Савдогар ҳикояси
Дейдиларки, бир савдогарнинг қимматбаҳо тошлари (жавоҳирлари) кўп экан. Уларни
тешиш учун савдогар кунига юз динор ҳақ тўлайман деб бир одамни бошлаб келади. У
одам уйга келиб иш бошламоқчи бўлиб турганда, бурчакдаги ажойиб бир чангни кўриб
қолади. У диққат билан чангга қараб турганида савдогар ундан, чалишни биласанми, деб
сўрайди. Xизматкор: «Билганда қандай», деб жавоб беради. Xизматкор чанг чалишни ўоят
яxши билар эди. Савдогар: «Чал!» деб буюради. Xизматкор чангни олиб ҳазин ва дилрабо
бир куйни чала бошлайди, ширали бир овоз билан ашула айтади. Савдогар уни зўр завқ
билан тинглаб ҳузур қилиб ўтиради, жавоҳирлар эса тешилмай қолади. Кеч бўлгач,
xизматкор ўз ҳақини сўрайди. Савдогар дейди: «Жавоҳирлар қандай бўлса, шундай қолди.
Қилинмаган ишга ҳақ берилмайди». Xизматкор асабийлашиб, савдогарга бақириб: «Мен
сенинг буюрган ишингни қилдим. Xизматимга ҳақ тўламасликка ҳаққинг йўқ», деди.
Савдогар xизматкорга ваъда қилинган ҳақни беришга мажбур бўлди.
Мўмин бўлишни орзу қилиб, тоат-ибодат билан шуўулланишга қарор қилдим. Ташқи
кўринишим билан ички дунём, сўзим билан ишим бир-бирига мос бўлишини истадим.
Чунки мўминлик ва тўўрилик гуноҳни қайтарадиган пўлат либосдир.
Тўўрилик ва мўминлик самараларидан бири шуки, умрнинг бебақолиги, дунёнинг
фоний эканлиги сени чўчитмайди. Тақводор одам бу ўткинчи дунёнинг ишларига назар
ташласа, ундаги қабоҳатни ҳақиқат кўзи билан кўради, нариги дунёга бўш қўл билан
кетмаслик учун яxшилик қилади, шуҳратпарастликдан воз кечади. Кўнгли тинч бўлиши
учун ўз толеидан рози бўлади. Дунёни машаққатларидан қутулиш ва бутун гуноҳларини
ювиш учун узлатга чекинади, ҳамманинг муҳаббатини қозониш учун ҳеч ким ҳасад
қилмайди. Мол-дунёнинг қўлдан кетиши ташвишидан xалос бўлиш учун саxийликни
ўзига касб қилади, пушаймон бўлмаслик учун ақл билан иш кўради, қаноатли бўлиш учун
24
оxиратни эсдан чиқармайди. Янглишмаслик учун кетини ўйлаб иш қилади, роҳат
фароўатда яшаши учун одамни ранжитмайди.
Мен xудожўйликнинг машаққатлари ҳақида ўйлаганим сари унга раўбатим ортарди.
Лекин бу дунёнинг лаззатидан воз кечиб, нақдни қўлдан бериб, насия орқасидан югуриш
қийин бир иш эканлигини билардим. Бу йўлда xато қилиб қўйсам, ҳам бу дунём, ҳам
охиратим куйишидан ва натижада, пушаймон бўлишдан қўрқардим. Агар шундай бўлиб
чиқса, мен оўзидаги суяк аксини сувда кўриб, уни олиш учун ўзини сувга отган, натижада,
оўзидаги суякдан ҳам айрилган ит аҳволига тушиб қолардим.
Кишининг дилини сиёҳ қиладиган бундай тушунчалар мени йўлдан адаштириб, икки
дунёмдан маҳрум этишига оз қолган эди. Мен қайтадан бу дунёнинг ишлари ҳақида фикр
юритиб ва унинг нозу неъматларини кўз ўнгимга келтира бошладим. Менга ойдин
бўлдики, бу дунёнинг неъматлари камалакка ўxшаб оз умрли ва ўткинчидир. Бунинг
устига, улар шўр сувга ўxшаб, ичганда ташналигингни орттиради, улар заҳар
аралаштирилган болга ўxшайди — у аввал ширин кўринади, кейин эса ўлдиради. Улар,
уйўонгандан кейин ачиниш ҳиссини уйўотадиган ширин тушга ўxшайди. Бу дунёга
берилган одам ипак-қуртига ўxшайди — у қанчалик кўп ипак ўраса, ўз қўл-оёўини
шунчалик қаттиқ боўлаган ва нажот йўли шу қадар қийинлашган бўлади.
Буларнинг ҳаммасини ўйлаб чиққач, мен яна xудожўйлик йўлига ўтмоқчи бўлдим,
лекин таўин ўзимга қарши чиқиб дедим: «Менга бу дунёнинг ишларидан қочиб у дунёни
ўйлашим, кейин эса мўминлик машаққатларидан қўрқиб яна дунёвий ҳаётга юз ўгиришим
яxши эмас. Агар мен шундай қилгудек бўлсам, аввал бир-бирига душман икки
даъвогардан бирининг сўзини эшитиб, унинг фойдасига ҳукм чиқарган; иккинчисини
эшитгач, унинг фойдасига қарор чиқарган риёкор қозига ўxшаб қоламан, бу йўл билан
муаммони ҳал этиб бўлмайди».
Ниҳоят, мен тоат-ибодат билан шуўулланишга қарор қилдим, чунки бу дунёнинг
машаққатларига бардош бериш оxират азобига қараганда ҳечдир, бу дунёда олинадиган
лаззат нариги дунёда бериладиган азобларнинг мингдан бирича ҳам йўқ. Ҳар қалай
оxирида кўпроқ лаззат берадиган озгина машаққат кўпроқ машаққат келтирадиган озгина
лаззатдан афзалдир. Агар бир одамга, сенга юз йил умр бериб, ҳар куни гўштингдан бир
парча кесиб оламан, уни яна тикиб соўайтираман, шу юз йил ўтгач, сен ҳар қандай
азоблардан қутулиб роҳатда яшайсан, деб шарт қўйилса, у одам учун абадий неъмат ичида
яшашга нисбатан бу уқубатли юз йил бир соатдан ҳам оз кўриниши мумкин.
Ажабо, яшаш азоб-уқубатдан иборат эмасми? Инсон она қорнида пайдо бўлганидан то
умрининг оxирига қадар уқубат чекмайдими? Тиббий китобларда ёзилишича, бола она
қорнида гўё бир тугунга тугилгандек парда ичида ўсади, қийналиб нафас олади, тор,
қоронўи қоринда тасаввурга сиўмайдиган азиятлар ичида туўилгунига қадар ётади. Oй-
кун яқинлашгач, бола ҳаракат қила бошлайди, у ёруў ва кенгликка чиқишга интилади.
Бола туўилгач, унга ҳатто енгил шамол тегса ё юмшоқ қўл тегиб кетса, териси шилиб
олинган одамдек азоб чекади. Шундан кейин бола учун машаққатли ва мусибатли кунлар
бошланади. Oч қолганда овқат, сувсаганда сув сўрай олмайди, бирор ери оўриса айта
олмайди. Сўнгра бешик, йўргак азоблари... Уxлаганда ҳамиша осмонга қаратиб
ётқизилади, у қанчалик қийналмасин, оёқ-қўлини қимирлата олмайди. Кўкракдан
ажратилгандан кейин унинг тарбияси билан машўул бўла бошлайдилар: фалон нарсани
ема, пистон нарсага қўл тегизма, фалон сўзни айтма, фалон нарсага қарама дейдилар,
касал бўлса, аччиқ дорилар ичирадилар... Балоўатга етганидан кейин уйланиш, уй-рўзўор
ташвиши, бола-чақа дарди, мол-давлат тўплаш, пул йиўиш ҳирси билан кун кечиради.
Бундан ташқари, инсон вужудида бир-бирига зид тўрт унсур (қон, ўт, сафро ва балўам)
мавжуд бўлади. Сўнгра фалокатлар, мусибатлар, касалликлар бир-бирига уланиб
кетаверади. Илондан, чаёндан, ваҳший ҳайвонлардан қўрқиш, иссиқ ва совуқдан, қор ва
ёмўирдан ўзини асраш ташвиши... Агар умри вафо этиб, қаригудек бўлса, қарилик билан
25
боўлиқ бўлган турли касаллик, заифлик, азоб-уқубатларга бардош бериши керак. Бунинг
устига душманларнинг қасди ва ёмон ниятлиларнинг ҳасади...
Фараз қилайлик, айтилганларнинг бирортаси ҳам рўй бермади, инсон энг яxши
шароитда соў ва саломат яшади. Лекин ўлим вақти етишганда нима бўлади? Ўўил-қиз,
қариндош-уруў, ошна-оўайни билан видолашмоқ, аччиқ ўлим шарбатин ичмоқ зарур
бўлган дамда бу дунёга бўлган муҳаббат шами инсоннинг қалбидан осонлик билан ўчади
дейсизми?
Шундай экан, ҳеч бир ақлли одам, инсонлар бора-бора ўзларининг гўзал фазилатларини
йўқотиб, мол-дунё учун умр сарф этишларини раво кўрмайди. Чунки боқий дунёни фоний
дунёга, абадийликни муваққат нарсаларга алмаштириш, мусаффо ва пок бир руҳни ифлос
ва тубан бир баданга қурбон бериш катта айб ва кечириб бўлмайдиган xато ҳисобланади.
Мен замонанинг xароб бўлаётганини, фалокатга қараб тўўри кетаётганини кўриб
турибман. Ҳақиқат гўё одамлардан қочаётгандек. Фойдали иш ва яxши сўзлар унутилиб,
тўўри йўллар бекилаётгандек. Адолат йўқолиб, ўрнини зулм, ваҳшат эгаллаган, илм
эшиклари қулфланиб, жаҳолат дарвозалари очилган, разолат ва xиёнат, эътибор ва
мурувватни сиқиб чиқарган. Дўстлик заифлашиб, душманчилик кучайган, яxши одамлар
таҳқир этилиб, азобу машаққат ичида, ёмонлар эса ҳурмат қозониб, кайф-сафо ва роҳатда
яшамоқдалар. Ҳийла ва риёкорлик уйўоқ, вафо ва садоқат эса ўафлат уйқусида. Ёлўон —
озод, ростгўйлик — маҳбус, ҳақ — маўлуб, ноҳақлик — ўолиб, золим — ҳақли, мазлум —
ҳақсиз, xасислик — ҳоким, қаноат — маҳкум, қози — ўаддор, зоҳид — риёкор...
Мен дунёнинг бу ишларини ўйлаб кўргач, бутун мавжудотнинг сарвари ва бутун
борлиқнинг энг мукаммал маxлуқи бўлган одам ўз умрининг қадрини билмайди, ўз
ҳаётининг нажоти учун курашмайди деб ўйладим. Мен бу аҳволни кузатиб кўп
таажжубландим, диққат билан қараб, инсонларнинг баxтли яшашларига моне бўлган
нарса уларнинг мол тўплаш касалига мубтало бўлиб қолиши эканлигини кўрдим, бу мол
тўплаш инсоннинг тотиб кўриш, ҳидлаш, сезиш каби эҳтиёжларини қондириш учун
қилаётганини билдим. Лекин бу сезгиларнинг ҳеч бири мақсадга етиш учун кифоя
қилмайди. Инсонга мол-дунё насиб бўлса-да, у бу дунёда ҳам, оxиратда ҳам зиёндан
бошқа бир нарса келтирмайди.
Бу туядан қочиб қутулмоқчи бўлган одамнинг ҳолига ўxшайди. Бир одам қутурган
туядан xалос бўлмоқ учун жар устига эгилган икки шоxга осилиб, жар ёқасига оёқ қўяди,
лекин оёўи остидаги индан тўртта илон бош чиқариб тургани кўзига чалинади, жарнинг
остига назар ташласа, у ерда бир аждаҳо оўзини очиб, унинг тушишини кутиб
турганлигини кўради, юқорига қараса, оқ ва қора сичқонлар у осилиб турган шоxларни
тўxтовсиз кемираётганликларини кўради. Бу аҳволдан қутулиш йўлини ўйлаб турганида
ундан нарироқда бир асалари уясига кўзи тушади, бармоўини болга ботириб ялай кетади,
болнинг ширинлиги унинг бошини шу даражада айлантирадики, натижада, у ўзининг
қандай аҳволдалигини унутади, оёқларини тўрт илоннинг бошига қўйганлиги ва бу
илонлар ҳар онда чақиб олишлари мумкинлиги, сичқонлар шоxларни албатта кемириб
синдиришлари, шоxлар синса у аждаҳо домига тушиши муқаррарлиги xаёлидан
кўтарилади. Жаҳолат пардаси кучли ақл нурини тўсиб қўяди, лекин оз фурсат ўтмай,
жарга қулаб ҳалок бўлади.
Мен даҳшатли, чуқур жар деб бу дунёни назарда тутаман. Шоxларни кемирган оқ ва
қора сичқонлар — кеча ва кундуздир. Уларнинг ҳар иккаласи инсонларнинг умрини
озайтириш, ҳалок этиш учун узлуксиз бир-бирини алмаштириб туради; тўрт илон —
борлиқнинг моҳиятини ташкил этган тўрт унсурдир; булардан бирортаси ўз мувозанатини
йўқотса, инсон дарҳол маҳв бўлиб кетади: бол — азоби кўп, фойдаси кам бўлган,
одамларни тўўри йўлдан оздириб, уларга нажот дарвозаларини бекитган фоний дунёдир;
аждаҳо — ҳеч ким қочиб қутула олмайдиган ўлимдир. Ажал шарбатини ичишга тўўри
26
келганида, Азроил тепангга келиб турганида ўлимдан қутулиб бўлмайди, пушаймонлик
ҳам фойда бермайди, на тавбага вақт қолади, на дуо ўқимоққа мажол...
Xуллас, энг оxири, мен қандай бўлсам, шундайлигимча қолишга, қўлимдан келганча
яxши ишлар қилишга қарор қилдим. Умид қиламанки, балки шу йўл билан ҳақиқат
йўлини топиб, ўз нафсимга ўзим ҳоким бўламан, нажот эшигини очаман. Бир қанча вақт
шу умид билан яшадим, ниҳоят, Ҳиндистонга сафар қилдим. Мен у ерда ҳам ҳақиқатнинг
тагига етиш учун кучим борича ҳаракат қилдим, кўп китоб ўқидим. Ҳиндистондан
қайтишда бир талай китоб келтирдим. Улардан бири — тақдим этаётганимиз «Калила ва
Димна»дир.
Do'stlaringiz bilan baham: |