1- кисм indd



Download 3,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/60
Sana25.02.2022
Hajmi3,57 Mb.
#289754
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   60
Bog'liq
Дарслик 1-қисм

Ш. Д. Кудбиев,
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва
меҳнат муносабатлари вазири


11
МУАЛЛИФДАН
Биз қайси касб эгаси ва қандай вазифада бўлмайлик, юртимизнинг 
буюк келажагини бунёд этишдек олий мақсад, юксак орзу билан яшаймиз. 
Ўзбекистонда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик, яратувчанлик 
ишлари, юзага келган ижодкорлик муҳити бу улуғ мақсаднинг рўёбга 
чиқишига катта умид ва ишонч бахш этади, шу йўлда фидойилик, ташаббус 
ва тадбиркорлик кўрсатишга ундайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев ўзининг барча нутқи-
да Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг ҳар бир соҳадаги энг муҳим 
вазифаларини алоҳида таъкидлайди. Жумладан, 2017 йил 7 февралдаги «Ўз-
бекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар страте-
гияси тўғрисида»ги 4947-сонли Фармон билан янги иш ўринларини яратиш 
ҳамда аҳолининг, энг аввало, ўрта махсус ва олий ўқув муассасалари бити-
рувчиларининг иш билан бандлигини ҳамда меҳнат бозори инфратузилмаси-
нинг мутаносиб ривожланишини таъминлаш, ишсизлик даражасини камай-
тириш; меҳнатга лаёқатли аҳолининг меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятини 
тўлиқ амалга ошириш учун шароитлар яратиш, меҳнат ресурслари сифати-
ни юксалтириш, ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларни касбга тайёрлаш, 
қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини кенгайтириш каби ижти-
моий соҳани ривожлантиришга қаратилган устувор йўналишлар белгиланди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 октябрдаги 
841-сонли «2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги 
миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»-
ги Қарори асосида «Меҳнат бозорида фаол чора-тадбирларни амалга ошириш, 
хусусий мулкни муҳофаза қилиш, кичик ва йирик бизнесни ҳамда хусусий 
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва тезкор ривожлантиришдаги тўсиқлар-
ни бартараф этиш орқали аҳолини, айниқса, ёшлар, ногиронларни муносиб 
иш билан таъминлаш ва самарали иш билан бандликни кенгайтиришга йўнал-
тирилган қулай шарт-шароит яратиш» бўйича Ўзбекистон Республикасининг 
истиқболда иш билан бандлик таркибини такомиллаштиришга қаратилган 
стратегик режа белгиланди. 
Инсоннинг меҳнат фаолияти, жамиятдаги ижтимоий меҳнат муноса-
батлари «Меҳнат иқтисодиёти» фанининг ўзагини ташкил этади.
Дунёнинг ривожланган давлатларидаги универси тетлар талабалари меҳ-
нат иқтисодиёти муаммоларини таҳлил этишга янгича ёндошилган «labor 


12
Муаллифдан
economics» фанини чуқур ўрганадилар. Унда илмий йўналиш ва изланишла-
рининг асосий вазифалари сифатида қуйи дагилар кўрсатилган:
– меҳнат фаолиятини амалга оширишнинг замонавий шакллари;
– ҳозирги давр меҳнат бозорида меҳнат ресурсларига талаб ва унинг таклифи;
– ишлаб чиқаришдаги таркибий ўзгаришларнинг меҳнат бозоридаги талаб-
га таъсири;
– кафолатланган иш жойларида энг кам иш ҳақи, иш билан бандликнинг 
таркиби ва даражасининг ўзгариши;
– меҳнат жараёнида ёлланма ходимлар, иш берувчилар (уларнинг вакил-
лари) ва давлат ўртасида ижтимоий шериклик; 
– иш берувчиларнинг янги иш жойлари яратишдан манфаатдорлиги;
– меҳнат соҳасидаги низоларни ҳал этишга янгича ёндашувлар ва бошқа 
меҳнат иқтисодиётининг йўналишлари.
«labor economics» ҳамда «modern labor economics» дасрликлари ҳозир-
ги давр меҳнат иқтисодиёти назариясининг мустақил йўналишларини қамраб 
олган. Уни ўрганиш талабалардан микро, макро ҳамда мезоиқтисодиёт асос-
ларидан яхши хабардор бўлишни талаб этади. Мазкур курсда инсон капита-
лига киритилаётган инвестициялар, ҳозирги даврдаги меҳнат ресурслари мо-
биллиги ва меҳнат миграцияси, меҳнат шароитлари, айниқса, Халқаро меҳнат 
ташкилотининг Муносиб меҳнат концепцияси стандартлари, меҳнат соҳаси-
да ижтимоий шериклик каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилган.
Меҳнат иқтисодиётида меҳнат фаолиятини баҳолаш ва унга ҳақ тўлаш, 
ишга жойлашиш ва ишдан бўшаш ҳамиша низолар пайдо бўлиши эҳтимо-
ли юқори бўлган ижтимоий меҳнат муносабатларини ечиш билан боғлиқдир. 
Меҳнат иқтисодиёти асосларини чуқур эгаллаш жуда муҳим ижтимоий муам-
моларни англаб етишда ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Ана шу маънода 
меҳнат иқтисодиёти давлатнинг меҳнат соҳасидаги иқтисодий сиёсатининг 
устувор масалаларидан бири ҳисобланади. 
Жаҳондаги аксарият мамлакатлар инновацион ривожланиш йўлига ўт-
моқда, рақамли иқтисодиёт ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари-
нинг ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва диверсификация қилишга таъ-
сири бениҳоя кучаймоқда. Меҳнат бозорида анъанавий, ижтимоий ҳимоя 
тизими билан қамраб олинган ҳамда муқим иш билан банд бўлган ходимлар 
билан бир қаторда, вақтинча ва беқарор (прекаризация) иш билан бандлар, 
виртуал иш билан бандлар, «иш кучи ижараси» шаклидаги шартнома, махсус 
контрактлар асосида ишлайдиганлар тоифаси пайдо бўлди. Улар эндиликда 
иш берувчиларга нисбатан камроқ боғлиқ бўлганликлари сабабли меҳнат бо-
зорида эркин иш кўриш имкониятига эга бўладилар.
Иш билан бандликнинг бундай шакллари анъанавий иш жойи мақомини 
ҳам ўзгартирмоқда. Виртуал иш билан бандлик бунинг яққол далили ҳисоб-
ланади. Масалан, машҳур «general elektric» компанияси фойдаланаётган 


13
Муаллифдан
меҳнат ресурсларининг атиги 40 % бевосита ишлаб чиқаришдаги иш жойида 
меҳнат қилади. Қолган ходимлар маҳсулотни реализация қилиш, маркетинг, 
илмий тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишлари ва бошқа вазифалар билан 
банд бўлиб, асосан, виртуал иш жойларига эга.
Давлат томонидан стратегик жиҳатдан асосланган инновацион тадбир-
корликни кучайтириш, «рақамли иқтисодиёт», «ақлли иқтисодиёт»ни шакл-
лантириш концепциялари ва «start up» лойиҳаларини амалга ошириш ҳар то-
монлама қўллаб-қувватланади.
Дарсликни яратишдан асосий мақсадимиз ҳар томонлама етук, билимдон, 
эгаллаган касб-ҳунарига содиқ, малакали стратег, лидер ва менежерлик дара-
жаларига мос мобил мутахассис кадрларни тайёрлашдан иборатдир.
Мазкур дарсликни тайёрлаш жараёнида қимматли таклиф ва тавсиялари 
билан яқиндан ёрдам берган, соҳа бўйича жаҳон иқтисодиётида ўз ўрнига эга, 
эл-юрт ҳурматига сазовор Ўзбекистон Фанлар академиясининг академикла-
ри Б. С. Юлдашевга, Р. А. Убайдуллаевага, Ўзбекистон Республикаси Олий 
ва ўрта махсус таълим вазири И. У. Мажидовга, Ўзбекистон Республикаси 
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш. Д. Кудбиевга, Ўзбекистон Рес-
публикаси инновацион ривожланиш вазири И. Ю. Абдурахмоновга, Ўзбекис-
тон Республикаси Давлат ва бошқарув академияси ректори, профессор
Р. С. Қосимовга, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори, профес-
сор Б. Ю. Ходиевга, Россия Федерациясида хизмат кўрсатган фан арбоблари 
ва иқтисодчи олимлар: профессор В. И. Гришинга, профессор Ю. Г. Одегов-
га, профессор М. Н. Кулаповга, Нобель мукофотининг лауреати К. Писса-
ридесга, Америка Қўшма Штатларининг иқтисодчи олимларидан george 
J. Borjasга, ronald g. ehrenbergга, robert S. Smithга, В. Л. Квинтга, Германия 
Федератив Республикасининг иқтисодчи олимларидан профессор gerhard 
Feildmeierга, Индонезиянинг «Гунадарма» университети ректори профессор 
eco Sri margiantiга, япониялик иқтисодчи олим профессор m. Hivatariга ва 
бошқа олимларга ўзимнинг самимий миннатдорчилигимни изҳор этаман. 
Шунингдек, қимматли тавсияларини аямаган Тошкент давлат иқтисодиёт 
университетининг «Меҳнат иқтисодиёти ва персонални бошқариш стратегия-
си» кафедраси ҳамда Тошкент шаҳридаги Г. В. Плеханов номидаги Россия 
иқтисодиёт университетининг «Меҳнат иқтисодиёти ва бошқарув» кафедраси 
профессор-ўқитувчиларига ўзимнинг чуқур миннатдорчилигимни билдираман. 
Дарсликда баъзи камчиликлар, фикрлар қарама-қаршилиги, тушунмов-
чиликлар бўлиши табиий ҳолдир. Бунинг учун узр сўраган ҳолда, билдирила-
диган барча фикр ва мулоҳазаларни, таклиф ва хулосаларни бажонидил қабул 
қиламан. Фикр ва мулоҳаза ҳамда таклифларни қуйидаги электрон почтага 
юборишингиз мумкин: 

Download 3,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish