1930—1934 йиллар
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ҳ И К О Я Л А Р
www.ziyouz.com kutubxonasi
Б О Ш С И З О Д А М
Нисо буви эри ўлиб, иккита ёш қизи билан қолди. Ик-
ки-уч киши совчи қўйганда у, икки бола билан тинч
турмуш қила олишини кўз олдига келтиролмай, розилик
бермаган эди, нима бўлди-ю, уста Абдураҳмон киши
қўйганда дарров рози бўла қолди. Бунга ҳамма ҳам
ҳайрон қолди. Бу тўғрида баъзилар: «Нисо буви илга-
риям уста Абдураҳмон билан дон олишиб юрар экан...»
деган гапни қилишди, баъзилар: «Бечора нима қилсин,
иккита боласи бор, уста Абдураҳмоннинг ҳам ўлган
хотинидан битта ўғлн бор, вақти келганда тили қисқа
бўлмайдиган иш қилибди-да...» дейишди.
Абдураҳмон юбсрган совчи Нисо бувига шундай де-
ди: «Си.зда иккита бола бўлса, у кишида битта бола
бор. Буларнинг еган-ичгани қаёққа борар эди. Булар
учун алоҳида қозон осилармиди. Сиз ҳаммасининг она-
си, у киши — ота. Уста болани жуда яхши кўрадилар...»
Орадан тўққнз йил ўтди. Булар тўрт бола кўришди.
Бу тўққиз йилнинг икки-уч йилигина тинч ўтди. Кейин-
ги йилларда Нисо буви қизлари туфайли неча марта
қўйди-чиқди бўлиб олди.
Нисо буви пичоқ бориб суягига теккандан кейин
қизларини интернатга беришни ҳам ўйлади. Аммо бу
тўғрида ҳам эр билан маслаҳатсиз бир иш қилишга
қўрқди. Маслаҳат қилганда уста Абдураҳмон: «Ҳа, Ро-
зиқ ямоқчининг қизлари ўқиб шаҳар сўрармиди?..» деб
уришиб берди.
Уста Абдураҳмон қизларни кўп уради. Бир куни
Ннсо буви: «Урсангиз ўша дўконингизга олиб бориб
уринг», деганида уста: «Ҳа, жонинг ачийдими, бундан
кейин мен ураётганда кулиб турмасанг уч талоқсан...»
деб юборди. Шундан кейин Нисо буви кўп марталаб
«кулди».
Уста Абдураҳмон кўпдан бери Нисо бувига: «Меҳ-
рини Фахриддинга қиламиз, деб юрар эди. Фахриддин
258
www.ziyouz.com kutubxonasi
эрка ўсган тантиқ бола бўлгани учун Нисо буви: «Ҳа,
ишқилиб, икковининг ҳам боши омон бўлсин», деб ҳўя
қолар, бу «йўқ» дегани эди.
Бир куни эрталаб нонуштадан кейин уста Абдураҳ-
мон: «Чоршанба куни тўй!» деди-ю, кўчага чиқди-кетди.
Нисо буви ранг-қути ўчиб, деворга суянганича қола
берди.
Тўй ўтди. Нисо бувининг эндиги қайғуси Меҳрининг
бўйида бўлиб қолиши, чунки Фахриддиндан унинг бўйи-
да бўлишини сира хоҳламас эди. Бир куни у бетини
қаттиқ қилиб, куёвга очиқ айтди:
— Фахриддин, ҳали ёшсизлар. Уч-тўрт йил боласиз
юриш яхши. Доктор шу ишларни билармикан?..
Фахриддин осилиб турган қалин пастки лабини бир-
икки қимирлатиб, билаги билан бурнини артиб жавоб
берди:
— Мен билмасам, дадам биладилар-да!
— Қўйинг, қўйинг... Дадангиздан сўраманг. Уят бў-
лади.
Туморлар, қайтарма сувлари Нисо бувига фақат та-
саллигина берди, холос.
Меҳри иккиқат...
Бола икки ойлик, уч ойлик... беш ойлик...
Нисо буви талвасага тушиб, ўзини қаёққа уришини
билмас эди.
Қандай бўлса ҳам болани тушириш керак. У Меҳ-
рини кўрпага ўраб, янги қилинаётган кигиздай юмалат-
ди; қорнига ёстиқ билан урди, устига чиқиб ўтирди;
қўққисдан қаттиқ қўрқитди... Буларнинг ҳеч қайсиси
фойда бермади.
Нисо буви қаердандир янги бир чора топиб келди,
кимдир қоринни сқлаш, болани эзиб йўқ қилишни ўр-
гатган.
Нисо буви беш кун деганда ишининг натижасини
кўрди. Олтинчи куни кечаси Меҳри тўлғаниб чиқди.
Эрталаб жуда ёмон аҳволга тушди: уйнинг у бошидан
бу бошигача «дод» деб юмалайди. У хуфтонгача қол-
майдиган кўринарди. Нисо бувининг дами ичида.
Фахриддин какликка сув қуяётиб отасига қараб
қўйди.
— Ҳа, ўғлим, хафа бўлаётибсанми?— деди отаси.
— Иўқ,— деди Фахриддин чузиб.
— Хафа бўлма. Аравага одам юбордим. Қасалхона-
га юборамиз. Бўлса бўлар, бўлмаса хотиннинг уруғи
Ҳиротдан келган эмас!
2 5 9
www.ziyouz.com kutubxonasi
Меҳри хуфтонга яқин касалхонага юборилди. Фах-
риддин икки соатдан кейин «мени киргизмади» деб қай-
тиб келди. Нисо буви касалхонадан ярим кечаси келиб
саҳарда яна кетди.
Меҳри касалхонада узоқ ётиб қолди. Ундан фақат
Нисо буви хабар олиб турар эди, бир куни куёвини ко-
йиди,:
— Фахриддин, бир мартаба бориб эшикдан «қалай-
сан» деб келсангиз бўлмайдими?— деди.
Фахриддин пешонасига қўнган пашшани ушлагани
қўл кўтарар экан:
— Дадам чоршанба куни боргин деяптилар,— деди.
Чоршанба бозор куни эди. Уста Абдураҳмон Фахрид-
динга икки сўм пул берди.
— М а, йўлдан майда-чуйда ол. Кирганингдан кейин
аввал сўра, енгил бўлса «хайрият» дегин. Сенинг йўқли-
гинг учун уйда тура олмаётибман. Емон бўлар экан
дегин.
Фахриддин йўлда кетаётиб негадир дам кулар, дам
бурнини артиб йўталар эди.
Фахриддин бозордан, отаси тайинлаганча, иккита
ширмой нон, ярим қадоқ писта олди. Касалхонага бо-
риб, ўзи кўрган эшикка кириб кетаётганида, битта хо-
тин қайтарди— олиб борнб бир курсига ўтқизиб қўйди.
Шу бидан у хотин дом-дараксиз бўлиб кетди. Икки соат-
дан кейин яна бири келди-ю, Фахриддинга индамай,
яна бир уйга кириб кетди. Бир соат чамаси ўтгандан
кейин яна бири чиқиб, Фахриддинни имлади. Фахрид-
дин кирганда Меҳри энди уйқудан турган экан.
— Э, ҳўй!.. Яхшимисан... ҳўй!— деди Фахриддин.
Меҳри секин:
— Келинг,— деди.
— Яхшимисан... уйда сен йўқ, дадам қийналиб қол-
дилар. Емон бўлар экан...
— Кундан-кун баттар бўлган эдим, олиб ташлашди...
Нақ ўлаёздим...
— Хайрият.
— Кўрдим, боши йўқ.
— Ие!..— деди Фахриддин оғзини ва кўзларини катта
очиб,— боланинг ҳам боши бўлмайдими!.. Дадамдан сў-
рай-чи...
Унинг гапларига қулоқ солиб, рафторини кузатиб
турган ҳамшира:
— Касални толиқтириб қўясиз, бас!— деди ва эшик-
ни кўрсатди.
2 6 0
www.ziyouz.com kutubxonasi
Меҳри касалхонадан чиққандан кейин Нисо буви
иккала қизи билан бош олиб чиқиб кетди.
1929
М А СТ О Н
От мункиб кетиб ўмгаги билан шағалга қадалди-да,
ағанаб, бир неча минутнинг ичида ўла қолди. Нима
бўлди, нима учун ўлди, бунн текширишга сира эҳтиёж
бўлмади, чунки ўлимнинг сабабини текшириш, тирикни
ўлимдан олиб қолиш учунгина керак холос, бу бепоён
даштда эса бошқа тирик от йўқ эди.
Отнинг остида қолган оёғини тортиб олишга уринаёт-
ган ёшгина, узоқ йўл азобидан ҳам сўлимаган жувон,
ўзидан бир неча қадам нарнга тушган чиммати остидан
чиқиб кетган калтакесакни кўриб дод деб юборди. От
мункиб кетганда эгарнинг устидан думбалоқ ошиб туш-
ган паранжисиз
қиз,
ўйноқи
каптардай
абжирлик
билан ўзини ўнгариб олди-да, жувонга ёрдам бергани
шошилди. Жувон иккинчи оёғини эгарга тираб, оёғини
тортган эди, амиркон маҳсиси отнинг тагида қолди.
— Қуриб кетсин!— деди у йиғламсираб.— Уқишинг
бошингдан ордона қолсин, Мастон!... Қўй, эй... эримдан
қолмайин!..
Мастон, унга эътибор қилмай, отнинг тумшуғидан
кўтариб унинг очнқ қолган кўзларига қаради, унинг
кўзинқ кулранг-сапсар парда босганини кўриб, қапчиб
қоматини ростлади-да, кўз илғамайдиган узоқларга қара-
ди. Дашт, дашт! Ҳарорат зарбидан ҳаммаёқ лип-лип
этади. Ғириллаб турган иссиқ дашт шабадаси калта
кўк камзул остидан чиқиб турган этагини пирпиратади,
офтобда қорайган бўйнига, чаккасига тер билан ёпишиб
сочларини тортқилайди. У гўё бу жувоннинг борлиги эн-
ди эсига тушгандай, бирдан орқасига бурилиб қаради.
— Нима дединг, Турғуной?— деди жувоннинг ёнига
тиз чўкиб.— Эринг сени шунча йнғлатгани йўқми? Жо-
нингни шунча оғритмасмиди? От ўлди...
Турғуной бир ирғиб тушди, қўлининг оғриғини ҳам
унутди.
— От ўлди?!
— Улди... От ўлди...
Мастон бир кўзи отнинг тагида қолган хуржунни
гортиб олди-да, унинг ичидаги озиқни кўздан кечирди.
261
www.ziyouz.com kutubxonasi
Do'stlaringiz bilan baham: |