳаракат қилди.
Саидий қўрқиб кетди ва шошилиб, опасининг оёқ- 
ларига қаради. Оёқлари бутун. Саидий борганда ҳам 
у оёқ оғриғи эди. Аммо бунчалик эмас эди. Саидий дар- 
ров қўлтиқтаёқни унинг қўлидан олиб, болалардан би- 
рига узатди, опасини даст кўтариб, олиб кетди. Урта 
эшикдан чиқиб келаётган Муродхўжа домла буларни 
кўриб, бемор кишидай инқиллаб юборди, аммо не ма- 
шаққатлар билан бўлса ҳам, меҳмонни очиқ чеҳра билан 
қарши олишга тиришди.
Бу хотин нима учун келганини бутун оила билар эди. 
Уни Муҳаммадражаб талоқ қилган. Домла райҳонзор 
бўйидаги супага ўз қўли билан палос солиб, меҳмонни 
ўтқизди ва «нега бу кишининг келишидан бехабар қол- 
дингиз, мен истиқболларига чиқар эдим-ку» деб, Саидий- 
дан ўпкалади. Текинхўрни кўриши билан ранги ўчган 
«булбулигўё» титраб-қақшаб Муҳаммадражабни қарға- 
ди. Кейинча келган Сорахон, онаси ўргатган сўзларни 
айтиб, бахтсиз хотиннинг қайғусини бўлишган бўлди.
—■ Мен бу поездда келмайдиган эдим. Ҳайдар Ҳожи 
амаким тўсатдан Ушга кетадиган бўлиб, шу поезд билан 
жўнатдилар,— деди меҳмон ва рўмолининг учига тук- 
кан хатни олиб Муродхўжа домлага узатди.
221
www.ziyouz.com kutubxonasi


г 
Муродхўжа домла хатни ўқиб бўлиб Саидийга берди. 
Ҳайдар Ҳожи Муҳаммадражаб тўғрисида ёзар эди:

Download 12,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish