1- кисм indd



Download 3,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/60
Sana25.02.2022
Hajmi3,57 Mb.
#289754
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   60
Bog'liq
Дарслик 1-қисм

1.1-расм. «Меҳнат» тушунчасининг моҳияти
Инсоннинг мақсадга мувофиқ ижтимоий фойдали фаолияти сифатида 
меҳнатнинг уч жихати мавжуд:
– ходимларнинг жисмоний куч-ғайратларини сарфлаши (меҳнат 
фаолиятининг физиологик, психологик ва психофизиологик жиҳатлари);
– ишлаб чиқариш воситалари билан ўзаро алоқада бўлиш (меҳнат 
фаолиятининг ташкилий-технологик жиҳатлари);
– ходимларнинг бир-бири билан ишлаб чиқаришдаги алоқалари (меҳнат 
фаолиятининг ташкилий-ижтимоий жиҳатлари).
Меҳнатнинг биринчи белгиси – онгли фаолиятдир. Онгли фаолиятни 
меҳнат ва меҳнат ҳисобланмаган қисмларга ажратиш мумкин. Онгли 
фаолиятнинг меҳнат қисми, ўз навбатида, қуйидаги белгиларни қамраб олади:


I-боб. Меҳнат ва унинг жамият тараққиётида тутган ўрни
22
– аниқ мақсадга йўналтирилганлиги;
– мақсадга мувофиқлиги; 
– қонунийлиги;
– фойдалиги;
– бунёдкорлиги;
– эҳтиёжга мувофиқлиги.
Меҳнатнинг аниқ мақсадга йўналтирилганлиги инсоннинг фаолиятида 
пухта ўйланган мақсад мавжудлигини англатади. У бир ишга киришишдан 
олдин режа тузади, меҳнат амалиётини амалга оширишга тайёргарлик кўради. 
Ана шу тайёргарлик пайтида, энг аввало, бўлажак фаолиятнинг мақсади 
аниқлаб олинади. Бу ўринда, мақсадсиз фаолиятнинг меҳнат фаолиятига 
алоқаси йўқлигини таъкидлаш жоиз.
Меҳнат, шунингдек, қонуний бўлишни назарда тутади. Ноқонуний 
фаолият, масалан, иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар, жамият хавфсизлиги 
ва тартибига қарши қилмишлар (ноқонуний қурол-яроғ, наркотиклар, инсон 
ҳаёти учун зарарли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ўғирлик қилиш, одам 
савдоси ва бошқалар) меҳнат тушунчасига кирмайди.
Меҳнатнинг энг муҳим мезони
 – унинг ижтимоий фойдали эканлигидадир. 
Шу билан бирга, меҳнат – бунёдкорликдир, яъни моддий ва маънавий 
неъматларни яратиш ёки бой берилган неъматларни тиклашдир. Олим, 
муҳандис, ишчи, фермер, рассом, шифокор ва бошқа бунёдкор шахсларнинг 
меҳнати ҳудди ана шундай фаолият сирасига киради.
Меҳнат айни пайтда жамиятда эҳтиёжга эга бўлиши ва талаб этилмоғи 
лозим. Агар инсон онгли равишда ҳеч кимга кераксиз ишни аниқ мақсадни 
кўзлаб амалга оширган бўлса хам, бундай иш меҳнат ҳисобланмайди.
Айни пайтда меҳнатнинг бошқа турли шакллари
 ҳам фарқланади, хусусан:
– жамоатчилик асосидаги меҳнат;
– ғамхўрликка йўналтирилган меҳнат (ҳомийлик, васийлик, кўнгилли 
фаолият ва ҳоказолар);
– шахс учун ўзлигини намоён қилиш воситаси сифатидаги меҳнат (бадиий 
ижод, санъат, спорт билан ҳақ олинмасдан амалга ошириладиган фаолият ва 
бошқалар).
Меҳнат инсон ва жамият ҳаётида ҳал қилувчи роль ўйнайди. Меҳнат 
фаолияти туфайли ишлаб чиқарувчи кучларнинг беқиёс ресурлари, моддий 
ва маънавий бойликлар яратилади ва бунинг билан жамият фаровонлиги 
таъминланади. Жамиятнинг бундан кейинги тараққиётини ҳам меҳнат 
фаолиятисиз тасаввур этиб бўлмайди.
«Меҳнат иқтисодиёти» фанида меҳнат, назарий жихатдан, асосий категория 
ҳисобланади. Бунда «меҳнат» ҳамда «иш» тушунчалари хам мавжуд бўлиб, 
улар бир-биридан фарқланади. 


23
1.1. Меҳнат тўғриСида назарий таСаввурлар тизиМи
«Иш» дейилганда, инсон фаолияти билан бир қаторда фойдаланиладиган 
ҳайвонлар, машина ва механизмлар, шунингдек, табиат кучлари тушунилади. 
Меҳнат эса, юқорида қайд қилинганидек, фақат инсоннинг ижтимоий 
фойдали фаолиятидир. Демак, инсоннинг онгли бунёдкорлик роли ҳайвонлар 
бажарган ролдан принципиал равишда фарқланар экан. 
Шу билан бир қаторда, инсон фаолиятида «одам ишга кетди», «у фалон 
жойда ишлайди», «иш жойи», «иш вақти», «унинг иши» сўзлари ҳам 
ишлатилади. Бундай ҳолатларда «иш» ва «меҳнат» сўзлари фақатгина тенг 
даражадаги синонимлар ҳисобланади (1.1-жадвал).
1.1-жадвал

Download 3,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish