Европейский Централный Банк (ецб)


лоро ҳисоби (италянчадан “loro” – улар) деб аталиш  қабул қилинган. Баъзи бир давлатларда бу ҳисоблар  востро ҳисоби



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/125
Sana25.02.2022
Hajmi1,73 Mb.
#293748
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   125
Bog'liq
E30wK4DKhLDTSN8WxH4Gt7LeFusGjeSQGG1608Hw

лоро ҳисоби
(италянчадан “loro” – улар) деб аталиш 
қабул қилинган. Баъзи бир давлатларда бу ҳисоблар 
востро ҳисоби
(италянчадан “vostro” – сизнинг) ҳисобингиз деб аталади. Ривожланган 
давлатларнинг йирик банклари бошқа давлатларни банкларига тегишли бир 
қанча лоро ҳисобларини очиб унга хизмат кўрсатадилар. Йирик банклар 
учун, лоро ҳисобини ушлаб туриш, яъни бу депозит ҳисобларда бошқа 
банклар пулини ушлаб туриш улар учун бу қўшимча молиявий ресурс 
ҳисобланади. Одатда, уни ишлатишдан олинадиган даромад ҳисобни 
ушлашга кетадиган ҳаражатдан анча кўп бўлади. Бу ерда миллий валютада 
банкдаги корпоратив мижозларнинг ҳисоб рақами сингаридир, чунки 
банклар уларга жойлаштирилган маблағларни ҳам худди қўшимча молиявий 
ресурс сифатида ишлатадилар. 
Лоро ҳисоби
ҳисобни ушлаб турган банк учун 
мажбурият 
ҳисобланиб, ҳисоботда пассив ҳисоблар қаторига қўшилади. 
Худди бошқа депозит ҳисоблар сингари кўпгина давлатларда марказий банк 
томонидан лоро ҳисобидаги маблағ учун мажбурий резерв ажратмаси 
аниқланади. 
Маҳаллий банклар томонидан хорижий банкларда очилган ҳисобни 
ностро ҳисоби (италянча “nostro” – бизнинг) деб аталади. Ҳисобларни 
мақсадини ҳаммадан аввал қулай қилиб биринчи ҳарфдан эслаб қолиш 
мумкин, яъни 
ностро
– улардаги бизнинг ҳисоб, 
лоро
– уларнинг биздаги 
ҳисоби. Шунда битта банкнинг лоро ҳисоби унинг корреспонденти учун 
ностро ҳисоби ҳисобланади. Ностро ҳисоби баланснинг актив қисмида 
талаблар 
сифатида ҳисобга олинади. Ривожланган давлатларнинг банклари 
ҳар бир лоро ҳисобига нисбатан хорижий валютада ностро ҳисоби очишга 
ҳаракат қилишмайди. Агар лоро ҳисоби қўшимча даромад олиб келса, ностро 
ҳисоби уни ушлаб туриш учун на фақат ҳаражат, балки ресурсларни ҳам 
чалғитади. Мисол учун, Америка банклари хорижий банкларда бошқа 
валютадаги ностро ҳисобини ушлаганга нисбатан доллардаги лоро ҳисобини 
нисбатан кўпроқ ушлайди. Халқаро банк ўзини ностро ҳисобини халқаро 
саноат корпорацияси менежментига хос тамойиллар асосида бошқаради. 
Яъни, улар ностро ҳисобида ишламайдиган активларни жойлаштиришни 
минималлаштирадилар, вақтинчалик бўш маблағларини максимал самарали 
жойлаштиришга ҳаракат қиладилар ва хакозо. Бир вақтнинг ўзида, ўзининг 
мижозларини валютага бўлган эҳтиёжини қондириш учун, қаерда ностро-
ҳисоби очилган бўлса, ўша давлатдаги ностро-ҳисобида маълум миқдордаги 
ликвидли қолдиқни ушлаб туриш керак. Ностро ҳисобида хорижий валютани 
ушлаб туришда маълум валюта риски юзага келади, уни баҳолаш ва зарур 
бўлса хеджирлаш керак.
Лоро ва ностро ҳисоблари хорижий давлатнинг валюталарида очилиши 
мумкин, бу рақам очилган банкда шу давлатни валютасида ёки учинчи 
давлатни валютасида ҳам ҳисоб очилиши мумкин.
Ҳар бир банк ўзининг лоро ва ностро ҳисоби бўйича бухгалтериясини, 
яъни учетини юритади. Банклар вақти-вақти билан ўзларининг ёзувларини 


15 
солиштириб туради, агар ҳатоликлар ва номувофиқлар юзага келган бўлса, 
уни тўғрилайдилар. 
Барча зарур валюта операцияларини амалга ошириш учун битта 
ҳисобнинг ўзи ҳам етарли бўлади. Одатда, бунақанги ҳисобга 
ривожланаётган давлатларни банклари учун ривожланган давлатнинг 
банкида очилган лоро ҳисоби хизмат қилади. Бу ҳисоб ишлатилиш пайтида 
ҳисобни эгаси ривожланаётган давлатни банки топшириқномаси бўйича 
маблағ ҳисобга туширилади (ҳисоб кредитланади) ва ундан маълум сумма 
чиқарилади (дебетланади). Мисол учун, Ўзбекистон банки Германиядаги 
корреспондент банкдаги ўзининг ҳисобидан маълум суммадаги еврони
Ўзбекистонга товар импорт қиладиган мижозга тўлаб беришига топшириқ 
бериши мумкин. Бунда Ўзбекистон банкидаги импортёрнинг валюта ёки 
сумдаги ҳисобидан тегишли сумма ундириб олинади. Шундай қилиб валюта 
фондини ҳаракати амалга ошади, яъни у Ўзбекистондаги банкни ва немис 
корреспондент – банкнинг бухгалтерия китобида маълум ёзувларни амалга 
ошириш билан тугалланади. Ўзбекистон банки Америкадаги корреспондент 
банкига ўзи учун Америка компаниясининг акциясини сотиб олиш учун, унга 
тегишли корреспондентлик топшириқномасини бериши мумкин. Унда 
Америка банки бу банкни лоро ҳисобидан тегишли суммани чегириб олади 
(ҳисобни дебетлайди) ва сотиб олинган акцияни Ўзбекистон банкига 
жўнатади ёки Америкада ўзини манфаати учун уни ишлатади. 
Халқаро кредит олиш учун ҳам ривожланаётган давлатларнинг банклари 
учун корреспондентлик муносабатлари шакллантирилади. Бундан ташқари, 
ривожланаётган давлатларнинг банклари ўзининг халқаро репутациясини 
ошириш учун таниқли ва таъсири катта бўлган банклар билан 
корреспондентлик муносабатларини ўрнатишади. Банк корреспондентлар 
кўпинча ҳамроҳ банкларни синдикатлашган кредитлар учун иштирок этишга 
таклиф қилиб туришади.

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish