9
олдиларига мақсад қўйиб тузилади. Улардан энг асосийси – солиқ
тўланишини минималлаштириш.
Офшор банклар қуйидаги ўзига хос томонларга эга:
банкни рўйҳатдан ўтказган давлатларни резидентлари билан
ишлаш ҳуқуқига эга эмаслик;
рўйҳатдан ўтиш учун тўланадиган устав капитали миқдори, бошқа
давлатларга нисбатан анча паст бўлади;
банк солиқ тўловларидан тўлиқ озод этилган бўлади;
офшорда резерв сақлаш ва бошқа банк нормалари бўйича талаблар,
бошқа давлатларга нисбатан жуда ҳам
кам талаб этилади, давлатдан
ташқари операциялар бўйича валюта назорати бутунлай мавжуд эмас.
Қуйидаги офшор банклар Жаҳон иқтисодиётида катта аҳамиятга эга:
Мэн, Гернси ва Джерси ороллари, Багам ороллари,
Сент-Кристофер ва
Невис Федерацияси, Нидерландиянинг Антил ороллари, Аруби (Италия
мафиясининг анъанавий макони), Кайман ороллари, Қариб
давлатларига
тегишли Теркса ва Кайкоса ороллари, Британиянинг Виргин ороллари,
офшор бизнесининг бешиги ҳисобланган Панама ва ниҳоят бизга яқин
бўлган Кипр давлати. Кейинги вақтда офшор бизнеси донги чиққан
Швейцариянинг хусусий банклари орқали кенг ривожланмоқда.
Кайман оролларида 500 дан ошиқ офшор банклар ва 1300 та суғурта
компанияси, Жаҳоннинг 50 та йирик банкларини 43 та филиал ва “шўъба”
банклари рўйҳатдан ўтказилган. Кайман оролларидаги банк филиалларида
тўпланган депозит омонатининг жами миқдори
астрономик суммага етиб,
150 млрд. долларни ташкил этмоқда. Гонконгда хорижий банкларнинг 1,5
мингдан ошиқ филиаллари амал қилмоқда.
Ҳозирги шароитда Жаҳон трасмиллий капиталининг биронта ҳам
молиявий чизмаси офшор банкларини иштироксиз, умуман амалга
оширилмайди.
Жаҳон банк тизими ўзида бутун планета тармоғини мужассам акс
эттиради, қайсики унинг бўғунларида – халқаро молиявий марказлар – йирик
ТМБ ва унинг филиаллари тўпланган (ёки йиғилган). Ҳар
бир глобал ва
йирик ТМБ ўзининг филиал тармоқлари ва шўъба банкларига эга ҳамда улар
Жаҳон давлатларининг катта қисми да фаолият кўрсатмоқда. Бу тармоқлар
тизимдаги молиявий оқим учун магистрал қувур хизматини ўтайди. Миллий
банклар янги информацион технологиялар билан таъминланиб, мустаҳкам
корреспондентлик муносабатлари орқали битта ёки бир нечта шунақанги
магистрал қувурларга уланган. Трансмиллий ва энг аввало, миллий банкларга
ҳудудийал ва тармоқ банклари корреспондентлик муносабатлари тизими
орқали уланган, уларни сони жуда ҳам кўп.
Халқаро фаолият маълум бир ташкилий ишларни талаб этади. Одатда,
банкнинг бош офисида ихтисослашган
Do'stlaringiz bilan baham: