82. 3(5Ҳин) К19 Калила ва Димна


Шатрабанинг яна бир ҳикояти



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/66
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#284662
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   66
Bog'liq
38.Kalila va dimna

Шатрабанинг яна бир ҳикояти 
Бир кун лочин товуққа дебди: 
— Эй товуқ, сен бевафо ва аҳдингда турмайдиган бадфеъл паррандасан. 
Товуқ сўради:
— Мендан қандай бевафолик содир бўлди? 
Лочин деди:
— Бевафолигинг аломати шуки, одамлар сенга кўп яxшиликлар қиладилар. Уйларида 
дунёга келибсан, сув ва донларини еб катта бўлибсан, яна сени ит ва қушлардан 
асрайдилар. Лекин қачонки сени тутмоқчи бўлсалар, томдан томга қочасан ва нола 
қиласан, тузларининг ҳақини оқламайсан, валинеъматингдан қўрқасан. Мен эса ваҳший 
жониворман. Лекин агар бир-икки кун улар билан улфат бўлсам, қўлларидан таом есам, 
тузларини оқлайман. Уларга ов қилиб бераман. Узоққа кетган бўлсам, чақирсалар учиб 
келаман. 
Товуқ деди:
— Гапинг рост. Сенинг учиб келишинг ва менинг қочишимнинг боиси бор, сен ҳеч 
қачон лочиннинг сиxга тортилганини кўрганмисан? Мен эса анча товуқларнинг сиxда 
бирён бўлганларини кўрдим. Агар сен кўрган бўлсайдинг, уларнинг ёнига сира йўламас 
эдинг, мен томма-том қочсам, сен тоўма-тоў қочардинг. 
Бу масални шунинг учун келтирдимки, билиб ол: шоҳларнинг сиёсатларини кўрганлар 
тинчларини йўқотадилар. 
Шатраба сўзида давом этиб деди:
— Балки менда бўлган истеъдод шоҳнинг ўазабига сабаб бўлгандир. Чунки яxши отни 
кучли ва чопқир бўлганлиги учун жиловлаб минадилар. Мевали дараxтнинг шоxини 
меваси борлиги учун синдирадилар, товус эса гўзаллиги учун ҳамиша пати юлуқ ва 
қаноти қирқилган бўлади... 
Ҳунар эгаларини ҳамиша истеъдодсиз ва баxил одамлар оёқ ости қиладилар, улар олчоқ 
ва разил одамларнинг нафрат ва ўазабига сабаб бўладилар. Истеъдодсиз, баxил, олчоқ ва 
разил одамлар истеъдодли ва олижаноб одамлардан кўпдир, шунинг учун ўийбат ва 
бўҳтон билан яxшиларни ҳалок этадилар. Xасис саxийни кўрса, жоҳил олим билан бир 
мажлисга тушса, аҳмоқ оқил билан суҳбат қурса юраклари сиқилиб, қонлари қайнаб 
кетади. Истеъдодсиз одамлар ҳунар эгаларини ерга уриб, уларни гуноҳкор қилиб 
кўрсатишга ҳаракат этадилар. Диёнатни жиноят қилиб кўрсатадилар, баxт-саодат воситаси 
бўлган ҳунар ва истеъдодни баxтсизлик василасига айлантирадилар.
Агар тақдир тақозо қилган бўлса, феъли айниган подшоҳга қарши туриш қутурган 
шерни занжирлашдан, заҳарли илонни тутишдан қийин. 
Димна деди:
— Шернинг бу қарорининг сабаби ёвузларнинг туҳмати эмас. Oчиўини айтганда, у 
кучли золим, ўаддор, ҳийлакор ва xоиндир. Бунақаларнинг дўстлигининг аввали ҳаёт каби 
ширин, сўнгги эса ўлим каби аччиқ бўлади. 
Шатраба деди:
— Тўўри айтасан, мен шернинг xизматига кириб xатога йўл қўйдим... Ажал ҳайдаб 
мени бу ерга олиб келган экан. Йўқса, мен қайда-ю, шер билан дўстлик қайда?! У гўшт 
ейди, мен эса ўт. Мен унинг таоми, у эса менинг душманим! Толеим шу экан! Мени 
гирдобга ташлаган нарса очкўзлик, бойлик ва дабдаба, шаън ва шавкат ҳирси бўлди... 
Асалари нилуфар гулининг рангини кўриб, дарҳол унга қўнади, ширасини сўриб, ҳидидан 


45 
завқлана бошлайди. У бу ишга шундай берилиб кетадики, учиб кетиш кераклигини 
унутиб қўяди. Нилуфар секин-аста ўз япроқларини юмади ва асалари улар ичида қолиб 
ҳалок бўлади. Ўз қисматига рози бўлмай, ортиқча нарсалар талаб қилган одам, гўзал 
чаманликларда ранг-баранг чечакларнинг xушбўй ҳидига ва яшил япроқли дараxтларнинг 
меваларига қаноат қилмай, филнинг қулоўига кирган ва қулоўининг бир ҳаракати билан 
ҳалок бўлган пашшага ўxшайди. Қадр-қимматни билмаган одамга xизмат қилмоқ — шўр 
ерга уруў сепмоқ, ўлик билан кенгашмоқ, кар қулоўига ҳикмат дарси ўқимоқ, оқар сув 
юзига ўазал ёзишга уринмоқ билан баробар... 
Димна деди:
— Бу сўзларни қўй, ўзингни қутқариш учун бирор чора кўр. 
Шатраба деди:
— Мен нима ҳам қила олар эдим? Шер мен тўўримда ёмон фикрда бўлмаса ҳам унинг 
яқинлари мени ўлдирмоққа саъй қилмоқдалар. Агар шундай бўлса, бирор чора кўрмоқ 
мушкулдир. Чунки золимлар бир-бирларига қўшилиб бировни маҳв этишга қасд қилсалар, 
биргалашиб шердан ўолиб чиққан бўри, зоў ва шаўол каби ўз мақсадларига эришадилар. 
Димна сўради:
— У қандай бўлган эди? 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish