Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc


-боб: ЧИҚИНДИЛАРНИ БОШҚАРИШ



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

7-боб: ЧИҚИНДИЛАРНИ БОШҚАРИШ 
 
Тавсия 7.1: 
Чиқиндиларни тасарруф қилиш миллий интегралашган стратегия амалда ва барча манфаатдор 
тарафлар саъй-ҳаракатларини бирлаштириш чораларини топиш лозим. Табиатни муҳофаза қилиш 
давлат қўмитаси қисқа муддатда бошқа манфаатдор тарафлани, жумладан Соғлиқни сақлаш 
вазирлигини, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини ва Коммунал хизматлар агентлигини ва нодавлат 
ташкилотларни йиғиб бундай миллий стратегияни ишлаб чиқиш жараёнини болаб юбориши лозим. 
 
ТМДҚ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзкоммунхизмат агентлиги, Саноатконтехназорат давлат назорати 
ва бошқа тааллуқли вазирлик, агентлик ва ташкилотлар билан биргаликда, Бирлашган Миллатлар 
Ташкилоти Тараққиёт Дастури, Янги Зеландия Халқаро ёрдам ва ривожланиш агентлиги ва Словакия 
Халқаро ривожланиш ҳамкорлиги агентлигининг молиявий ва техник қўллаб-қувватлари билан 
чиқиндиларни бошқариш миллий стратегияси лойиҳасини тайёрлади. 2007 йилда Сенатнинг Қишлоқ 
хўжалиги масалалари, сувдан фойдаланиш ва атроф-муҳит қўмитаси чиқиндиларни бошқариш миллий 
стратегияси лойиҳаси ва 2008–2017 йилларга мўлжалланган ҳаракат режасини тасдиқлади. 
 
Тавсия 7.2: 
ТМДҚ таркибида ихтисослашуви турли (хавфли чиқинди, тиббий чиқинди, саноатнинг хавфли 
бўлмаган чиқиндиси ва маиший қаттиқ чиқинди) бўлган камида тўрт чиқиндини тасарруф қилиш 
мутахассисидан иборат чиқиндини тасарруфи бўлими, керакли ёрдамчи ходимлар билан жорий 
қилиниши лозим. 
 
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар табиатни муҳофаза қилиш 
қўмиталарининг таркибида алоҳида чиқиндиларни бошқариш назоратлари мавжуд. Бироқ, ТМДҚ нинг 
марказий идорасида чиқиндини бошқариш бўлими ҳамон яратилмаган. Ушбу масалани ечиш анча 
қийин, чунки ходимлар сонини ошириш қарори Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан 
қабул қилиниши керак. 
 
 


187 
Тавсия 7.3: 
Самарали, мажбурий ва риоя қилиниши таъминланган ҳисобот ва маълумот тўплаш тизими мумкин 
қадар тез суръатда ишлаб чиқилиб жорий этилиши лозим. Ушбу тизим маълумотларга ишлов бериш, 
тақдим этиш ва тарқатишни ўз ичига олган бўлиши лозим. Тизимни чиқиндиларни тасарруф қилиш 
бўлажак бўлинма ишлатиши лозим. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан ҳамкорлик 
талаб қилинади. 
Барча тоифадаги хавфли чиқиндиларни ҳосил қиладиган ҳамма корхона ва ташкилотлар йиллик “3-
экология” (хавфли чиқинди) статистик шаклни тақдим этишлари шарт. Тўлдирилган шаклни ТМДҚ
ёки унинг вилоят кўмиталари тасдиқлаши лозим. 
Тавсия 7.4: 
Хафвли тиббий чиқиндилар учун уни мувофиқ равишда йўқ қилинишини таъминлайдиган ва хавфини 
пасайтириш механизмларини ўз ичига олган махсус, алоҳида бошқариш схемаси аввалига синов 
тариқасида йўлга қўйилиши керак. Синов лойиҳалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Табиатни 
муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан вилоят ҳокимлик, маҳаллий органлари, касалхоналар ва 
бошқа манфаатдор тарафлар билан қўшма саъй-ҳаракат орқали бажарилиши лозим. 
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари 
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вилоят органлари билан биргаликда хавфли тиббий чиқиндиларни 
бошқариш учун жавобгардирлар. Мамлакатда 110 тиббий чиқиндини ёқиш қурилмаси бор. 
Тавсия 7.5: 
Мумкин қадар зудлик билан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Табиатни муҳофаза қилиш давлат 
қўмитаси эскириб қолган пестицидларни йиғиб олиш, ишлов бериш, утилизация ёки йўқ қилиш 
ташаббуси билан чиқишлари лозим. Қилиниши керак бўлган ишлардан бири марказлашган вақтинчалик 
сақлаш жойини ташкил қилишдир. Бу ҳолда эскириб қолган пестицидларга ишлов бериш ва йўқ қилиш 
юбориш ўрта муддатларга қолдирилиши мумкин. 
 
Ўзбекистонда 13 эскириб қолган пестицид ва кимёвий омборхоналар бор. Улардан баъзилари атроф-
муҳит ва санитария хавфсизлиги стандартларига жавоб бермайди. ТМДҚ, Ўзкимёсаноат давлат 
акциядорлик компанияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги маҳаллий ҳоқимият органлири билан 
биргаликда амборхона иншоотларининг атроф-муҳит учун хавфсизлигини таъминлаш учун ҳаракат 
дастурининг лойиҳасини тайёрладилар. 
 
Тавсия 7.6: 
Шаҳар кўчаларида чиқинди ёқишга, вақтинчалик йиғиш шахобчаларига ва контейнерлар амалиётига, 
тегишли тақиқларга риоя қилишти таъминлаш ҳам мувофиқ хизматлар кўрсатиш орқали йўл 
қўймаслик керак. Маҳаллий даражада Ўзкоммунхизмат каби маҳаллий ташкилотлар ечимни топиб, 
уни бажаришлари керак. 
 
ТМДҚ шаҳар кўчаларида чиқинди ёқилишининг олдини олиш чораларини қўради. Жамоатчилик 
хабардорлигини ошириш кампаниялари ҳам ушбу чоралар жумласига киради. 
 
Тавсия 7.7: 
Ўзбекистонда мавжуд яроқли инфратузилма, мумкин қадар, чиқиндиларни йўқ қилиш учун ишлатилиши 
лозим. Қисқа муддатда, цемент печлари чиқинди баллонлар ва юқори калорияли хавфли чиқинди 
(органик бирикмалар, жумладан песитицилар)ни ёқиб юбориш учун мосланиши мумкин. Натижада 
нафақат чиқинди мувофиқ равишда йўқ қилинар эди, балки тегишли цемент заводининг ёқилғига 
талаби пасаярди. Чиқиндини цемент печларида ёқиб йўқ қилишни Табиатни муҳофаза қилиш давлат 
қўмитаси билан цемент заводлари маъмурияти ўртасидаги музокаралар орқали ташкил қилиш мумкин 
бўлар эди. Цемент печларини чиқиндини ёқиб йўқ қилишга мослаш харажати цемент ишлаб чиқаришда 
амалдаги жараён ва ёқилажак чиқинди тури (суюқлик, қовушоқ, дона-дона ёки қаттиқ)га боғлиқ. 
Цемент печлари чиқинди баллон ва иссиқлик яратувчанлиги юқори бўлган хавфли чиқинди (органик 
бирикмалар, жумладан пестицидлар)ни ёқишга ҳозирча мосланмаган. 


188 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish