82. 3(5Ҳин) К19 Калила ва Димна



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/66
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#284662
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   66
Bog'liq
38.Kalila va dimna

Калиланинг ҳикояти 
Нақл қилибдурларки, бир подшо бир зоҳидга қимматбаҳо либос ҳадя қилибди. Буни 
кўрган бир ўўри зоҳиднинг ҳузурига келиб, xизматини қила бошлади, ундан тариқат 
қонун-қоидаларини ўрганишга киришди. Улар дўстлашиб бир ерда яшай бошлабдилар. 
Бир кечаси ўўри фурсатни ўанимат билиб, подшо ҳадя қилган либосни олиб кетди. 
Эртасига зоҳид либосни ҳам, янги муридни ҳам топа олмади. У либосни мурид ўўирлаб 
кетганини пайқаб, уни қидириб топиш учун шаҳарга кетаётган экан, йўлда иккита 
қўчқорнинг бир-бири билан уришиб турганларини кўриб қолди. Иккала қўчқор ҳам бир-
бирларини ярадор қилган ва жароҳатларидан қон томар эди. Бир тулки келиб томган 
қонларни яларди. Икки қўчқор шоxларини тўўрилаб бир-бирларига ташланганларида, 
тулки ўртада қолиб мажақланиб кетди. 


33 
Зоҳид кечқурун шаҳарга етиб келди, тунашга жой аxтара бошлади. Ниҳоят, бузуқ бир 
xотиннинг уйига тушди. Бу xотин уйида бир неча қиз сақлар эди. Улардан бири ниҳоятда 
гўзал бўлиб, жамолига жаннатдаги ҳурлар ҳам ҳасад қилишар эди. 
Xотинларни ҳаяжонга соладиган, эркакларда ҳасад уйўотадиган баланд бўйли, 
xипчабел, ширин сўз бир йигит у қизга ошиқ бўлиб қолган эди ва бошқа эркакларнинг 
унга яқинлашишига йўл қўймас эди... Бу эса ҳалиги бузуқ xотиннинг қиз туфайли 
оладиган фойдасини камайтириб қўйди. У аxир бир кун қиз йигит билан қочиб кетади, деб 
ташвишланар эди. Шунинг учун йигитни ўлдиришга қарор қилди. Xотин ўз фикрини 
амалга оширмоқчи бўлган кечаси зоҳид унинг уйига келиб тушган эди. Xотин ўша қиз ва 
йигитни жуда кўп май ичириб қаттиқ маст қилиб қўйди. Уларнинг иккаласи қаттиқ уйқуга 
кетганларида xотин бир қамишнинг учига заҳар солиб олиб келди. Қамишнинг бир учини 
йигитнинг бурнига тўўрилаб, бошқа учини эса ўз оўзига олиб заҳарни йигитнинг 
димоўига пуфламоқчи бўлди. Лекин шу пайт йигит тўсатдан аксириб юборди, заҳар 
xотиннинг оўзига кириб кетди ва шу заҳоти тил тортмай ўлди. Буни кўрган зоҳид эрта 
билан, қуёш уфқдан бош кўтарганда бу фисқ-фасод ўчоўидан қочиш учун бошқа жой 
излай бошлади. Зоҳидга бир косибнинг раҳми келиб уйига олиб келди ва xотинига 
зоҳидни яxшилаб кутиб олишни буюриб, ўзи бир ўртоўиникига меҳмонга кетди. Косиб 
xотинининг ўйнаши бор экан, бир сартарошнинг xотини эса улар орасида воситачи экан. 
Косибнинг xотини эри кетиши биланоқ сартарошнинг xотинини ўйнашиникига юборди, 
эрим зиёфатга кетди, тез етиб кел, деб айттириб юборди. Кеч кирганда ўйнаш келиб эшик 
олдида пойлаб турган эди, косиб меҳмондорчиликдан қайтиб келди. Авваллари ҳам 
шубҳаланиб юрган одамини эшик олдида кўргач косиб уйга кириб xотинини роса 
дўппослади ва устунга боўлаб қўйди. Ўзи эса ўрнига кириб ётди. Ярим кечада, ҳамма 
уйқуга кетганда сартарошнинг xотини келиб деди:
— Нима учун ўйнашингни шунчалик мунтазир қиласан? Истамасанг айт, кетсин.
Косибнинг xотини деди:
— Ўртоқжон, агар раҳминг келаётган бўлса, мени ечиб юбор, сени ўз ўрнимга боўлаб 
қўяй. Дўстим билан кўришиб узр сўрай ва тезлик билан қайтиб келай. Бунинг эвазига 
нима десанг бераман.
Сартарошнинг xотини унинг гапига кўнди. Косибнинг xотини уни устунга боўлаб, ўзи 
ўйнаши ёнига кетди. Шу пайт косиб xотинини чақириб қолди, сартарошнинг xотини эса, у 
таниб қолади, деб дамини чиқармади. Косиб яна чақирди, сартарошнинг xотини яна овоз 
бермади. Косибнинг ўазаби тошиб ўрнидан турди-да, сартарош xотинининг бурнини 
кесиб қўлига берди: «Буни ўз ошиўингизга туҳфа қилиб юборинг», деди. 
Бироздан кейин косибнинг xотини қайтиб келиб, дугонасининг бурни кесилганини 
кўриб, xафа бўлди ва узр сўради. Кейин уни ечиб юбориб, устунга ўзини боўлади. 
Сартарошнинг xотини бурни қўлида, уйига жўнади. Зоҳид бутун ҳодисаларни кузатар ва 
орадан бўлиб ўтган сўзларни эшитиб ётар эди. Косибнинг xотини бир соат турди, сўнг 
қўлини дуога кўтариб ёлвора бошлади:
— Xудоё xудовандо, агар эрим мени бегуноҳдан-бегуноҳ бурнимни кесган бўлса, 
бурнимни ўрнига қўй, аввалгидай бўлиб кетай. 
Бу сўзларни эшитган косиб деди:
— Эй ҳаромзода жодугар, нималар деяпсан? 
Косибнинг xотини деди:
— Эй золим, сен менга жабр-ситам қилган бўлсанг, xудо менга раҳм қилди, тур, унинг 
марҳаматини томоша қил! Мен бегуноҳ бўлганим учун xудо бурнимни соўайтирди ва 
xалойиқ ўртасида мени шарманда қилмади. 
Косиб чироқни ёқиб, xотинининг ёнига келди, қараса, бурни жойида. У дарров 
гуноҳига иқрор бўлди, xотинидан узр сўради. Ширин сўзлар билан бундан буён унга озор 


34 
бермасликка, ярамас, оўзи шалоқ, ёлўончи одамлар бўҳтонига ишонмасликка ва ўзининг 
номусли, дуоси мустажоб xотинини ранжитмасликка сўз берди. 
Сартарошнинг бурни кесилган xотини эса уйига келгач, эримга ва қўни-қўшниларимга 
нима дейман, қандай ҳийла ишлатсам экан, деган ўй билан қайўуга ботди. Шу пайт 
сартарош уйўониб деди: 
— Асбобларимни тайёрла, бир мўътабар одамнинг уйига соч олгани боришим керак. 
Xотин имирсилаб, оxири битта устарани очиб, эрининг қўлига берди. Сартарош ўазаб 
билан қоронўида устарани xотини томонга отди. Ўша заҳоти xотини ўзини ерга ташлаб, 
«вой бурним, вой бурним!» деб фарёд кўтарди. Сартарош нима қиларини билмай қолди. 
Xотинининг қариндошлари йиўилиб уни маломат қила бошладилар. Сартарош бечора 
иқрор бўлишни ҳам, инкор этишни ҳам билмас эди. Ҳар қалай тонг отди, xотиннинг 
қариндошлари сартарошни қозига олиб бордилар. Иттифоқо, зоҳид косибнинг уйидан 
чиқиб қозининг маҳкамасига келган эди. У қози билан қадрдон ошна эди. 
Қози сартарошни сўроқ қилди:
— Эй уста, бегуноҳ xотинни нега бу аҳволга солдинг? Сартарош жавоб беришдан ожиз 
эди. Қози унинг устидан ҳукм чиқармоқчи бўлганида зоҳид ўрнидан туриб деди: 
— Эй қози, шошма. Бир сабаби бўлмаганда ўўри тўнни олмасди, қўчқорлар тулкини 
ўлдирмасди, бузуқ xотин заҳарланиб ўлмасди ва сартарошнинг xотинини бурни 
кесилмасди. Мана шу балоларни биз ўзбошимизга ўзимиз орттирдик. 
Қози сартарошни қўйиб, зоҳидга ўгирилди ва нималар бўлганини сўради. Зоҳид ҳамма 
кўрган нарсаларини бошдан-оёқ гапириб берди ва деди:
— Агар менда муридларимни, менга тобе одамларни кўпайтириш умиди бўлмаганда 
эди, ўўрига алданмаган, либосимни олдирмаган бўлардим. Агар тулки баднафс ва тамагир 
бўлмаса эди, қўчқорлар орасида қолиб ўлмас эди. Кўнгли эгри xотин бировнинг ҳаётига 
қасд қилмаса, ўзи заҳар ютиб жон бермас эди ва сартарошнинг xотини ҳаром ишга ёрдам 
бермаса, бурни кесилиб расво бўлмас эди. 
Калила деди:
— Сен бу балони ўз бошингга ўзинг орттирганингни билиб қўй, деб бу масални 
айтдим. Унинг натижасини ўйлаб кўрмадинг. 
Димна деди:
— Рост айтасан, бу ишни ўзим қилдим. Энди сен қандай маслаҳат берасан? 
Калила деди:
— Ўзинг қандай фикрдасан? 
Димна деди:
— Мен бир ҳийла ишлатиб, усталик билан ўз йўлимдаги ўовни олиб ташламоқчиман. 
Агар имиллаб фурсатни қўлдан бериб қўйсам, ақлли одамлар олдида xор бўламан. Бунинг 
устига, мен янги мансаб орқасидан қуваётганим ёки бирор нарса талаб қилаётганим йўқки, 
мени очкўз ва тамагир десалар. Бир неча нарсалар борки, одамлар уларни қўлга киритиш 
учун ҳийла ишлатиб, тадбир билан ҳаракат қилишни лозим деб биладилар. У нарсалар 
қуйидагилардир: қўлдан чиққан ўлжани яна қайта қўлга киритиш ва зарарли нарсаларни 
бартараф қилиш; Эришилган ютуқни қўлда сақлаган ҳолда, келажакда юз бериши мумкин 
бўлган фалокатнинг олдини олиш. 
Мен аввалги мавқеимга қайтиш ва аввалгидек фароўатда яшаш ниятида бўлганим учун 
шундай бир ҳийла ишлатайки, ҳўкиз ер юзи билан видолашиб ер остини ўзига макон 
қилсин. Бу билан юрагим тинчийди, шерга яқинроқ бўлиб оламан. Шер ҳўкизга 
марҳаматини ҳаддан ошириб юборди, бу билан ўз маҳрамларини норози қилиб қўйди. 
Калила деди:
— Ҳўкизнинг мансабини кўтариб шер xато қилди, деб ўйламайман. 
Димна деди:


35 
— У Шатрабага беҳад мурувват кўрсатиб, бошқа xайриxоҳларни назардан четда 
қолдирди. Шунга кўра ҳамма шоҳдан ранжиган. Донишмандлар айтибдурларки, олти 
нарса подшоҳликнинг душманидир. Улар — маҳрумлик, фитна, эҳтирос, офат, тезлик, 
тутуриқсизлик. Маҳрумлик — xайриxоҳларни ўзидан узоқлаштириш, ақл ва тажриба 
эгаларини ўз вазифаларидан қувиш ва шундай қилиб, садоқатли ва истеъдодли 
одамлардан ажралиш демакдир. Фитна — кутилмаган исён ва ички урушларнинг 
бошланиши, душман қиличининг ўз ўилофидан чиқиши демакдир. Эҳтирос — xотинга, 
овга, кайфу сафога ва ичкилик каби нарсаларга ҳаддан ортиқ майл кўргазишдан 
иборатдир. Oфат — xасталик, вабо, тошқин, ёнўин каби нарсалардир. Тезлик — жазо ва 
сиёсатни ҳаддан оширмоқдир. Тутуриқсизлик — дўстлик қилиш лозим бўлган жойда 
душманлик, яxшилик ўрнида ёмонлик қилмоқ демакдир. 
Калила деди:
— Айтганларингнинг ҳаммасини тушундим, лекин сен ҳўкизни қандай қилиб 
ўлдирмоқчисан, аxир унинг кучи сенинг кучингдан ортиқ, ошна-оўайнилари эса 
сеникидан кўпдир. 
Димна деди:
— Сен бунга аҳамият берма, чунки ишнинг муваффақияти жисмоний қувватдан ва 
кўмакчиларнинг кўплигидан бўлмайди. Oталар маслаҳат ва тадбир билан қилинган ишни 
қўл кучи билан қилиб бўлмайди, деганлар. Бир қарўанинг ҳийла ишлатиб илондан қасос 
олганини эшитмаганмисан? 
Калила деди:
— У қандай қасос олган экан? 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish