181
II-ҚИСМ: ИФЛОСЛАНИШ ВА ТАБИИЙ РЕСУРСЛАРНИ БОШҚАРИШ
5-боб: СУВ РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ
Тавсия 5.1:
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва бошқа мутасадди органлар минтақа теварагидаги
мамлакатларнинг сув хўжашигини бошқаришга алоқадор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда: •
Давлатлараро сув мувофиқлаштириш комиссияда барча манфаатдор тарафлар вакиллари
қанташишини таъминлаши; •
Орол денгизи инқирозининг атроф-муҳитга, ижтимой ва иқтисодий
таъсири масаласига қаратилган ва сув ресурслари баҳам қўришишини, минтақада қишлоқ хўжалиги ва
энергия ишлаб чиқариши барқарорлигини инобатга олидигна секторлараро битимларни ишлаб чиқиши
ва бажариши; ва •
битим бажарилиши учун инспекция ёки бошқа назорат органини барпо қилиш лозим.
Марказий Осиёнинг Сув масалаларини мувофиқлаштириш давлатлараро комиссия (СМДК)сининг 2008
йил 18 сентябрь куни қабул қилинган Низомига кўра таъсисчи мамлакат сув хўжалиги вазирликлари ёки
бўлимларининг раҳбарлари ёки мамлакат ҳукуматларининг ваколатли
вакиллари СМДК аъзолари
ҳисобланади. Барча манфаатдор тарафлар СМДКда вакилларга эга бўлиши Низомда назарда
тутилмаган.
Гарчи ишлаб чиқиш ва тасдиклаш узоқ вақт талаб қилса-да, секторлараро
битимлар фикри янги фикр
эмас. Масалан, Сирдарё бассейнида сув ва энергия ресурсларидан фойдаланиш тўғрисида янги битим
тайёрланди. Бироқ, ушбу Битимда муайян бир вақт давомида ўзаро
бир фикрга келаолмаган
мамлакатлар орасида ечим топиши керак бўлган баъзи келишмовчиликлан бор.
Тавсия 5.2:
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва коммунал хизматлар агентлики ва саноат корхоналари
теваракдаги бошқа мамлакатлардаги ҳамкорлар билан биргаликда минтақадаги сатҳ сувининг асосий
манбалари янада зарарланишининг олдини олиш мақсадида Сирдарё ва Амударё бўйлаб жойлашган
корхоналарда саноат оқава сувларига ишлов бериш янги иншоотларини қуришлари ёки мавжуд
иншоотларни яхшилашлари лозим.
Энг самарали ишлайдиган йирик саноат корхоналари сувни қайта ишлатиш технологияларини
қўллайди, бу охирги йилларда чиқинди сувни қайта ишлаш ҳажмининг ортиб боришига олиб келди.
Ифлосланган саноат оқавасини оқизиш саноат қувватларининг пасайиб бориши ва, асосан, атроф-муҳит
органларининг фаолияти туфайли тадрижан камайиб келди.
Бундан ташқари, бош дарёлар бўйлаб 300–500 м коридорда сув хавфсизлиги зоналарининг ва қирғоқ
зоналарининг жорий этилиши 129 зарарланган ерларда ҳолат яхшиланиб боришига, ер усти ва тегишли
ер ости сув захираларига хавфли моддаларнинг таъсири камайишига олиб келди.
Тавсия 5.3:
Гидрометеорология давлат маъмурияти, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув
хўжалиги вазирлиги теваракдаги бошқа мамлакатлар билан ҳамкорликда трансчегара сувларнинг,
айниқса Амударё ва Сирдарёнинг мониторинг тизимини уйғунлаштиришлари лозим. Бунга сувни
ифлословчи моддаларни ўлчаш учун бир хил аналитик услублар ва маълумотга ишлов бериш ва уни
солиштириш учун бир хил амалий дастурлар қўлланиши киради.
Амударё, Қашқадарё ва Зарафшоннинг муайян участкаларида сув сифатини интеграллашган кузатишни
кучайтиришга қаратилган дастурлар тасдиқланди. Ўзбекистон, гарчи трансчегаравий сувдан
фойдаланиш ва муҳофаза қилишда қўшнилари билан ҳамкорлик қилса-да,
сув сифатини мониторинг
қилишда ҳамкорлик қилмайди.
Тавсия 5.4:
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги: •
сув танқислиги ва суғориш мақсадларида сув олиш камайиши
Do'stlaringiz bilan baham: