Абдулла қАҲҲОР


— Кеча кечқурун далага кетган эди



Download 12,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/51
Sana25.02.2022
Hajmi12,48 Mb.
#296239
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   51
Bog'liq
Abdulla Qahhor. Asarlar. 1-jild. Sarob (roman)

— Кеча кечқурун далага кетган эди.
— Уқийднми?
— Ҳа... унча-мунча...
— Сурати йўқмн?
Хайрият Сорахон умрида сурат олдирмаган. Ростини 
айтиш Эҳсонни таажжублантирар эди. Саидий Эҳсон- 
нинг саволини эшитмаган бўлиб, гапни бошқа ёққа 
бурди:
— Мен бир фикрга келдим: шу Носировнинг кирди- 
кори тўғрисида газетага бир фельетон ёзилса бўлмасми- 
кин?
— Бўлмайди...— деди Эҳсон, аммо сабабини айтиш- 
га улгурмади, Муродхўжа домла кириб қолди.
Домла кечаси меҳмоннинг олдига кирмаган бўлса-да, 
Саидийдан унинг Москвада ўқнб қайтган доктор экани- 
ни эшитган эди.
— Марҳабо, марҳабо...— деди домла чуқур сами- 
мият билан сўрашиб,— маъзур кўрасиз, кечаси кирма- 
дим. Қнриш ихтиёрим бор эди, нотинч қилмай дедим.
Нонушта пировард бўлгунча домла шарқ табобати 
ва унинг машҳур кишилари тўғрисида сўзлади, ҳозирги 
замон медицинаси Абу Али ибн Сино замонидаги та- 
бобатдан ками беш юз йил орқада, ҳозирги замон меди- 
цинасининг энг аҳамиятли тармоғи ветеринария, энг 
аҳамиятсизларидан бири — тиш докторлиги, деган фикр- 
лар баён қилди. Эҳсон Муродхўжа домлани билади. 
аммо сира ҳамгап бўлмаган эди, бошдан-оёқ унинг сўз- 
ларига ноилож қулоқ солиб ўтиргани учун гапни яна 
чўзмасин деб, унга қарши ҳеч нарса демади. Домла яна 
гапга огиз ростлаганида Эҳсон жавоб сўради:
— Энди менга жавоб,— деди ва ўрнидан турди.
Саидий унинг кечгача қолншини сўради. Эҳсон қат-
тиқ узри бор эканини айтди.
— Раҳимжон кўпдан бери сизнинг тўғрингизда менга 
сўзлаб юрар эди,— деди домла ўрнидан тураётиб,— сиз- 
ни бнр кўриш орзусида эдим, насиб бўлди. Афсуски, ке- 
таман дейсиз. Мана энди тез-тез келиб туринг. Шарқ 
табобатига онд китобларим бор... Ҳа, айтгандай, бир 
ожизамиз бор, анчадан бери бетоб, бир сари қадам ки- 
рнб, кўриб чиқасизмн?
Эҳсон розилик билдирди. Ҳовлига чиқилганда, домла 
Саидийга «олиб боринг» ишорасини қилиб, ўзи зина усти- 
даги ғалвирдан дон олиб товуқларга сепа бошлади.
Тўпа ойнакорлик айвонининг зинаси остидаги қишда 
самовар қўпиладиган подвалда ётар эди. Саидий Эҳсон-
213
www.ziyouz.com kutubxonasi


ни бошлаб тушди. Подвалдан эскирган қовун пўчоқ ҳиди 
келар эди. Арқон каравотда қизил шол кўрпа ёпиниб 
ётган Тўпа оёқ шарпасини сезиб, кўзини очди ва булар- 
ни кўриб ўрнидан туришга ҳаракат қилди.
— Қимирламанг, қимирламанг!— деди Эҳсон.
Тўпа кагта бир гуноҳ иш қилиб афв сўрамоқчи бўл-
гандай Саидийга қаради ва шу қараши билан «нима қи- 
лай» деб, амр кутгандай эди.
— Бу киши доктор. Касалингизни 
айтинг!— деди 
Саидий.
Тўпанинг ичга ботиб кетган кўзлари катта очилдн: 
Муродхўжа домла уришиб бермасмикан?
Уни титроқ босди. Эҳсон мулойим сўзлар билан ҳол 
сўраб, қўлини ушлаганда, Тўпа яна Саидийга қаради.
— Бегим...— деди, худди гуноҳимдан кечинг, деган- 
дай қимтиниб.
— Нега қўрқасиз?— деди Эҳсон, унинг томирини уш- 
лаб,— мен касалингизни билмоқчиман, дори ёзиб бера- 
ман... тузаласиз... қаерингиз оғрийди?
Шу гапни Саидий ҳам айтгандан кейин Тўпанинг, 
қўрқуви бир оз босилди.
Саидийни Муродхўжа домла чақирди. Тўпа Эҳсон би- 
лан ёлғиз қолганидан кейин, унинг сўроқларига жавоб 
бера бошлади:
— Худди қўрғошин ютгандайман, кўкрагим оғир. 
Мана шу еримни боссам оғрийди. Қайт қиламан. Зардам 
қайнаб туради.
— Бошингиз ҳам оғрийдими?
— Оғрийди. 

Download 12,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish