Абдулла қАҲҲОР



Download 12,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/51
Sana25.02.2022
Hajmi12,48 Mb.
#296239
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   51
Bog'liq
Abdulla Qahhor. Asarlar. 1-jild. Sarob (roman)

У з
ихтиёрнга Эҳсоннинг келиши бнлан юрагн така- 
пука бўлган шаҳар соғлиқни сақлаш бўлимининг му- 
Дири — ўрта медицина маълумотигина бўлган Носиров 
кулиб туриб, Эҳсоннинг жонини олишга тиришди: «Ме- 
дицина соҳасига кирган киши амал-мансабдан юз ўги- 
риши керак». Эҳсонга бу гап жуда алам қилди. Шундай 
бўлса ҳам, авзойини бузмасдан, нима учун ўша иш- 
нц қабул қилмаслигини ва нима қилмоқчи эканини 
ётиғи билан айтиб кўрди. Носиров масалага гўё энди 
тушунган бўлиб, ўз олдига бундай катта 
вазифалар 
Қўядиган кишига ҳар қачон ёрдамга тайёр эканини бил- 
дирди, унинг қўлини қаттиқ қисиб, ғайрагли ишчан ёш 
докторни олға сурмоқчи бўлган идеяси билан табрик- 
лар экан, ичида: «Ахир, итвачча, шундай масалаларни 
кўтариб чиқасан-ку, менга тинчлик бўладнми? 
Икки 
кунда мени расво қиласан», дер эди.
Эҳсон соғлиқни сақлаш бўлиминииг аппаратида қол-
215
www.ziyouz.com kutubxonasi


ди*. Носиров унга ўзини хайрихоҳ тутар, аппаратда 
шундай ишчан, яна коммунист докторнинг ишлашига 
чексиз хурсанд эканини ҳаммага айтар эди. Эҳсон тайин- 
ланган вазифасида бирмунча ваҳт ишлагандан сўнг, 
Носиров бир куни шаҳар партия комитетининг культ- 
пропига борди. У ерда «коммунист доктор»ни хўп маҳ- 
тади, сўнгра уни ҳозирги вазифасидан олиб, ундан ҳам 
муҳимроҳ, «коммунист доктор» идора ҳилганда ундан 
ҳам кўпроҳ фойдали бўладиган янги бир вазифа—ҳизил 
ярим ой жамияти томонидан ташкил қилинган пуллик 
поликлиникага бош врач ҳилиб тайинлашни сўради, ўша 
куннинг ўзида Эҳсонни кабинетига чаҳириб, культпроп- 
дан койиди: «Биронта эслик одам йўҳ ўша ерда, сизни 
янги вазифага тайин ҳилиш билан яна ишга тўнкўз ҳил- 
моҳчилар. Шунча тортишдим, бўлмади», деди.
Бироҳ, Эҳсон ўз вазифасида ҳолди. Носиров тоҳат- 
сизлана бошлади. У ўзини Эҳсонга жуда хайрихоҳ кўр- 
сатишга тиришса ҳам, кўп замондан бери унинг феълига 
тушуниб ҳолган бу ердаги мутахассислар бу хайрихоҳ- 
лик остида ашаддий бадхоҳлик ётишини билар эди.
Эҳсон буларнинг кўпи билан чиҳишади: ёрдам сўрай- 
ди, қўлидан келса ёрдам қилади. Булардан бири ўттиз 
уч йилдан бери тропик касалликлар билан машғул бўл- 
ган профессор. Бу одам Эҳсон келган кундан унинг дар- 
дини билди: бу йигит илмни мамлакат хизматига қўй- 
моҳчи, ўзи катта бир илм аҳли бўлиш тараддудида, Но- 
сировнинг ичи ҳора, бахил эканлиги ва бу ичи ҳора- 
ликдан Эҳсон жабр кўришини ҳам билади, ғазаби кела- 
ди, аммо унинг тарафида туриб, Носировга ҳарши ҳўл 
кўтаргани андиша ҳилади, чунки иш очиҳ жанжалга 
айланса, Эҳсоннинг ютиб чиҳишига кўзи етмасди.
Эҳсон Саидийнинг уйига келди-ю, унинг бахтига тонг 
отгунча мана шулар тўғрисида ўз ҳасратидан бўшамай, 
ҳисоб ҳам сўрамади. У Носировдан шикоят ҳилган сайин, 
Саидий уни ўзига яқин кўрар, уни ҳўлга олиш умиди 
кучаяр эди: «Зорайики бу курашда Эҳсон енгилса, зо- 
райики маглубиятдан гангиса, ёрдам ваъда қиладиган 
ҳар бир кишига, жумладан, Аббосхонга ҳўл узатса!»
— Айтдим-ку, мен унинг ўрнига ўтирмоҳчи эмас- 
ман, — деди Эҳсон Саидийнинг бир саволига куюниб 
жавоб берар экан,— мен илмий иш олиб бормоҳчиман. 
Менга халал бермасин дейман. Орамизда жанжал бор- 
лигини эшитган одам дарров стол талаши деб ўйлайди. 
Шариф ҳам шундай ўйламасин, деб ҳануз унга гапирга- 
ним йўҳ... Аппаратда партия ўзаги йўҳ ҳисоби. Мирза-
216
www.ziyouz.com kutubxonasi


карим дегзн бир доктор бор. У — кандидат. Бу одам 
ажойиб: агар киши сўзни «партия раҳбарлигп остида» 
дёб бошлаб «яшасин» билан тамом қнлса, аксилннқило- 
бий фикрларни тарғиб қилганда ҳам чапак чалади. Кў- 
зимга дили ҳора кўринган мутахассислар унга хушомад- 
гўйлик ҳилишади. Ҳақиҳатда софдил 
мутахассислар 
ундан нафратланади, чунки ўлгундай дағал, одобсиз.
, Носиров бу ҳовлиқма, нодонни хўп ўрганган, қўлига ол- 
ган, кўп ишларни унинг орқасига ўтиб туриб қилади. Бу 
бефаҳм «Носиров мендан бесўроқ иш қилмайди», деб 
вақти чоғ. Нуқул машинисткаларнинг ижтимоий келиб 
чиқишини суриштириб, йиғлатиб юради. Носировнинг 
баъзи ишлари амалпарастлик доирасидан чиқиб кетади. 
Ҳалиги мен айтган профессор тропик касалликлар стан- 
циясида ўн йилдан бери тўпланган материалларни ишла- 
моқчи бўлганида, йўл бермабди. Аммо «ишлама» деб 
ўзи айтмай, Мирзакаримни ишга солган: « Б у — фирқа- 
сиз профессор. Шундай қимматли материални ўз киши- 
миз, фирқали профессор ишлагани яхши эмасми?» деган. 
Мирзакарим профессорни қанча хафа қилган. Буни мен- 
га Мирзакаримнинг ўзи айтди. Мен тушунтира бошла- 
сам, «сен эски мутахассисларнинг таъсирига берилиб 
кетган одамсан», дейди. Ҳозир менинг ижтимоий келиб 
чиқишимни суриштириб юрган эмиш. Мен индамай юриб- 
ман. Ҳар замон ғашига тегиб қўяман. Узи бир жанжал 
кўтарса-да, буни горкомга кўтариб борса, менинг учун 
катта йўл очилар эди.
Тонг ёриша бошлади.
Муздаккина тонг шабадаси очиқ деразадан эсди. 
Ташқарида япроқлар шилдиради. Дарахтлар орасидан 
кўриниб турган кулранг осмон секин-секин қизара бош- 
лади. Ҳаммаёқ жимжит. Ширин уйқу пайти.
— Бу кеча менинг ҳисобим билан ўтди, энди сизнинг 
ҳисобингизни қачон эшитаман?— деди Эҳсон кўзини юм- 
ган ҳолда.
— Бундан кейин эшитаверасиз,— деди Саидий чироқ- 
ни ўчириб.
Ҳовли томонда «булбулигўё» йўталди.
XVII
— Раҳимжон,— деди Эҳсон чой маҳалида,— рафиқан- 
гиз кирмади-я? Шундақа уятчаими?
Тўғри, Сорахон кишидан қочади, башарти қочмаган- 
да ҳам, Саидий уни Эҳсоннинг олд\на олиб киргани но- 
мус қилар эди. Важ қилди:
217
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 12,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish