Абдулла қАҲҲОР



Download 12,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/51
Sana25.02.2022
Hajmi12,48 Mb.
#296239
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   51
Bog'liq
Abdulla Qahhor. Asarlar. 1-jild. Sarob (roman)

«Рамцзот»
Қадақчи Ҳамроқулнинг тоби қочди. Қим билади, ке- 
ча кечқурунги худойи ош ёқмадими, ё эрталаб чойнак 
қадақлатиб кетган кишининг носида бир гап бор экаи- 
ми... Аммо кеча эрталаб ҳам ланжлиги бор эди шекилли, 
бўлмаса ҳеч жаҳонда чойдан ҳам маккажўхори ҳиди ке- 
ладими!
Унинг аъзойи бадани қақшаб, камонча тутгани ма- 
дори қолмади. Яна битта қадақ билан битадиган ликоп- 
ча чала қолди. Ҳамроқул наридан-бери дов-дастгоҳинп 
йиғиштириб жўнади. Унинг иситмаси кучли, боши оғрнр 
эдн, ташлаган қадами хоҳлаган ерига 
т у ш м э с д и

У нн- 
Мани ўйласа, бу ўйнинг охири хаёлга аиланар эди: пс-
279
www.ziyouz.com kutubxonasi


сиқ-иссиқ чой ичиб, ўраниб ётган кўрпаси ҳавога кўта- 
рилиб кетади, дам солдиргани маҳалла имомини чақир- 
тирса, эшикдан лапанглаб тобут кириб келади. Ҳамро- 
қул ҳўрқди, тезроқ уйига етиб олгани жадаллади.
Кўчанинг нариги юзидан уни кимдир чақирди. Ҳам- 
роқул 
чақирган кишига қарайман деб гандираклаб 
кетди.
Чақирган киши томошабоғ «Романска»нинг қорову- 
ли Уста кулол эди. Унинг асли оти Стокгулов, Ҳамроқул, 
айтишга тили келишмай, Уста кулол қўйиб олган.
Юзини кексаликдан кўра кўпроқ кўргиликлар ғи- 
жимлаб ташлаган бу чол билан у ўтган йил баҳорда, гул 
қўядиган вазасини қадақлаб берганида танишган эди. 
Бу ваза унинг ўлиб кетган ўғлидан ёдгор қолган экан. 
Уғли Лена деган жойдаги олтин конида ишлаб, бир важ- 
дан кўп кишилар қаторида отилган экан. Бунинг саба- 
бини Ҳамроқул ўша вақтда ҳам, ундан кейин ҳам билол- 
мади, чунки Уста кулол бу тўғрида гапирса, гапдан кў- 
ра кўпроқ сўкинар, титрар эди. Уғлн ўлгандан кейин чол 
кампири билан бу ёққа келган экан.
Уста кулол Ҳамроқулнннг аҳволини кўриб, дарров 
боққа олиб кирди ва қайрағоч остидаги чўян оёқли зан- 
юр эшакка ўтқизиб, сув келтирди. Ҳамроқул сувни ичиб 
бир оз ўзига келгандай бўлди, аммо қайрағочдаги чум- 
чуқларнинг чиғирлаши негадир кўнглини оздирди. У 
қулоқларига бармоғини тнқиб, кўзини юмди, бир оз на- 
фасини ростлагандан сўнг, худди кўнглинп безовта қи- 
ладиган бирон нарсани кўришдан қўрққандай, кўзини 
секин очди.
Кўзини очди-ю қараса... Уста кулол худди ўғлининг 
ўлими тўғрисида гапираётгандай сўкинар, титрар эди. 
Ешгина, хотинчалиш бир офицер резинкадай қапчиб чол- 
нинг кўкрагига тепди. Чол йиқилди. Ушандай тепки ҳали 
эс-ҳушиии ўнглаб ололмаган Ҳамроқулнннг ҳам кўкра- 
гига тушди. У эшакдан ағдарилди, аммо дарров турди, 
бўйнига мушт тушди — мункиб кетди.
Чуррр...
— Миршаб!
Қаердандир Уста кулолнинг кампири пайдо бўлиб, 
офицернинг оёғига йиқилди. Икки миршаб Уста кулол 
билан Ҳамроқулнп боғдан олиб чиқди ва бутхонанинг 
нариги томонидаги миршабхонага томон олиб кетди. 
Кампир додлаганича эргашиб борди.
Оломон тўпланди.
— Йиғлама!— деди Уста кулол миршабхонанинг эши-
280
www.ziyouz.com kutubxonasi


ги олдида кампирига қараб:— Мен бир турмадан иккии- 
чи турмага ўтаётибман, нега йиғлайсан!
Миршабхона эшиги очилиб икки ошнани ютди. Бут- 
хона қўнғироғи кечки ибодатга чақириб, оғир ва узун да- 
ранглади. Бу товуш ҳали кун ботмасдан мудраб ётган 
шаҳар устида тўлқинланиб узоқларга кетди. Тўпланган 
халойиқ нима гап бўлганини бир ҳафтадан кейин «Тур- 
кистон ўлкаси» газетасини ўқиб билди:
«...Утган 23 сентябрда мазкур шаҳарда русия даҳа- 
сидаги Романовский боғида ҳам шу қабила беадаблик 
содир бўлган. Чунончи, сартиялардан бири ўзларн- 
га соҳиблик қилиб турган русия тўраларининг исти- 
роҳатгоҳларига кирган, яъни ниҳоятда беадаблик қил- 
ган...»
1935
МИРЗО
Мезбон узоқ йўлдан келган меҳмонни очиқ чеҳра би- 
лан қарши олмаса, бир пиёла чойини дариғ тутса, би- 
рон ҳаракати ёки сўздаги оҳанги билан «нега келдинг, 
йўқлаб турган эдимми?» деган маънони билдирса, меҳ- 
моннинг қай ҳолатда қолишини тасаввур қила оласиз- 
ми? Агар меҳмон мезбон оиласида бирон жанжал бў- 
лаётгани устидан чиқса, бундан ҳам 
ёмон, 
ўнғайс'из 
ҳолатда қолади. Мезбон унинг учун жонини фидо қилса 
ҳам, ўша жанжалнинг натижаси бўладиган бир 
неча 
минутлик жимлик ёки асабий юзда акс этган сохта та- 
бассум ҳаммасини ювиб кетади.
Боқи мирзо бир неча йилдан бери кўришмаган қа- 
риндошиникига узоқ йўлдан меҳмонга келиб жанжал 
устидан чиқди. Кечки пайт эди. У букчайиб, мирзолик 
касбининг сердаромад кунларидан хотира қолган кумуш 
нақшли ҳассасини дўқиллатиб эшикдан кирганида мез- 
бонлар (ака-ука) енгил кийимда баланд айвоннинг баҳа- 
во ерига қўйилган столнинг икки ёғида хомуш ўтиришар 
эди. Столнинг устида доналари сочилган шахмат тахта- 
си, бир четда патефон. Мирзо ариқ бўйига келганда ҳам 
уни ҳеч ким кўрмади. Айвоннинг бир четида качалкада 
ўтирган ёшгина жувон ирғиб ўрнидан турди-да, патефон- 
нинг олдига келиб, унинг мембрамини кўрди.
— Зардангизни патефонга қиласизми, қаранг, мем- 
брамини ёрдингиз!— деди ва патефонни кўтараётиб мир- 
зога кўзи тушди.
281
www.ziyouz.com kutubxonasi


— Ассаломалайкум,— деди мирзо.
МезСонлар дилсиёҳлик кайфиятини яширишга ури- 
нишдк, аммо ётар маҳалигача бу бир неча мартаба юза- 
га чиҳди ва оқибат, меҳмоннинг кўнглига бўлак гаплар 
келмасин учун, икки орада ўтган гапни айтишга мажбуп 
бўлишди. Кейиндан маълум бўлдики, бу, Боҳи мирзонинг 
бу ерга келишдан кузатган муддаосига дахлдор жанжал 
экан.
Боҳи мирзо шу ном билан ўз шаҳарида маълум киши 
эди. У Николай замонасида ширкатларда, фермаларда 
мирзолик қилиб, ўз хизматини манзур қилган эди. Рево- 
люцияга яқин бир ҳиссадор ширкатга оз сармоя билан 
бўлса ҳам шерик бўлди ва бир-икки йил қаттиқчиликни 
устига олиб мустақил бир иш бошлашга ният қилганида 
революция ниятига етказмади, шунинг учун революция- 
дан койиди ва ўзини четга тортиб, қолган уч-тўрт кунлик 
умрини қандай қилиб ҳам бўлса ўтказиш кўйига тушди: 
ҳар кимларга турли аризалар, дуойи саломлар ёзнб бе- 
ришни касб қилиб олди. Аммо уч-тўрт кунлик умрда бир 
сабаби тирикчилик деб бошлаган бу иш унга бойлик ваъ- 
да қила бошлади. Янги ҳукуматга арз-доди кўп бўлган 
халойиқ унинг уйидан узилмас, у бир кунлик даромадини 
ўн кун ер эди. Номи ўчиб кетган Боқи мирзо кўп вақт 
ўтмай «Инобатли мирзо» номи билан бош кўтарди. Ино- 
батли мнрзо деса шаҳарнинг тўрт даҳаси билар эди, чун- 
ки, у ёзган аризаларнинг кўпчилиги «маҳкамалар қоши- 
да инобатга ўтар», шунинг учун ҳали бу маҳкамаларнинг 
сирига тушуниб етмаган бир маҳсидўз ҳамма сирни ариза 
ёзиш тартибида гумон қилиб, унга «Инобатли мирзо» 
пом қўйган эди.
Вақти келиб бу одамга нима учун «инобатли» сифа- 
ти берилгани кишиларнинг эсидан чиқиб кетди. Мирзо 
аризалар ва ўқишга кетган фарзандларга дуойи салом- 
лар ёзиш билан кун ўтказа берди. Аммо замон ўтган 
сайин унинг хизматига муҳтож кишилар ва шу билан 
бирга даромад ҳам камая берди. Оқибат шу даражага 
етдики, мирзо шаҳар почтахоналарининг бирига мутта- 
сил қатнашга ва ҳар кимнинг қўлига қараб, адрес ёзиб 
бериш ва бланка тўлдиришга ўз хизматини тақдим қи- 
лишга мажбур бўлди. Бироқ бу касбдан путур кетди: 
мнрзо' илгари бир кунлик даромадини ўн кун еса, энди 
ўн кунлик даромади бир кунга ҳам етмас эди. Эндилик- 
да ҳеч оила йўқкп, унда бир ёки бир неча саводли одам 
бўлмасин. Мана шунинг учун мирзо, кунларнинг бири- 
да, кампири билан маслаҳат қилиб, бошқа кун ўтади-
282
www.ziyouz.com kutubxonasi


ганроқ шаҳарга кўчиш режасини тузди ва бу ерга шу 
режа юзасидан шаҳардаги шароитни ўрганиш учун кел- 
ган эди.
Эртаси ҳордиқ куни эдн. Эрталаб чойдан сўнг меҳ- 
моннинг олдида мунозара яна янгиланди. Булардан бири 
Самарқанд таълим-тарбия академиясидаги бир илмий 
ходимнинг тез савод чиқариш тўғрисидаги тажрибасини 
қувватлар, иккинчиси Тошкентдаги таълим-тарбия ил- 
мий-текшириш институтининг методи тўғрисида сўзлаб, 
унга сўз бермас эди. Тортишиш узоқ давом этди.
— Бола албатта бундан мустасно,— дер эди бири,— 
лекин катта одамни ўн беш кунда саводли қиламан...
— Сен ўн беш кунда саводини чиқарсанг, мен ўн кун- 
да чиқараман.
— Хўп, нкки одам топ, кўрамиз!
— Сен топ!
Саводсиз одам топиш можароси аввалги можародан 
ҳам ортиб тушди. Инобатли мирзонинг зардаси қайнаб 
кетди:
— Хайр, мана мен топай, қўйинглар,— деди Мирзо, 
кечқурун самоварга чиқди, иккита чойнак чой ичди. Са- 
моварчи учинчи чойнак чойни келтириб қўйганида, мирзо 
секин ундан «саводлимисан?» деб сўраган эди, самоварчи 
заҳарханда қилиб «сизни уч йил ўқитишга қудратим ета- 
ди» деди.
Бундан бир йил бурун шу қизил чойхонанинг деворий 
газетасида «Сўнгги саводсиз» сарлавҳаси билан бир ма- 
қола босилган ва бунда шу маҳалладаги сўнгги бир са- 
водсизни чандилган, калака қилинган, шундан бери «са- 
водингиз борми?» деган сўроқ бу маҳаллада «ақлингнз 
расоми?» дегандай ҳақорат бўлиб тушадиган бўлиб қол- 
ган эди. Мирзо самоварчининг ғаши келганига тушуноз- 
май қайтиб кетдп. Мирзо саводсиз одам қидпрнб уч-тўрт 
кун ичидаёқ бу шаҳардаги шароитни била қолди: «Чаккн 
келган эканман, бекор чиқимдор бўлдим», деди. Упинг 
мўлжали келар ҳордиқ эртасн қайтиш эди.
У, ҳордиқ оқшоми ҳаммомга тушди-ю, ходимгарлар- 
дан бирига ҳалиги сўроғини берди. Ходимгар ҳаммомда 
берилган бу саволга ажабланди-ю, жўрттага: «Ғирт оми- 
ман», деди. Мирзо севиниб унинг биронта ўзига ўхшаган 
улфати билан эртага бориб бир пиёла чой ичиб қайтиши- 
ни илтимос қилди, адрес берди.
Эртаси кунига мезбонлар бир талай меҳмон чақириш- 
ган эди. Икки ходимгар меҳмондорчилик устидан чиқди. 
Мезбонлардан бири меҳмонларга воқеани баён қилди.
283
www.ziyouz.com kutubxonasi


Воқеадан хабардор бўлган ходимгарлар типирчилаб 
қолишди. Меҳмонлардан бири ёш болаларни тўплаб 
шеър ўқиб бераётган бир жувонга таъна қилди:
— Мусобақада кўз бўяш билан ютган экансиз-да, Тў- 
тихон!..
Жувон югуриб келди.
— Нега? Нима қипти?
— Мана, икки саводсиз.. Маҳалламда саккиз яшар- 
дан қирқ беш яшаргача ҳаммаси саводли, деган эдин- 
гиз-ку!
Жувон ходимгарларга қаради ва сўради:
— Шу маҳаллаликмисизлар, ё бошқа маҳалладан кел- 
дингларми?
— Йўқ, шу маҳаллаликмиз.
— Саводсизмисизлар?
— Ғирт омимиз, опа.
Жувон қизарди.
Жувоннинг эри иккала ходимгарнинг ўртасида ўти- 
рар эди. У, ходимгарларнинг саводсиз эканига ишонма- 
ди-да, синаб кўрмоқчи бўлди, бир тахта қоғоз сўраб 
олиб қизил қалам билан йирик-йирик қилиб ёзди:
«Қосимжон, ҳаммомга тушгаиимда бутун кийимла- 
римни ўғирлаган шу иккови».
У хатни ёзиб бўлиб энди Қосимжонга узатмоқчи 
бўлганида, иккала 
ходимгар баравар унинг қўлига 
тармашди.
— Нима деяётибсиз?!— деди бири кўзи олайиб.
— Оғзингизга қараб 
гапиринг!— деди иккинчиси, 
ундан ҳам баттар дарғазаб бўлиб,— сиз айтган одам 
биз эмас...
Бу орада нима сир ўтганидан бехабар бўлган меҳ- 
монлар ҳайрон эди. Жувоннинг эри хатни баланд овоз 
билан ҳаммага ўқиб бергандан кейин қийқириқ кулги 
бўлиб кегди.
Инобатли мирзо гангиб қолди.
— Олиб келган одамларингиз саводли чиқиб қолди-
ку,— деди 
мезбонлардан 
бири мирзонинг 
елкасига
шаппалаб.
Мирзонинг 
кўзлари 
олайиб, 
ходимгарларга 
қа- 
ради.
— Нега одамни лақиллатасизлар!..— деди ва этаги- 
ни қоқиб ўрнидан туриб кетди.
Инобатли мирзо саҳарда поездга чиқди.
1935
284
www.ziyouz.com kutubxonasi


АНОР
Уйлар тўла нон, оч-наҳорим болам, 
Ариқлар тўла сув, ташнаи зорим болам.

Download 12,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish