“Педагогика назарияси” ва “Педагогика тарихи” фанларини ўқитиш бўйича ўқув-методик мажмуа



Download 1,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/228
Sana25.02.2022
Hajmi1,4 Mb.
#296004
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   228
Bog'liq
pedagogika-savol-javob

 
190.
 
Қадимги Афина ва Спарта давлатларида тарбияда қандай 
йўналиш етакчи ўрин эгаллаган? 
Қадимги Афина ва Спарта давлатларида жисмоний тарбияга алоҳида 
эътибор қаратилган. Ўқувчилар югириш, кураш, баландликка ва узоқликка 
сакраш, диск ва найза улоқтириш, қиличбозлик кабилар билан шуғулланишган.
191.
 
Қадимги Афинада педагог сифатида ким танланган? 
Қадимги Афинада эркин фуқароларнинг болалари 7 ёшигача оилада 
тарбияланган. Кейин болаларни педагог (грекча “пайдагогос” – бола 
етаклайман) деб номланувчи қуллар назорат қилиб боришган. Педагог 
сифатида кўп ҳолларда хўжаликда фойда келтирмайдиган қуллар танланган. 
Бундан ҳам англанадики, педагогнинг ўзи болаларни самарали тарбиялай 
оладиган даражада сифатларга эга бўлмаган.
 
192.
 
Мактаб формаси қачондан таъсис этилган? 
Мактаб формаси қадимги давлатларда ҳам мавжуд бўлган. Мас., қадимги 


39 
Афинада ўқувчиларнинг барчаси шляпа (бош кийим) ва қора халат (хламида) 
кийишган. 
193.
 
Дастлабки хулқ-атвор қоидалари (“Ўқувчилар қоидаси”) қачон 
ва ким томонидан ишлаб чиқилган? 
Дастлабки хулқ-атвор қоидалари (“Ўқувчилар қоидаси”) буюк аллома 
Пифагор томонидан ишлаб чиқилган. Хулқ-атвор қоидалари сифатида 
берилаётган алломанинг кўпгина фикрлари бир қарашда мантиқсиздек туюлса-
да, унинг негизида асосли ғоялар мавжуд бўлган. Мас., “Йўлдан юрма!” 
кўрсатмаси ҳар бир воқелик юзасидан оломондек фикр юритмасликка даъват 
бўлса, “Қонунларни ҳурмат!” қил кўрсатмаси “ота-онани ҳурмат қилиш” 
тарзида ифодаланган.
194.
 
“Суқротча суҳбат” методи қандай метод саналади? 
“Суқротча суҳбат” методининг моҳияти йўналтирувчи саволлар бериш 
орқали ҳақиқатни топишга интилишдан иборатдир. Унга кўра ўқитувчи 
(файласуф) ўқувчида қизиқиш, билишга интилишни уйғотадиган саволдан 
фойдаланади, мулоҳаза юритиш асосида ўқувчини воқеа-ҳодисаларнинг 
моҳиятини идрок этишга ундайди. Ўқитувчининг мулоҳазаси кўпинча риторик 
саволларни муҳокама қилиш билан тўлдирилиб турилади. Суқротча суҳбатлар 
бир ёки бир неча ўқувчилар иштирокида ташкил этилади. Суқротча суҳбатни 
ташкил этишда аллома ўқувчиларни “Мен фақат ҳеч нарсани билмаслигимни 
биламан” ғояси (тезиси) асосида фаолият юритишга ундаган. 

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish