«Меҳнат», «иш» ва «фаолият» тушунчаларининг
фарқланиши ва ўзаро ўхшашлиги
Тушунчалар
Қўлланиш соҳалари
Инсон
Корхона
Ҳайвон
Машиналар
Табиат
кучлари
Фаолият
+
+
–
–
–
Амал этиши
+
+
–
+
–
Иш
–
–
–
–
–
Меҳнат
+
–
–
–
–
– синонимлар сифатида юзага чиқиши мумкинлигини англатади.
«Фаолият» тушунчаси эса аксарият ҳолларда қандайдир эҳтиёжни
қондириш мақсадида ўз жисмоний ва ақлий қобилиятини ишга солиш
натижасидаги фақат инсонгагина хос фаолиятни англатади. Инсон ички
(руҳий) ва ташқи (физиологик) фаолликни намоён қилиши мумкин. Бунда
меҳнат фаолияти ва меҳнатга оид бўлмаган фаолият содир бўлиши эҳтимол.
Бу тушунча мақсадли фаолиятнинг олий унсури сифатида жамиятга ва меҳнат
жаомоаларига нисбатан ҳам ишлатилади.
Меҳнат фаолияти билан меҳнатга оид бўлмаган фаолиятнинг фарқланиши
қуйидаги икки асосий мезонга асосланади.
Б и р и н ч и м е з о н – моддий ёки маънавий неъматлар яратиш билан
боғлиқ фаолият. Бу билан боғлиқ бўлмаган фаолият меҳнат ҳисобланмайди.
Масалан, инсоннинг сайрлари, саёҳатлари, ҳордиқ чиқариш шаклидаги
ўйинлари, овқатланиши, даволаниш муолажалари бунга мисол бўлиши мумкин.
I-боб. Меҳнат ва унинг жамият тараққиётида тутган ўрни
24
И к к и н ч и м е з о н – фаолиятнинг қонунийлиги. Фақат қонун томони-
дан рухсат берилган фаолиятгина меҳнат фаолияти бўла олади. Тақиқланган
фаолият (жиноятчилик, одам савдоси ва бошқалар) меҳнат фаолияти катего-
риясига кирмайди.
Меҳнатнинг инсон ва жамиятдаги ўрни жуда кўп фанлар: социология,
фалсафа, психология, физиология, ҳуқуқшунослик ва ҳ. к. томонидан ўрга-
нилади. «Меҳнат иқтисодиёти» фанида «меҳнат» категорияси ишлаб чиқа-
ришнинг асосий омили, неъматларни яратиш бўйича инсоннинг ижтимоий
фойдали фаолияти сифатида тадқиқ этилади.
Меҳнат жараён сифатида уч таркибий қисмдан иборат:
1) меҳнат – инсоннинг ижтимоий фойдали фаолияти;
2) меҳнат предмети (турли неъматлар яратилишида инсоннинг меҳнати
нимага йўналтирилганлиги);
3) меҳнат предметига таъсир кўрсатиши имконини берувчи меҳнат
воситалари.
Меҳнат намоён бўлишининг асосий шакллари қуйидагилардан иборат:
–
инсон ақлий ва жисмоний куч-қувватининг сарф бўлиши. Бу меҳнат-
нинг оғирлиги ва асабий-руҳий зўриқишнинг даражаси билан белгиланади.
Улар ходимнинг толиқиши ва чарчашини англатади. Инсоннинг меҳнатга қо-
дирлиги унинг ўз куч-қувватини сарфлаш даражасига боғлиқ;
–
ходимнинг ишлаб чиқариш воситалари билан ўзаро боғлиқлиги. Бу
эса меҳнатнинг ташкилий-технологик хусусиятини ташкил этади. Бу боғлиқ-
лик меҳнатнинг техникавий таъминоти, технологиянинг мукаммалиги, иш
вақтининг ташкил этилиши, ходимнинг малакаси ва тажрибаси, у томонидан
қўлланиладиган меҳнат усуллари билан белгиланади. Меҳнат фаолиятининг
бу мезонлари ходимларнинг махсус тайёргарлиги ва малака даражасига ўз
талаб ларини қўяди;
–
ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнида бир-бири билан ҳам гори-
зонтал (меҳнат жамоасида – ўзаро), ҳам вертикал (бошлиқ – ходим) жихатдан
ўзаро боғлиқлиги. Бу меҳнат фаолиятининг меҳнатнинг кооперациялаштирил-
ганлиги, иш билан бандлар сони ва ҳоказолар билан боғлиқ ташкилий-иқти-
содий томонини белгилайди.
Иқтисодиётда «меҳнат» тушунчасига нисбатан турли нуқтаи назарлар
мавжуд. Иқтисодиёт фанида классик мактаб асосчиси А. Смит ўзининг
«Қийматнинг меҳнат назарияси» асарида «Меҳнат – қийматнинг ягона
манбаси», деб кўрсатади. Буни у ибтидоий жамиятда товарлар уларни тайёрлаш
учун сарф қилинган меҳнат миқдорига мувофиқ алмаштирилганлиги билан
асослаган. Яъни, олимнинг ҳисоблашича, овчилар томонидан сув қундузини
ўлжа олишга кийикни ўлдиришга қараганда икки баравар кўп меҳнат
25
1.1. Меҳнат тўғрисида назарий тасаввурлар тизими
сарфланган бўлса, битта сув қундузининг нарҳи иккита кийик нарҳига тенг
бўлиши лозим.
Адам Смит (ингл. Adam Smith; 1723–1790) – шот-
ландиялик иқтисодчи, классик иқтисодий назариянинг асос-
чиси.
Асосий асари:
Исследование о природе и причинах богатства народов. – М.:
Эксмо, 2007. - 960 с.
Янги классик мактаб намояндалари меҳнатни капитал ва ер билан бирга
уч иқтисодий ресурснинг биттаси, деган ғояни илгари сурганлар. Уларнинг
фикрича, бу иқтисодий ресурслар ишлаб чиқариш функциясининг мустақил
ўзгарувчилари бўлганлиги учун ҳажм жиҳатдан тенг кучлидир. Шунинг учун
ишлаб чиқаришда бу ресурсларнинг ҳеч бирига устунлик бериб бўлмайди.
Бунда умумий даромадда ҳар бир ресурснинг ўз муайян ҳиссаси ва ўрни бор:
меҳнатники – иш ҳақи; капиталники – фоиз, ерники – рента.
Бу мактаб вакили А. Маршалл «меҳнат» тушунчасига қуйидагича таъриф
берган: «Меҳнат – муайян натижага эришиш мақсадида қисман ёки тўлалигича
қилинадиган ҳар қандай ақлий ёки жисмоний саъй-ҳаракатдир, аммо бунга
бевосита меҳнатнинг ўзидан олинадиган қониқиш кирмайди»
1
.
«Экономикс» китобида эса «Меҳнат – товарлар ишлаб чиқариш ва
хизматлар кўрсатиш учун ишлатилиши мумкин бўлган жисмоний ва ақлий
қобилиятлар (саъй-ҳаракатлар)дир»
2
, деб таъкидланган.
Альфред Маршалл (ингл. Alfred marshall; 1842–1924) –
инглиз олими, иқтисодий назарияда янги классик мактаб
асосчиси.
Асосий асари:
Принципы экономической науки / Пер. с англ. – М., 1993.
Умуман, иқтисодий адабиётларда меҳнат моҳиятига турлича ёндашувлар
мавжуд. Уларда меҳнат инсоннинг мақсадга мувофиқ фаолияти эканлиги, у
инсонни ривожлантиришга ва ўзлигини намоён қилишга, табиат ресурсларидан
фойдаланишга йўналтирилганлиги, жамиятни тараққий эттиришга хизмат
қилиши ва ҳоказолар таъкидланган.
1
М а р ш а л л А. Принципы экономической науки: в 3-х томах. Т.2. – М.: Прогресс, 1983. –
С.124.
2
К е м п б е л л Р. М а к к о н е л л , Стенли Л. Б р ю . Эконмикс: принципы, проблемы и политика. –
М.: Инфра –М, 2003. – С.398.
I-боб. Меҳнат ва унинг жамият тараққиётида тутган ўрни
26
Хозирги даврда инсон фаолияти мураккаблашиб бораётганлигини ҳисобга
олиб, замонавий меҳнат фаолиятининг қуйидаги хусусиятлари ажратиб
кўрсатилади (1.2-расм):
Do'stlaringiz bilan baham: |