182
сифатини ва ер шўрланишии инобатга олиб суғориладиган ерлардан фойдалани режасини ишлаб
чиқиши; •
суғориш тизимини яхшилаш ва қишлоқ хўжалигида сувни ўлчашни жорий этиши; •
қишлоқ
хўжалиги секторини сув ресурсларини бошқариш ва суғориш учун сувни тақсимлашга фаолроқ
қатнашишга жалб қилиши; •
сувдан фойдаланувчилар уюшмасини барпо этиб сувдан фойдаланишнинг
иқтисодий ва ҳуқуқий қоидаларини ишлаб чиқиши; •
давлат қишлоқ хўжалиги субъектларини хусусийга
айлантириш орқали сув хўжалиги бошқарувини такомиллаштириш учун тартиб ва нормаларни ишлаб
чиқиши; •
Европа Иттифоқи мамлакатлари, айниқса қишлоқ хўжалиги миқёси катта бўлган
мамлакатлар тўплаган тажрибани ҳисобга олиб сув хўжалигини дарё бассейни тамойили асосида
бошқариш тизимини ишлаб чиқиши лозим.
Охирги йилларда ҳукумат суғориш ва дренаж тармоқларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш,
канал ва суғриладиган далалардан сув йўқотишин
камайтириш, сувни сақлаш ва сув билан кам
таъминланган ерларда сувдан фойдаланиш имкориятларини ошириш каби самарадорликни оширишга
қаратилган қатор чораларни қабул қилди.
Халқаро ташкилотлар ва донор мамлакатлар Ўзбекистоннинг турли даражаларда ва вилоятларида
суғориш ва сувдан фойдаланиш механизмларига оптимал ёндашувни намойиш этдилар.
Давлат
бюджетидан бош каналлар ва насос станцияларни тиклаш ва қайта таъмирлаш мақсадида тахминан 60
миллиард сўм (тахминан 40 миллион АҚШ доллари) ажратилди.
1999 – 2000 йилларда қарийб 1.700 сувдан фойдаланувчилар уюшмаси (СФУ) ташкил этилди. Ер ва
сувдан фойдаланиш соҳасида СФУлари 2,8 миллион га ер, 70.000 км суғориш каналлари ва 50.000 км
дренаж тармоғига хизмат кўрсатади.
Тавсия 5.5:
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги Коммунал хизматлар агентлиги билан
ҳамкорликда: •
ичимлик суви стандартларини ЖССТ йўриқномасига мувофиқ равишда қайта кўриб
чиқиши; •
ичимлик суви иншоотларининг эксплуатация қоидаларини чиқарилаётган сувни хлорлашдан
қўра, умумий сифатни таъминлашни мўлжал қилиб қайта кўриб чиқиши; •
сув соҳасидаги иқтисофдий
воситалар (жумладан истеъмолчилар тўлов миқдорини ҳисоблаш мақсадида сув ўлчагичларидан
мунтазам фойдаланиш)ни баҳолаши ва, зарур ҳолларда, дастурларни кенгайтириб уй-жойларда сувдан
оқилона фойдаланишни ўргатиши. •
сатҳ сувини асраш ва муҳофаза қилиш учун коллектор-дренаж
сувини минералсизлантириш ва қайта ишлаши иншоотларини қуриши лозим.
Сув секторида ҳукуматнинг бош мақсади сувдан оқилона фойдаланишни тарғиб қилиш ва
сув
ресурсларни муҳофаза қилишдан иборат. Шунингдек у сув сектори бошқарувининг самарадорлиги ва
ишончлилигини яхшилаш, сув етказиб беришни кафолатлаш ва ҳам жамиятга, ҳам экотизимлар мавжуд
инфратузилмаларни тиклаш, улардан фойдаланиш ва техник ҳолатини сақлаш учун муҳим хизматлар
кўрсатишга ҳам ҳаракат қилади. Атроф-муҳит ҳаракати миллий дастури ер усти ва ер ости сувнинг
сифатини яхшилашга қаратилган давлат сиёсатини аввалдан белгилайди.
Бироқ, ичимлик суви таъминоти ва оқава тармоқларини тиклаш,
шунингдек ичимлик суви янги
қувурлари ва канализация инфратузилмасини қуриш учун ўрта ва узоқ муддатли давр муаммоларини
ечиш учун халқаро молиялашни талаб қиладиган катта миқдорда маблағ жалб қилиниши шарт.
Саноат чиқинди сувига келганда сувоқава корхоналари мунтазам равишда саноат субъектларининг
ўзида оқава сувга ишлов беришга даъват қиладилар. Агар чиқинди рухсатсиз оқизилса, дарҳол оқибатни
бартараф этиш чоралари талаб қилинади.
Ўзстандарт олиб борган илмий тадқиқот асосида тегишли вазирлик ва идораларнинг мутахассислари
гуруҳи O’z DST 950:2000 ичимлик суви: сифатга гигиена талаблари
миллий стандартини
уйғунлаштириш устида илмий тадқиқот олиб бормоқда.
Тавсия 5.6:
(a) Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси симоб, цианидлар ва хром каби юқори даражада
токсик моддалар учун рухсат этилган концентрация (РЭК)ларни жорий этиши ва мавжуд рухсат
183
этилган концентрация (РЭК)ларни ЖССТ ва ЕИ стандартларига мувофиқ кучайтириши лозим.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (ҚСХВ) ушбу статдартларга риоя қилинишни таъминлаши ва
саноат корхоналари сувга оқизадиган токсик оқавага ишлов беришда АМҲМРнинг талабларини
бажариши лозим. (b) ҚСХВ ва Коммунал хизматлар агентлиги Сув билан таъминлашн
ривожлантириш режасини бажариш учун, хусусан истеъмол қилинган сувни ўлчаш ва мувофиқ
равишда нарх белгилаш билан зарур молиявий ресурсларни яратишлари лозим.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария ва эпидемиология департаменти ҳузурида кимёвий,
биология ва радиология лабораториялар мавжуд бўлиб, улар атом абсорбция спектроскопия, юқори
сифатли суюқлик хроматография ва фермент анализ (ПЗР) жиҳозлари каби замонавий асбоблар билан
таъминланган. Таҳлил қилиниши мумкин бўлган моддалар рўйхати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти
(ЖССТ) ва РЭКрўйхатларига мос.
2001
йилдан бери, симоб ва хром учун қўшимча РЭКлар киритилди. Ичимлик суви ва ичиш
мақсадидаги ер ости суви O’z DST 950:2000 ичимлик суви: сифатга гигиена талаблари миллий
стандартини асосида таҳлил қилинади.
Ушбу миллий стандартнинг 2.2-бандига кўра, агар манба инсон саломатлиги учун зарарли модда билан
ифлосланган бўлса, лекин ҳозирча стандартга киритилмаган бўлса, Санитария ва эпидемиология
департаментининг ҳудудий идоралари ушбу моддаларни таърифлаш учун қўшимча
сифатни
кафолатлашни киритиш ва уларнинг зарарли эмаслиги ўзларининг МАСлари асосида баҳолаш
тўғрисида қарор қабул қилишлари мумкин.
Тавсия 5.7:
Чучук ер ости сувидан фойдаланиш ва уни тежаш режасини бажариш мақсадида Қишлоқ ва сув
хўжалиги вазирлиги тезкор равишда тоза ер ости сувидан саноат ва суғориш мақсадларида
фойдаланишни қисқартириш чораларини қўриши шунинг билан бирга узоқ муддатли мақсадда аҳолини
ичимлик суви билан таъминлаш учун ер ости сувидан фойдаланишни чеклашни назарда тутиши лозим.
Кўп вилоятларда ер усти сувини ер ости суви ўрнига ишлатишнинг иложи йўқ. Ер ости сувини саноат
мақсадларида ишлатмоқчи бўлган саноат корхоналари ер ости сув ресурсларини тежамли ишлатиши
учун гидрогеология тадқиқоти асосида махсус лицензия олишлари талаб қилинади.
Бундан ташқари, охирги йиллар давомида саноат сувининг қайта ишлатиш улуши ортиб борди.
Тошкент, Навоий ва Фарғона вилоятлари саноат корхоналарида сувдан қайта фойдаланиш энг юқори
фоизи қайд этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: