10
ҳисобланади. У умуман барча пассив ва актив операцияларни амалга
оширади, банк ликвидлигини таъминлашни назардан қочирмай, хорижий
валютада турли кўринишдаги операцияларни амалга оширади. Халқаро
департаментнинг амалга ошираётган банк операциялари ичида қуйидаги
келишувларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин:
мижозларнинг ташқи савдо операцияларга аккредитивлар билан
хизмат кўрсатиш;
ҳорижий валюталарнинг олди-сотди операциялари;
банк акцептлари савдоси;
халқаро кредит операцияларини ўтказиш.
Энди банкларни
хорижий ваколатхоналари, филиаллари ва “шўъба”
банклари фаолиятини таҳлил қилишга ўтамиз.
1.
Хорижий ваколатхонада,
одатда, штатлар унча катта бўлмайди, битта
тажрибали мутахассис ва котибдан иборат бўлади. Улар маҳаллий банклар
билан корреспондентлик муносабатлари тўғрисида келишишади, маҳаллий
молия бозори тўғрисида маълумот йиғишади. Баъзи бир давлатларда
хорижий банкларни филиаллари ва ваколатхоналари очилиши тақиқланган.
Кўпинча ваколатхоналар иши филиал очилиши билан давом этади.
2.
Хорижий банк филиаллари
ўзининг операциялари бўйича мустақил
банкларга ўхшаб кетади. Улар мустақил равишда ходимларни жалб қилади,
депозит ва омонатлар қабул қилади, кредитлар беради ва маҳаллий
молия
бозорида иш юритади. Филиаллар ота банк (бош банк) топшириғи бўйича
халқаро операцияларни амалга оширади. Ҳаммадан аввал ота банкнинг
капиталидан мустақил ҳолда уларга маълум миқдорда маблағ ажратилади.
Филиални ҳисоботи ва нормативлари қайси давлатда амал қилаётган бўлса,
унинг ўша давлатнинг марказий банки томонидан белгиланади. Бирор бир
давлатда филиал очиш учун қабул қилаётган давлатни ҳукумати ва марказий
банки рухсатномаси бўлиши зарур.
Баъзи бир давлатларда хорижий банкларнинг филиалларига маълум бир
операциялар тақиқланган. Мисол учун, АҚШ
хорижий банкларининг
филиаллари учун, Федерал Резерв Тизимининг (ФРТ) мажбурий захира
талаби, филиалдаги жалб этилган депозитлар учун суғурта бўйича Федерал
корпорациянинг мажбурий суғурта тартиби қўлланилмайди ва улар бўйича
суғурта мукофоти тўлашнинг кераги йўқ.
АҚШда 1981 йилдан бошлаб, бош офисда АҚШ ҳудудсида жойлашган,
хорижий
банкларнинг филиаллари
халқаро банк бирлиги
(ХББ) деб
номланадиган, махсус ҳисоб очиш ҳуқуқига эга. Бу ХББ ҳисобида
евродоллар депозитларини қабул қилиш ва евродоллар кредитларини бериш
мумкин, бунда ФРТ захираси талаб этилмайди ва ФК суғурта депозити
талаби бўйича суғурта қилинмасдан амалга ошириш мумкин. ХББ
операциялари фақат хорижий резедантлар билан амалга оширади ва
кредитлар фақат АҚШ территорисидан ташқарида ишлатилиши мумкин.
Депозитларни минимал миқдори ХББ учун 100 минг доллар даражада
белгиланган.
11
Офшор зонасида гоҳида шелл-филиал (shell branch) деб
аталувчи филиал
тузилади, у мустақил амал қилади, бош офисда амалга оширилаётган
операциялар учун, юридик ниқоқ бўлиб хизмат қилади холос. Улар
ваколатли маҳаллий банкирлар томонидан номинал бошқарилади, чунки улар
бош офис орқали реал расмийлаштирилади ҳамда евродепозит қабул қилиш
ва еврокредит бериш бўйича “почта қутиси” сифатида ишлатилади. АҚШ
трансмиллий банкларининг 70 фоизида ўзларининг шелл-филиаллари
мавжуд. Шуни алоҳида қайд этиш зарурки, 1990 йилларда бу филиаллар
ўзининг балансида, бош офисларига нисбатан ҳам кўпроқ халқаро кредитлар
берган.
3.
Халқаро “шўъба” банклари юридик жиҳатдан мустақил банклар
ҳисобланади, уларни назорат пакети “ота” банк амал қилаётган
давлатга
қарашли бўлади. Булардан фарқи шундаки қўшма банкда “ота” банк назорат
пакетига эга бўлмайди ва назоратни бошқа банклар ва компаниялар билан
бўлишади. Кўпчилик йирик трансмиллий банклар, қаерда хорижий
филиаллар очилиши тақиқланган давлатлар бўлса, филиаллари ва “шўъба”
банкларини тузиш орқали ҳаракат қиладилар. Аммо кейинги йилларда
трансмиллий банклар тизимида “шўъба” ва қўшма
банкларни улушини
қўпайиши тенденцияси юзага келмоқда. “Шўъба” банклар “ота” банкдан
умумий директивалар, нормативлар ва лимитлар олишади холос.
Шунига эътиборни қаратиш керакки, турли давлатларда бир-биридан
жуда тафовутланайдиган бухгалтерия ҳисоби ва банк фаолиятини тартибга
солувчи нормативлар мавжуд. 1989 йилда 12 та ривожланган давлатлар
ўзаро ҳисобларни ва тартибга солишни умумий
тамойилларини келишиб
олишди. Хусусан, рискка қараб капиталга йўналтирилган унификация талаби
қабул қилинди. Энди ҳар бир актив коэффицент рискига (0; 0,2; 0,5 ва 1)
қараб кўпайтирилади, ҳосил бўлган сумма талаб қилинадиган капитал
ҳисобланиши учун база бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: