Озиқ от билан юрганда фақат бир кунга етар эди. Сув
йўқ, сув солинган кўзача отнинг остида қолиб синган.
Мастон калта, аммо йўғон икки ўрим сочини бошига
ўради-да, худди сув кечишга чоғланаётгандай, оёғидаги
пишиқ ағдарма этикни кўздан кечирди, хуржундаги
озиқни олиб дастурхон билан белига боғлади.
Мастон неча километр йўл босганини ва яна неча
километр босиш кераклигини билар эди. Бу яқин ўртада
воҳа йўқ. Олға босиш қарҳолда орқага қайтишдан ха-
тарли эмас. Орқага қайтиш учун кўчма қумлар ораси-
дан юриш керак. Агар бу қумлар, ирғайзорлар орасида
адашилса, умр бўйи юриб ҳам чиқиб кетиб бўлмайди.
Агар шамол қўзғалса, қум тириклай кўмади.
Мастон отнинг ўлганини, кўзачанинг синганини, озиқ-
нинг йўқлигини унутди-да, ўзини узоқ йўлга чоғлади, ке-
йин пешонасини икки. билаги устига қўйиб йиғлаб ётган
Турғунойни елкасидан тортиб турғизди:
— Йиғлама, Турғуной, йиғлама. Йиғи бошни оғри-
тиб кишини лоҳас қилади... Кавуш-маҳсингни кий. Со-
чингни бошингга ўраб, устидан рўмол боғлаб ол. Қорон-
ғи тушгунча даштдан чиқиб олмасак бўлмайди, ҳали
кўрдинг-ку, даштда шундақа калтакесаклар кўп бўлади.
Бўл!
Турғуной ўпкасини тутолмас эди.
Офтоб тиккада. Икки йўловчининг қисқа соялари
катта-кичик тош, турли дашт ўсимликлари устидан эги-
либ-букилиб борар эди. Ғириллаб турган дашт шаба-
даси баданни куйдиргудек иссиқ. Йўл устидан чиқиб
қолган чаққон калтакесаклар ўқдай отилиб кавакларга,
тош ораларига кириб кетади, баъзи дадилроғи узоқроқ-
қа бориб «бу қандақа одамлар экан» дегандай, бошини
кўтариб, ирғиб чиққан кўзлари билан бақрайиб қараб
туради. Шундай пайтларда Мастон мумкин қадар Тур-
ғунойни гапга солиб ё бўлмаса диққатини бошқа нарса-
га
жалб
қилиб, бу жониворларни
кўрсатмасликка
тиришади.
— Қўшиқ айтсанг-чи, Турғуной!— деди Мастон бир
силкиниб, устидаги юкларини яхшироқ ўрнаштириб.
— От қолди. Қанча нарсалар... Яна чўлда қолдик...
Нима бўлишимизни билмаймиз... қандай юрагингга сиға-
ди ашула!..
— Қолган нарса қолди, бўлган иш бўлди. Яна ўнта
Турғуной билан ўнта Мастон хафа бўлгани билан қол-
ган нарсалар орқамиздан эргашиб келмайди. Нима бў-
лишимиз ўзимизнинг қўлимизда.
2 6 2
www.ziyouz.com kutubxonasi
Офтоб ғарбга ёнбошлаганда икки йўловчи даштдан
чиқиб тепаликка йўл олди. Бу тепаликка чиқиш орқада
қолган йўлнинг азобидан ортиқроқ бўлди. Мастон юки
оғир аравани тортиб бораётган отдай оёқларини тираб
юқорига интилар, Турғуной эса энгашиб икки кафтини
тиззасига қўйиб зўрға-зўрға қадам ташлар эди.
— О, Мастон,— деди Турғуной,— эрим миямда да-
нак чақса ҳам уйда ўтирганим бир давлат эди...
Ундан икки-уч қадам баландда кетаётган Мастон тўх-
тади, белидаги дастурхонни ечиб битта нон олди ва
синдириб яри.мтасини яна жойига қўйди-да, қолган яр-
мини икки бўлиб бир тўғрамини Турғунойга узатди.
Турғуной нон бўлгани учунгина қўл узатди, бошқа қеч
нарса қозир уни қўл кўтаришга мажбур қилолмас эди.
У нонни икки ямлаб ютди-да, яна умидвор бўлиб Мас-
тонга қаради.
— Шу бас, нонимиз кам,— деди Мастон.— Бундан
ташқари, нонни кўп есак чанқаймиз. Сув йўқ. Ана у қир-
га етмагунча сувнинг юзини кўрмаймиз. Сувсизликни
туя кўтаради.
— Шу нонга бир нарса теккан. Калтакесак тушган
овқат ширин бўлади дейишади, ё калтакесак тегдими-
кин?
Мастон кулди.
— Калтакесак тушган овқат еганмисан?
— Иўқ, эшитганман. Аммамнинг қизи Абдураззоқ
дўппифурушга тушган эди... Бунга ўн йилча бўлди. Дўп-
пифуруш элликка бориб қолган одам. Қиз — ғунчадак-
кина. У вақтда ҳамма ихтиёр ота-онада эди-да... Ҳеч
иложини қилолмагандан кейин «пес бўлсам қўйиб юбора-
ди» деб атайлаб овқатига
калтакесак
солиб
егаи
экан. Калтакесак еса одам пес
бўлади деб эшитган
экан...
Мастон яна йўлга тушгани ҳозирлик кўра бошлади.
Буни
кўриб Турғуной
йиғламсиради.
Мастон
уни
қўлидан ушлаб тортди ва турғазиб қўйди.
— Қўлинг худди йигитнинг қўли.га ўхшайди-я, Мас-
тон,— деди Турғуной анча юрилгандан кейин,— бирам
қаттиқ... Эрга тегсанг шу қўлинг туфайли кўп дашном
ейсан-да.
— Аввали шуки, мен эрга текканимда қўлимни яшир-
майман, ундан кейин дашном берадиган эрга тегмай-
ман... Яхши эр-хотин бўлиш қўлнинг юмшоқ-қаттиқли-
гига ҳам қарамас экан-ку! Мана сен... қўлинг ипакдай...
— Отам ўлмаганда мен бу алвастига бир кун ҳам
263
www.ziyouz.com kutubxonasi
хотин бўлмас эдим. Отам ўлди — дармоним қуриди. Ун-
дан чиқиб қаёққа, кимникига бораман, кимнинг уйига
сиғар эдим. Икки кўзинг кўр, қўл-оёғинг шол бўлса ҳам
эркак бўл экан-да... Бу алвастидан чиқсам кўчада қолар
эдим... Биринчи кечаси янгалар «бўйнига тилла узук
қўй» дейишган эди. Эртасига шундай қилганимга ҳам
пушаймон бўлдим: ўзим не аҳволда, худди умрим хазон
бўлгандай йиғлагим келиб аранг ўзимни тутиб ўтириб-
ману, тепамга келиб «ва-ха-ха-ха... алдадим, энди тилла
узук олиб бермайман» дейди. Э ўл, сўхтаси совуқ дедим
ичимда. Сен қизсан, бахтдан умидворсан. Мен ҳам қиз
вақтимда шундай эдим. Ҳар куни эртанинг бу кундан
яхши бўлиши умиди билан киши қариганини. ҳам билмай
қолар...
Турғунойнинг ўпкаси тўлиб гапдан тўхтади. У маст
кишидай, гандираклаб борар эди. Мастон уни қўлтиқ-
лаб олди.
— Биз ёруғ дунёни кўриш учун туғилганмиз, Турғу-
ной!— деди Мастон.— Биз товуқ эмаемизки, қандай ту-
хум бостирса шуни очиб чиқарсак. Товуқ билан одам
орасида қанча фарқ бўлса, бу икки жониворнинг муҳаб-
бати орасида ҳам шунча фарқ бор. Нега биз чолдан
ёки яхши кўрмаганимиз йигитдан туғар эканмиз? Яхши
кўрганимиздан туғмас эканмиз, у боланинг туғилмагани
яхшироқ! «Қизсан, бахтдан умидворсан!» дейсан. Агар
мен қизлигим учун бахтдан умидвор бўлсам бахтсизли-
гим бўлади. У вақтда мен умрни тикиб ошиқ отган бў-
ламан. Чув тушдимми — умр кетди!.. Йўқ, Турғуной,
менимча, бахтни эрдан излашнинг ўзи бахтсизликнинг
бошланишидир. Бизда хотинлар эрга шундай боғланиб
қолади, шунча бахтни ундан излайдики, эр ўлса гўё
бахтининг калити унинг чўнтагида кетган бўлади, эри-
нинг ўлганига эмас, бахтдан умиди узилганига йиғлай-
ди. Эр ўлмасдан ундан юз ўгирса ҳам хотин бундан кам
йиғламайди. Бизда кўп хотинлар шу калитни йўқотмас-
лик, ана шундай кўз ёши тўкмаслик учун эрга чўри,
қул бўлиб яшайди, кечаги кампирнинг айтганича, «эр-
нинг кўнгли тош бўлади, уни фақат кўз ёши юмшатади»
дейди...
Қоронғи тушди. Узоқда қоп-қорайиб ярим осмонни
тўсиб турган адирнинг устида, уфқда ўтли из қолдириб
юлдузлар учади. То адирнинг этагига етгунча Турғуной-
нинг кавуши ишдан чиқди, адирга маҳсичан чиқишга
тўғри келди. Йўл адирнинг энг ётиқ еридан тушган бўл-
са ҳам, Турғуной тиззасини ушлаб зўрға қадам босар-
2 64
www.ziyouz.com kutubxonasi
ди. Мастон унинг қўлидаги тугунчани олди-да, Турғуной-
ни олдинга ўтказди, чунки унинг ҳар қадамда йиқи-
лишига, йиқилганда то адирнинг этагигача юмалаб ке-
тишига кўзи етар эди. Турғуной охири босган оёғини
кўтара олмай тўхтаб, Мастоннинг елкасига бошини қўй-
ди ва пиқ-пиқ йдғлади.
— Соним толиди... ўлигим шу адирларда
қола-
ди...— деди, кейин тиззаси букилди-ю, йиқилди. Бу чар-
чаган, ҳолдан тойган кишининг эмас, ўлимга таслим бўл-
ган кишининг йиқилиши эди.
— Турғуной,— деди Мастон,— шу ерда қоладиган
бўлсак бўрига ем бўламиз!
Бу ҳақиқат эди. Бу адирлар бундан бир неча кило-
метр узоқдаги водий аҳолисига «Чўги бўри» номи би-
лан машҳур, буни Турғуной ҳам эшитган, аммо ўзининг
ўша «Чўги бўри»да эканини билмас эди, буни эшитган-
дан сўнг не машаққат билан ўрнидан туриб йўлга туш-
ди. Мастон уни орқасидан суяб борди. Унинг ҳамма
оғирлиги деярли Мастонга тушар, у фақат қадам босар
эди, холос. Мастон иланг-биланг йўлни қолдириб, мўл-
жаллаган тепаликка қараб тикка йўл солди.
Ярим йўлга етганда узоқда қоп-қорайиб гавдаланиб
турган адир томондан «қууқ» деган товуш эшитилди.
Унга яқиндан тахминан шу пастда қолиб бораётган те-
паликдан жавоб бўлди, кейин яна қаердандир, узоқдан
ҳам шу товуш эшитилди. Бу «Чўги бўри»нинг тунги
«булбуллари» эди. Турғуной биринчи товушни эшитган-
да сесканди, сўнггилари эса уни ваҳимага солди.
— Худо урсин агар... бойўғли!— деди титроқли нафас
олиб.
Мастон эса бошқа товушни, узоқдан эшитилар-эши-
тилмас келиб турган товуш — бўриларнинг
улишини
тинглаб борар эди.
— Қулоқ сол,— деди Мастон секин пичирлаб,— бў-
ри... Агар мана шу чўққига чиқиб олмасак бойўғли сай-
раса ҳам ўламиз, сайрамаса ҳам. Аввали бу бойўғли
эмас, ҳаққуш, қўрқма. Бўридан қўрқиш керак.
Иланг-биланг йўл пастда қолиб кетди. Қоронғида ҳам
у ғира-шира оқаришиб кўринар эди. Мастон тўхтади ва
қоматини ростлаб олға қаради. Яна бир неча метр йўл
қолган эди. Турғуной шу ерга ўзини ташлаб, ҳаял ўт-
май уйқуга кетди...
Мастон унинг ёнида ўтириб, киприк қоқмай тонг от-
тирди, уфқ қизара бошлаганда энди пинакка кетган эди,
Турғунойнинг қаттиқ йўталидан уйғонди.
2 6 5
www.ziyouz.com kutubxonasi
— Турсанг-чи, мунча ухлайсан!— деди Турғуной на-
фасини ростлаб,— тур!
Мастон кўзини очиб, яна юмди. Турғуной яна узоқ
йўталди, кейин йиғлади. Мастон уйғонгандан
кейин
унинг елкасига бошини қўйиб яна йўталди, яна йиғлади.
Мастон унинг бошини силаб юпатди.
— йиғлама, Турғуной, йиғлама! Ана кўрдингми,—
деди узоқдаги туман ичида каптарранг бўлиб турган во-
дийни
кўрсатиб,— етдик. Бизнинг колхоз... Бизнинг
қишлоқ.
— Оёғим... аъзойи баданим оғрийди...
— Оёғинг... йўлга тушсак ёзилиб кетади. Мен пастга
тушиб қарай-чи, сув бўлса нонушта қиламиз.
Мастон пастга тушиб кетди, сўқмоққа етганида Тур-
ғунойнинг устма-уст чақирган товушини эшитиб қайтди.
Турғуной пастроқ тушган, дашт томонни кўрсатиб, бор
товуши билан қичқирар эди. Мастон юқорироққа чиқиб
дашт томонга қаради. Уфқдан берида ўргимчакдай ўр-
малаб арава келар эди. Мастон «яшасин» деб қичқириб
чапак чалди. Турғуной ҳар қадамда бир дам олиб, юз
йўталиб тушиб келди. Икки йўловчи муюлишдаги тепа-
ликнинг соясида тошнинг устида ўтириб дашт томондан
келаётган аравани кутишар эди. Йўталнинг азоб бе-
ришига қарамасдан Турғунойнинг чеҳраси очиқ, ишта-
ҳа билан нон ер эди. Аммо уни ғам босди: аравада ҳеч
ким бўлмаса, битта аравакашнйнг ўзи бўлса гўрга-я,
бўлмаса иш чатоқ...
— Эркаклар бўлса, шўрим қурсин...
— Эркак деса сенинг кўз олдингга... бошқа нарса
келмайди!—деди Мастон аччиғи келиб.
— Бўлмаса-чи?— деди Турғуной этаги билан бурни-
ни артиб.— Бошқа нима... эркак сенга ош қуйиб ичар-
миди? Одам мушук эмаски, йилда бир мартаба мов
бўлса...
Турғуной Мастоннинг кўп гапларига ишонган, кўн-
ган, рози бўлмаганда ҳам ҳеч бўлмаса, индамай қўя
қолган эди, аммо бу тўғрида келишмади. У икки жинс
хусусан биринчи кўришган эркак билан хотин орасидэ
гапиришгани бошқа ҳеч қандай гап бўлуви мумкин эмас,
деб туриб олди. Мунозара узоқ, то арава етиб келгунча
давом этди. Мастон аравани қаршилагани йўл бўйига
тушди. Аравакаш аравада ўтирган икки кишига қайри-
либ қараб қамчининг сопи билан Мастонни кўрсатди.
Аравадаги икки йигит чўккалаб бўйнини чўзиб қаради...
2 6 6
www.ziyouz.com kutubxonasi
Энг нишаб ерга келганда аравакаш отдан, у икки йигит
аравадан тушиб пиёда юришди.
— От сизларникими?— деди йигитлардан бири дашг
томонни кўрсатиб.
Мастон бош ирғитди. Улар келиб тўхтагандан сўнг
Мастон сўрашгани қўл узатди ва икки оғиз сўз би-
лан воқеани баён қилди. Йигитлар бир-бирларига қа-
рашди.
— Биз ярим кечаси йўлга чиқиб саҳарда ўша ердан
ўтдик,— деди йигитлардан бири,— отни бўри еган... ҳай-
рон бўлдик... Бир ёқда паранжи ётибди. Хўп жон сақ-
лабсизлар-да! Лзаматлар!
Нарида тошнинг устида
уволгина бўлиб ўтирган
Турғуной ўйлар эди: «Мана ҳозир бу гапларнинг ҳам-
маси тугайди, кейин... кейин гап қолмайди...»
Аравадаги бир неча боғ беда устида ўлган отнинг
абзаллари ётар эди. Ҳамма аравага чиқди.
Турғуной араванинг кетида, бедалар устида, чўнқа-
йиб, оғзини енги билан қоплаб ўтирар ва эркакларнинг
авзойига разм солар эди. Мастонга араванинг олдидан
жой беришди. Арава жўнади. У тепаликдан ошиб, ғи-
чирлай-ғичирлай пастга тушиб кетди. Пастга тушганда
йигитлардан бири дастурхон ёзиб йўлга олган озиқла-
рини ўртага қўйди. Яна бири беданинг остидан иккита
шишани олиб яхна чой қуйди. Турғуной ёввойи қуёндай
ҳар бир сўз, ҳар бир ҳаракатдан ҳуркиб ўтирар ва то
Мастон олиб бермагунча қўл узатиб бир нарса олмас
эди.
Арава бурилиб икки адир орасига кириши билан
«Чўги бўри» кўздан йўқолди. Шу билан унинг ваҳима-
си ҳам унутилди. Гап мавзудан мавзуга кўчар эди.
Суҳбатда Мастоннинг салмоғи тобора ортмоқда эди.
Илгари «синглим» деб турган йигитлар сал ўтмай «опа»
дейдиган бўлишди. Мастон ўтган йил уч юз йигирма
тўққиз сўм пул, юз зллик олти пуд буғдой олганини
айтганда
йигитлардан бири қизариб кетди.
Хусусан
аравакаш «бизнинг йўлчибой ҳам чакки эмас: саксон
пуд буғдой билан бир юз тўқсон сўм пулнинг ҳаммаси-
ни ўзи ёлғиз олди» деб пичинг отганда, у йигит терлаб
кетиб, ўзини оқлай бошлади.
— Йўқ... биз... бизнинг такбирчи...
— Такбирчи эмас, табелчи,— дсди Мастон.
— Ҳа... табелчи... ўзи чатоқ. Мен ҳаммаси бўлиб...
прогул қилган бўлсам ҳам... хотии талоқ ўзи ёт унсур...
267
www.ziyouz.com kutubxonasi
Арава ғижирлаб борар, гап мавзудан мавзуга кўчар,
Турғуной гапга аралашолмай, бедалар ичида бир боғ
бедадай силкиниб борар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |