« Д ў с т и м С а и д и й !
И л г а р и ё з г а н л а р и м с и н г а р и б у х а т н и н г ҳ а м тацди-
р и б е л г и с и з . Б и л м а д и м қ а е р д а , к и м н и н г қ ў л и д а қ о л и б
кет ади.
Б о ш қ а
ж о й г а
к ў ч и б с и з
д е б
э ш и т д и м . Б и л м а д и м ,
ў ш а ҳ у ж р а д а н кетиш м а ж б у р и я т и с и з н и б о ш қ а ж о й г а
к ў ч и р г а н м и ё к и ў ш а е р г а к ў ч и ш м а ж б у р и я т и ҳ у ж р а н и
т а ш л а б ке т и ш га м а ж б у р қ и л г а н м и ? М е н и н г у ч у н ҳ а р
и к к о в и б и р э м а с . А г а р б у ха т н и н г қ ў л и н г и з г а т е г и ш и н и
а н и қ б и л с а м , н е г а ш у н д а й э к а н и н и ё з а р э д и м . У қ и ш и м -
н и б и т и р д и м . Б у ха т ни Қ р и м д а н ё з а ё т и р м а н . Қ р и м д а
и к к и о й т урам ан.
М е н с и з н и н г о л д и н г и з г а д и п л о м б и л а н б о р а м а н . С и з ,
албатта,
м е н и
б и р
н е ч а а с а р л а р и н г и з б и л а н қ а р ш и
о л а с и з .
С и з г а д о и м и й ҳ у р м а т б и л а н : Э ҳ с о н » .
Домла чиқди. Саидий хатни яна ўқиди. Иккинчн
ўқишда хатнинг қаериди.р унга ёқмади. «Қизиқ,— де-
ди,— ҳужрани ташлаш мажбурияти бу ерга кўчирди-
ми...» Бари бир эмасми?
Овқат маҳалида «булбулигўё» одатдагича яна та-
лай одамларни ёмонлади, аллақаерда бўлган жанжал-
да ким ҳақ, ким ноҳақ экани, оқсоч бир неча мартаба
танбеҳ этнлишига қарамасдан, бу кун яна супургини
деворга суяб, тикка қўйгани тўғрисида титраб-қақшаб
сўзлади. Уни.нг асабга тегувчи товуши ва сўзлари ҳар
куни Саидийнинг еганини заҳар-заққумга айлантирар
эди, аммо бу кун ундан ҳам кўра хат Саидийни асабий-
лашти.рди.
Овқатдан сўнг Саидин хатни яна бир неча мартаба
ўқиди ва ҳар ўқиганида ундан табиатини хира қила-
диган би.р нарса топар эди. «Мен сизнинг олдингизга
диплом бнлан бораман, сиз мени асарларингиз билан
194
www.ziyouz.com kutubxonasi
царши оласиз!» Бу нима деган сўз? Шу бнлан инма
демоқчи?
Домла «бу одам аҳмоқ кўринади» деганда унинг ач-
чиғи келган эди, аммо ҳозир айтса тасдққлар эди.
У ётоғига кирди, ечинаётиб, ётиш фикридан қайтди,
аммо нима қилишини бқлмас эди, кейин отланиб бир
айланиб келишга жазм қилган эди, отнинг қишлоққа
кетганини эслаб, яна бўғилди.
Домла эшикдан бошини тиқди.
— Муҳаммадражабга яна бир хат ёзсангиз...
Муҳаммадражаб саккиз минг сўмни ойига
саккиз
нроцент фойда бериш шарти билан олиб, икки ойдан
бери на фойдасини берар эди, на танини. Саидий бир
неча мартаба хат ёзди, жавоб бўлмади.
— Мен бундан сўнг хат ёзмаслқкка қарор бердим.
Домланинг кўзлари олайиб кетди.
— Ҳа, нега? Фойдасини бермаса ҳам гўрга, саккиз
минг сўмни қайтарсин...
— й ўқ, йўқ, фойдасини-ку, оламиз. Узим борсам дей-
ман.
— Узингиз биласиз...
Домла эшикни ёпди ва зарда билан гурс-гурс қадам
ташлаб боққа томон ўтиб кетди.
Саидий айвонга чиқди, чекиб турган папиросини жаҳл
билан ерга урди-да, велосипедни етаклаб кўчага чиқиб
кетди.
XII
Саиднй дарвоза олдида узоқ туриб қолди: қўллари
рулда, бир оёғи педалда, миннб жўнашга тайёр, аммо
қаёққа боришини билмас, ўпкаси тўлиб, йиғлагуси келар
эди.
Саидий қоматини ростлади, велосипедини етаклаб
кўчанинг у юзига — майхона томонга ўтди, майхонага
кириб, прилавка олдига келди ва бир кружка винога пул
узатди. Майхона эгаси пиво кружкасини чайқаб, вино
қуйиб берди. Саидий бир кружка винони, чўллаб келиб
сув ичгандай шимирди. Вино унга ҳеч қачон ҳозиргича
лаззатли татимаган эди, яна бир кружка сўради, то кў-
зига одамлар майда, қийин ишлар осон кўрингунча ич-
ди-да, кўчага чиқди ва велосипедга миниб, шаҳардан
ташқаридаги
истироҳатгоҳ — булоқ
бўйига
жўнади.
Саидий куннинг иссиқлнгига қарамай, велосипедни тез
ҳайдаб, ҳаял ўтмай қўрғондан чиқди ва серқатнов, чанг
булоқ йўлидан борар экан, ўйлар эди: «Эндн бундан сўнг
195
www.ziyouz.com kutubxonasi
турмушни маълум бир йўлга солиш керак. Идора олти
соат вақтни олади. Ишдан келгандан сўнг дарс вақти-
гача ухлаб олиш керак. Дарсдан соат тўққизларда келар
эканман, бир ёки бир ярим соатни таржима ишига бериб,
қолган вақтни асар ёзишга сарф қилай. Ҳар куни уч-тўрт
соат вақт берганимда ҳам анча иш қилиш мумкин. Нега
шу
вақтгача шундай қилмадим? Иморат битгандан
кейин дарс беришни ташлайман ва бутун вақтни асар
ёзишга бераман. Шундай қилсам қиши билан бир неча
жилд асар ёзиш мумкин. Энди қандай ёзишни биламан.
Ҳар ўтирганда наҳот бир ҳикоя ёки бирон романнинг бир
бобини битиролмасам? Муҳаммадражаб фойдани ҳам
танга ҳўшиб айлантираётган бўлса керак. Борсам ҳеч
бўлмаганда икки ярим минг сўм олиб келаман. Иморат
учун пул керак бўлса, пул топиш писанд эмас. Умуман,
энди менинг ошиғим олчи. Ҳаммавақт олчи туради...»
Кайф унинг хаёлини яна олиб қочаётган эди, вело-
сипеднинг орқа ғилдирагидан «қарс» этиб чиққан товуш-
дан бир чўчиб тушди. Орқа ғилдиракнинг дами чиқди.
Камера ёрилди. Сумкада на резинка бор, на елим. Булоқ
ҳали узоқ. Шаҳар қўрғони кўриниб турибди. Назарида,
худдц шу дарвоза оғзида велосипед устаси бордай бўл-
ди. Бориб, дарров камерани яматмоқчи ва йўлда давом
этмоқчи бўлиб, дарвоза оғзига келди. Уста йўқ эди. Уста
қидириб
ичкарироққа
юрди.
Икки-уч
мўлжаллаган
жойидан ҳам уста тополмаганндан сўнг, булоққа бориш
ниятидан воз кечди. Куннинг иссиғида тарқала бошлаган
кайф бнлан шунча йўлни пиёда босиб уйга бориш кўп
машаққат эди. У ҳозир уйга қайтишни сира истамас эди
ҳам.
Саидий велосипедни егаклаб секин-секин қадам таш-
лаб борар эди, стадион ёнидан ўтиб кетаётганида биров
чақиргандай бўлди. Саидий тўхтаб аввал орқасига, сўнг-
ра кўчанинг у юзига қаради. Кўчанинг у юзида Мунис-
хон турар эди. Саидий кўчанинг у юзига ўтди.
— Қалай, омонмисан? Кўринмайсан?— деди Мунис-
хон.— Одам соғиниб қолар экан. Нега мунча озиб кетиб-
сан? Қалай, хотининг билан иноқмпсан?
Саиднй кулди.
— Узингдан қиёс қилавер. Сен эринг билан иноқми-
сан?
— Албатта!
— Ростданми? Мен бутуилай бошқа гап эшитдим-ку?
— Эййй... одамларнинг гапи...
Икковн секин-секин қадам ташлади. Мунисхон анча
]
96
www.ziyouz.com kutubxonasi
ергача ўз иши, танийдиган, сўзлашадиган кишилари об-
рўси тўғрисида еўзлаб борди.
. — Яқинда марказга бордим. Комиссарлардан кўпини
биламан. Қўпи мени «қизим» дейди. Мен ҳам «ота» дей-
ман. Ота бўлмай ўлгурлардан биттаси, «менга тегмай-
санми?» деди. «Эй ўлинг ота бўлмай», дедим. Шундақа
деганидан бери ўша билан гаплашмайман.
, Мунисхон илгариги Мунисхон эмас, илгари кишини
мдфтун қиладнган кўзлар, энди маст кишининг кўзидай
қизил ва қисилган, худди ёшланиб тургандай кўринади,
ҳусусан кишига қараганда, атанлаб кўзларини сузиб
қарапди ва шу қараши билан гўё «мени яхши кўрмай-
санми?» деганга ўхшайди. Саидий унга қараганда кўз
олдида турган Мунисхонни эмас, бундан уч-тўрт йил бу-
рунги Мунисхонни тасаввур қилар, буни тасаввур қилга-
нида илгариги ҳаёти кўз олдидан ўтар, шунинг учун
ҳозир Мунисхон билан бир минут бўлса ҳам ортиқроқ
суҳбат қилишга иштиёқманд эди.
Саидий студентлик вақтида ўз турмушидан норози
эди: факультет ва комсомол ячейкаси уни ўз ҳолига қўй-
мас, ҳозиргига нисбатан қашшоқлик билан кун кўрар,
ҳеч ким танимас ва обрўси йўқ эди. Аммо ҳозирги ҳаёти
билан у вақтдаги ҳаётини чоғиштириб қараганида, икки
орада қарилик билан йигитликдай фарқ кўринарди. Ил-
гари у йигит эди, энди чол; илгари ҳаётга энди қадам
қўйиб келаётган эди, энди ҳаётдан кетаётир. Шунинг
учун кексаликдаги ҳузур-ҳаловатдан кўра ёшликда тор-
тилган «оҳ» афзалроқ эканини сезар эди.
Мунисхон хайрлашмоқчи бўлиб қўл узатганда, Саи-
дий унинг қўлини қўйиб юбормади.
—■ Мунис, бир оз юрайлик...
— Йўқ, мени бир катта одам йўқлаган экан, телефон
қилай-чи, нима дейди... Бошқа куни. Ҳозир қаёқдан ке-
лаётган эдинг?
— Нима қилишимни билмай, булоқ бўйига бормоқчи
бўлиб, йўлга чиққан эдим. Велоснпеднинг камераси ёрил-
ди. Асбоб йўқ. Уста тополмадим.
— Узинг тузатишии билсанг, мен асбоб топиб бера-
ман. Ҳу кўчанинг бошигача борайлик...
Кўчанинг бошига етганда Мунисхон Саидийни бир
Дарвозага бошлаб кирди-да, кираверишда чап қўлдаги
Қора клеёнка билан қопланган .эшпкка калит солди.
Уй Саидийнинг илгариги ҳужрасига ўхшаган тор, аммо
шифти паст, поли цемент, бир қаватлик кичкина дера-
засига . газета.тутилган. Уйнинг бутун жиҳози тўрдаги
■197
www.ziyouz.com kutubxonasi
битта темир каравот ҳам унииг бош томонига ҳўйилган
бир стол ва унинг остидагп иккн табуреткадан иборат.
Каравот худди ҳозир биров туриб кетгандай оқ рўйжа
оёқ томонда ғижимланиб ётарди. Саидий велосипедни
деворга суяб, Мунисхон қўйиб берган курсига ўтирди.
Мунисхон каравотдаги кўрнани тузатиб, рўйжани ёпди-
да, ташқарига чиқнб, ҳаял ўтмай кирди.
— Ҳозир асбоб олнб келади,— деди киришда нега-
дир эшикнинг илгагини солаётиб,— уй иссиқ, кўйла-
гингни еч.
Уйнинг иссиқлигидан қатъи назар, велосипедни ту-
затиш учун ҳам кўнлакни ечиш зарур эди. Саидий кўй-
лагини ечгани ўрнидан турмасдан илгари, Мунисхон гўё
олдида гўдак ёки ўз эри ўтиргандай, ҳеч ибосиз устки
кўйлагини еча бошлади. Саидий тўхтади, юраги «шув»
этди. У бир вақтлар Мунисхон билан дарс тайёрлаб
ўтирганида унинг қўлини ушлаб, яна бир сафар унинг
ёқасидан баданига кўзи тушиб шу ҳолга тушган эди.
Мунисхон кўйлагини ечиб, каравот поясига илди-да, со-
чини ёзиб жойига ўтирди. Саидий ҳамон тикка турар ва
нима қилишини билмас эди.
— Ҳа, нега ечмайсан?— деди Мунисхон кулиб, тара-
либ турган сочи билан кўкрагини беркитиб.
Саидий бирдан совиди. Унинг қаршисида оддий хотин,
оддий бадан турар эди. Бундан бир неча секунд илгари
кўпириб турган қони сусайди, йигитлик туйгуси устига
ҳўл кўрпа ёпилган ўтдай босилди.
Саидий кўйлагини ечиб ўз ўрннга ўтирди. Мунис.хон
икки қўлини стол устига ташлаб унинг юзига тикилди.
— Хотинингдан қўрқасанми?
Сандий жавоб бермади.
— Вино ичасанми?
Саидип яна тек қолди, анчадан кейин нимадир демоқ-
чи бўлиб, Мунисхоннинг юзига кўз ташлаган эди, у яна
сочи билан кўкрагини беркитди ва Саидий туриб олдпга
бораётгандай, қочишга тайёрланди. Саидий айтадигани-
ни айтолмай, яна ерга қаради. Мунисхоннинг бу ҳара-
катлари ҳар қандай эркакни ҳам ҳужумдан кўра ўзнни
мудофаа қилиш тўгрисида ўйлатар эди...
Саиднй эшикка қаради. Мунисхон ўрнидан туриб кара-
вот ёнига келди ва Саидийнинг орқаспда туриб, бир қўли
билан унинг иягидан ушлаб, ўзига бурди. Сандий гавда-
си билан ўгнрилиб унннг белидан қучоқлади, аммо бу
қгчоқлаш, айни кучга тўлган йигитнинг қучоқлаши эмас
эди.
198
www.ziyouz.com kutubxonasi
Do'stlaringiz bilan baham: |