1- кисм indd


-расм. Касаба уюшмалар  томонидан иш ҳақига бевосита  таъсир кўрсатиш модели 3.16-расм



Download 3,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/60
Sana25.02.2022
Hajmi3,57 Mb.
#289754
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   60
Bog'liq
Дарслик 1-қисм

3.15-расм. Касаба уюшмалар 
томонидан иш ҳақига бевосита 
таъсир кўрсатиш модели
3.16-расм. Меҳнат бозорида 
икки томонлама монополия 
модели


131
Ушбу ҳолатни тасвирлаш учун юқорида келтирилган касаба уюшмалари 
томонидан меҳнатга талабни рағбатлантириш модели (3.13-расм) билан ка-
саба уюшмалари томонидан иш ҳақига бевосита таъсир кўрсатиш моделини
 
(3.15-расм) бирлаштириш талаб қилинади. Бунинг натижаси 3.16-расмда ўз 
ифодасини топган.
3.16-расмда тасвирланганидек, монопсончи корхона иш ҳақини wm, касаба 
уюшмалари эса wTu даражасида ўрнатишни талаб қилади. Бу тортишувнинг 
якуни эса меҳнат бозорига кимнинг таъсири кучлилигига боғлиқ бўлади. 
Аммо амалиётда, одатда, иш ҳақи ставкаси икки томон талабининг 
ўртасида ўрнатилади. Ҳар икки томоннинг курашиши натижасида меҳнат 
бозоридаги мувозанат юқорида келтирилган мукаммал рақобатли бозор 
ҳолатига яқинлашади. Бу эса меҳнат бозорида ҳам ёлланма ходимлар, ҳам иш 
берувчиларнинг манфаатлари ҳисобга олинганлигини кўрсатади.
3.7. Хорижий мамлакатлар меҳнат бозорлари ва уларнинг 
амал этиш хусусиятлари
Ижтимоий меҳнат муносабатларининг шаклланиши ва ривожланиши 
хусусиятлари бўйича жаҳон мамлакатлари меҳнат бозорлари ўзига хос 
афзалликларга эга. 
Энг ривожланган давлатлардан бўлган Америка Қўшма Штатларида иш 
билан бандлик қонунчилиги номарказлаштирилган, бу соҳада ҳар бир штат 
алоҳида қонун қабул қилган.
АҚШ миллий меҳнат бозори учун ишсизликнинг нисбатан пастлиги (5–6 %), 
давлатнинг меҳнат бозорида нофаол сиёсат олиб бориши (ишсиз ларнинг 30,0 % 
ишсизлик бўйича нафақа олади, ишсизлик нафақасини тўлаш муддати 26 
ҳафтани ташкил этади), ишга ёллаш ва ишдан бўшатишнинг эгилувчан тизими 
амал этиши ва иш кучининг ички мобиллигининг кучлилиги хосдир. 
Ишсизлик бўйича суғурталаш федерал-штат тамойили асосида амалга 
оширилади. Корхоналар ва ёлланма ходимлар ишсизлик бўйича штатлар ва 
федерал суғурта жамғармаларига алоҳида-алоҳида бадал тўлайдилар. Ушбу 
фондларнинг асосий маблағи тадбиркорларнинг ёлланма ходимларга тўлаган 
иш ҳақларидан фоиз ҳисобидаги маблағлари ҳисобига шакллантирилади. Ана 
шу тартиб ҳам иш кучининг ҳудудий мобиллигини рағбатлантиришга хизмат 
қилади.
Мамлакатнинг меҳнат бозорида постиндустриал жамият учун хос бўлган 
иш билан бандлик шаклланмоқда. Бу эса қишлоқ хўжалиги ва саноатда иш 
билан бандлар сонининг камайиб бораётгани ҳолда, хизмат кўрсатишда унинг 
ортишида ўз ифодасини топмоқда. Хусусан, кейинги йилларда АҚШ саноатида 
меҳнат ресурслари сони мамлакатда жами иш билан бандлар сонининг 32,0 % 


III боб. Меҳнат бозори: моҳияти, шаклланиши ва ривожланиши
132
дан 19,6% га камайган. Қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилаётганлар эса 
жами иш билан бандларнинг атиги 1,2 % ини ташкил этади (3.17-расм). 
Умуман, бугунги кунда АҚШ меҳнат бозорининг энг муҳим хусусияти 
сифатида илм-фан сиғими катта бўлган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш 
соҳасида иш билан бандлар улушининг юқорилигини келтириш мумкин. 
Миллий иқтисодиётдаги ушбу ўзгаришлар АҚШ иш кучининг таълим 
даражасидаги сифат кўрсаткичлари билан ҳам боғлиқ. Мамлакатда ҳозирги 
вақтда меҳнат бозорига кириб келаётган уюшмаган ёшлар таълим олган 
даврининг ўртача кўрсаткичи 13 йилни ташкил этди. Бу умумтаълим 
мактабида ўқитилиш даражасидан 1 йилга ортиқдир.

Download 3,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish