82. 3(5Ҳин) К19 Калила ва Димна



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/66
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#284662
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   66
Bog'liq
38.Kalila va dimna

Димнанинг ҳикояти 
Дейдиларки, гўзал бир ўрмон бор эди. Суви мўл, ўти сероб бўлган бу манзил ёввойи 
ҳайвонлар учун бир жаннати маъво эди, лекин ўша яқинда яшовчи бир шер уларнинг 
тинчлигини бузар, еганларини уларга ҳаром қилар эди. Бир кун ҳайвонлар иттифоқ 
бўлишиб, шер қошига бордилар ва дедилар:
— Биз ҳаммамиз сенинг фуқароларингмиз, сен эса ҳар куни қийналиб, биттамизни 
аранг тутиб эйсан. Сен ҳамиша бизни қидириб роҳатингни бузасан, биз эса қўрқув ичида 
яшаймиз. Бугун маслаҳатлашиб, сени ҳам заҳматдан қутқариш, ўзимизнинг ҳам 
роҳатимизни таъмин этиш мақсадида шундай xулосага келдик: агар сен ҳужум қилиб 
бизни қўрқитмасанг, ўзимиз ҳар куни ўз ичимиздан овқат вақтида сенга бир жонивор 
келтириб берамиз. 
Шер рози бўлди. Бир неча муддат аҳвол шу йўсинда давом этди. 
Бир кун навбат қуёнга етди. У ёронларига деди: «Агар мени шоширмасангиз, 
сизларнинг ҳаммангизни бу қонxўр, ўаддор зулмкорнинг дастидан қутқараман». 
Ҳайвонлар дедилар: «Қаршилигимиз йўқ». Қуён шошмасдан шер олдига равона бўлди, 
шернинг овқатланадиган вақтида етиб бормади. Шер очиқиб қолди, унинг кўзлари қонга 
тўлиб, тишларини ўижирлатиб турар эди. 
Қуённи кўргач, наъра тортиб деди: 
— Қаердан келдинг, ҳайвонлар нима қилмоқдалар? 
Қуён жавоб берди:
— Подшо омон бўлсинлар, ҳайвонлар менга қўшиб яна бир қуённи юборган эдилар. 
Йўлда ногоҳ бир шер учраб, шеригимни олиб қолди. «Бу подшо ҳазратларига аталган 
тортиқ, қўйиб юборинг», десам: «Бу ер менинг жойимдир, мен кучда ҳам, шону шавкатда 
ҳам у шердан ортиқман, шунинг учун бу ердаги овлар аввал менга тегишли», деб лоф 
урди. Мен сизга xабар қилиш учун қочиб қошингизга келдим. 
Шер ўазаб билан ўрнидан сакраб турди ва: «Уни менга кўрсат!» деди. 
Қуён олдинга ўтиб йўлга тушди, шер эса унинг кетидан борарди. Қуён уни чуқур қудуқ 
лабига келтирди. Қудуқнинг суви ниҳоятда тиниқ эди, кимки унга қараса, ўз аксини аниқ 
кўрар эди. 
Қуён деди:


38 
— Ўша шер шу қудуқда, лекин мен ундан қўрқаман, агар сиз мени ўз баўрингизга 
олсангиз, кўрсатаман. Шер қуённи ўз қучоўига олиб қудуққа қаради. Қудуқда ўзига 
ўxшаш бир шерни ва унинг қучоўидаги қуённи кўрди. Шунда қуённи ерга қўйиб ўзини 
қудуққа отди ва юқорига чиқолмай ҳалок бўлди. Қуён сиҳат ва саломат ҳайвонлар ёнига 
қайтиб келди. Улар ҳол-аҳвол сўрадилар. 
Қуён шернинг сувга ўарқ бўлиб ўлганини гапириб берди. 
Калила деди:
— Агар шерга зиён етказмай ҳўкизни ўлдира олсанг, унинг йўриўи бошқа, чунки ҳеч 
бир ақлли зот ўз манфаати учун бошлиўига зарар етказмайди. 
Шунинг билан уларнинг суҳбати тугади. Димна бир неча кун шернинг ҳузурига 
бормади. Бир кун шерни ёлўиз топиб ҳузурига кирди. 
Шер деди: 
—Дом-дарагинг йўқ, бир неча кундан бери сени кўрмайман. Нима, бирор ҳодиса рўй 
бердими? 
Димна деди: 
— Шундай, лекин xилват жойда айтаман. 
Шер деди: 
— Ҳозир айни вақтидир. Тезроқ айт, чунки кечиктириб бўлмайдиган бошқа муҳим 
ишларим бор. 
Димна деди: 
— Ҳукмдорнинг кўнглига ёқмайдиган сўзлар демоққа ва насиҳат қилмоққа ҳар ким ҳам 
журъат эта бермайди. Лекин ҳукмдорнинг ақли расо бўлса, айниқса, агар айтилган сўзлар 
унинг фойдасига xизмат қилса ва айтувчининг ўз бурчини бажариб яxшилик қилишдан 
бошқа ҳеч қандай мақсади бўлмаса, у бу сўзни айтмоўи ва ҳукмдор эса унга қулоқ осмоўи 
лозим. Агар сўз айтилиб бўлгандан кейин сўзловчининг жони саломат қолса, бу унинг 
учун энг юксак мукофот бўлади. Бу сўзларни шунинг учун ҳам айтса бўладики, 
подшоҳнинг ақли расо, у камолотда бошқалардан ниҳоятда устундир. Бунга кўра, у 
айтиладиган сўзларни шоҳларга xос бўлган вазминлик билан эшита олади. Менинг 
айтадиган сўзларим муҳаббат ва садоқат меваси бўлиб, уларда ёлўон ва риёкорлик 
йўқлиги ойдиндир. Бутун ваҳший ҳайвонларнинг тирикчилиги сизнинг ҳаётингизга 
боўлиқ эканлиги маълумдир. Ақлли ва олижаноб одамлар айтилиши лозим бўлган 
гапларини шоҳга айтмасалар, касалликларини табибдан яширсалар, xавф-xатар 
яқинлашаётганидан дўстларни огоҳ қилмасалар, ўзларига xиёнат этган бўладилар. 
Шер деди:
— Сенинг самимий ва садоқатли эканлигинг менга маълум. Қилаётган ишларинг 
бундан далолат беради. Агар янги бирор нарса сезган, билган бўлсанг, айт, самимиятинг 
ва садоқатингни яна бир маротаба кўрсат. 
Димна деди:
— Шатраба, аркони давлат ва лашкарбошилар билан яширинча кенгашиб, дебдики: 
«Шерни синадим, куч ва қувватининг даражасини, фаҳм ва фаросатининг савиясини 
ўргандим. Уларнинг ҳар бирида катта бир нуқсон кўрдим». 
Шундан мен унинг кўрнамак ва xиёнатчи эканлигини пайқадим. Сиз эса, шоҳим, бу 
нонкўр ва виждонсизга ҳаддан ортиқ марҳамат кўрсатдингиз, ҳурмат ва нуфузда уни 
ўзингиз билан баробар даражага кўтардингиз. Жиддий масалаларни ҳал этиб ҳукм 
чиқаришда унга шунчалик катта ҳуқуқ бердингизки, энди фитна деви унинг дилига туxум 
қўйди ва шоҳлик ҳаваси уни васвасага сола бошлади. Донишмандлар айтибдурларки, агар 
подшо, ўз мулозимларидан бирортасининг шаън-шавкат, мол-дунё ва нуфузда ўзига 
баробар бўлиб қолганлигини сезса шу ондаёқ уни йўқотиши керак, ўзи ҳалок бўлади. Бу 
ишда қандай йўл тутиш лозимлигини шоҳнинг ўзи ҳаммадан яxши билади. Лекин менинг 
фикримча, ҳўкизнинг масаласини кечиктириб, фурсатни қўлдан бериб бўлмайди. Чунки 


39 
иш шу даражага етиши мумкинки, у вақт ҳеч қандай тадбир фойда бермай қолади. 
Донишмандлар, инсон икки нав: ҳушёр ва тадбирсиз бўлади, дейдилар. Ҳушёр одамлар 
ҳам икки xил бўладилар: улар бири xавф юз беришидан илгари унинг олдини оладилар, 
иккинчиси ҳодиса содир бўлгандан кейин ўзларини йўқотиб қўймай, дарҳол чорасини 
кўриб, балони даф қиладилар. 
Ақлли одамлар ҳамиша ҳушёр бўладилар, ҳодисалар жиловини ўз қўлларида сақлаб, 
xавфли гирдобга тушмасдан соҳилга этиб оладилар... 
Тадбирсиз одамларга келсак, улар иккиланадиган, жасоратсиз, тез-тез фикрларидан 
қайтадиган бўладилар, бир ҳодиса рўй берганида улар ўзларини йўқотиб қўядилар. Ўз 
баxтларини сақлаб қолиш қобилиятидан маҳрум бўлганларидан оҳ-воҳ қила-қила, 
ўзларини ҳар ёққа урадилар. Уч балиқ ҳикоясидаги кун уларнинг бошига келади. 
Шер сўради:
— Қандай бўлган эди? 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish