82. 3(5Ҳин) К19 Калила ва Димна



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/66
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#284662
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
38.Kalila va dimna

Ўўри ҳикояси 
Дейдиларки, бир ўўри ўз ҳамроҳлари билан бир бой одамнинг уйига ўўриликка тушади. 
Уй эгаси оёқ товушидан уйўониб кетади ва томда ўўри борлигини сезади. Xотинини аста 
уйўотиб, унга аҳволни тушунтиради ва дейди: «Мен ўзимни уxлаганга солиб ётаман, сен 
баланд товуш билан мендан бунчалик мол-дунёни қандай қилиб топганлигимни сўрагин. 
Мен жавоб беришни истамасам, сен қаттиқ туриб жавоб беришни талаб қил». Xотини эри 
айтганидек савол берди. Эри деди: «Эй xотин, мени тинч қўй, бунақа саволлар беравериб 
бошимни қотирма. Тўўрисини айтадиган бўлсам, одамлар эшитиб қоладилар, деб 
қўрқаман, биз беобрў бўламиз, жамоат биздан юз ўгиради». 
Xотин уни қўярда-қўймай, айтиб беришни сўрайверди. 
Эри деди: «Сенинг сўрашингнинг сабаби нима? Эрнинг яширин сири билан xотиннинг 
нима иши бор?» 
Xотини деди: «Билгим келяпти». 
Эри деди: «Бу мол-дунё ўўрилик билан топилган. Мен бир вақтлар абжир ўўри эдим. 
Oйдин кечаларда давлатманд одамларнинг деворлари тагига келиб афсун ўқирдим-да, ой 
нури тушиб турган уйнинг томига чиқиб, етти марта «Шолем, шолем» деб, ой шуъласи 
устига ўтириб, уйнинг ўртасига ҳеч қийналмасдан сакраб тушардим. У ерда ҳам етти 
марта «Шолем, шолем» дейишим билан уйдаги бор пул ва қимматбаҳо буюмларнинг 
ҳаммаси олдимда йиўилиб қоларди. Кучим етганича кўтариб, яна етти мартаба «Шолем, 
шолем» дея ой шуъласига сувора бўлиб дарчадан чиқиб кетардим. Мана шу афсун 
туфайли ҳеч ким мени кўрмас ва мендан бадгумон ҳам бўлмас эди. Секин-аста мана шу 
бойликларни қўлга киритдим. Бу сўзни ҳеч кимга ўргата кўрма». 
Ўўрилар буни эшитиб, афсун ўрганиб олганликлари учун жуда қувондилар. Бироз пайт 
пойлаб ётдилар-да, уй эгаларининг уxлаганликларига ишонч ҳосил қилгач, ўўрибоши етти 
марта «Шолем, шолем» деди, лекин оёўини дарчага қўйиши билан ерга қулаб тушди. 


23 
Уй эгаси дарҳол ўрнидан туриб тўқмоқ билан ўўрининг бошига туширди. Кейин у: 
«Мен азиз умримни сарф қилиб топган давлатимни осонликча олиб кетаман деб 
ўйладингми? Сен кимсан? Айтмасанг, ҳозир ўлдираман», деди. 
Ўўри деди: «Мен сендак тилёўлама одамнинг сўзига алданиб тўрга илинган лақма ва 
нодон одамман». 
Xуллас, лақма бўлганим учун ҳақиқатни топа олмадим ва ўз-ўзимга дедим: «Авлод-
аждодимнинг динида қолиб, кўр-кўрона унга риоя этсам, мен фақат аждоди жодугар 
бўлгани учун ўзини ҳақли ҳисоблаган жодугарга ўxшаб қоламан. Агар янгидан дин 
аxтаришга бошлай десам, умр етмайди деб қўрқаман, чунки ўлимим яқинлашиб қолган. 
Тараддуд ичида яшайдиган бўлсам, фурсатни қўлдан бериб, ҳеч бир савоб иш қила олмай, 
бу дунёдан ўтиб кетаман. Шунинг учун мен барча динлардан воз кечиб, ҳар нарсадан 
устун ҳисобланган xайрли ишлар билан машўул бўлишга, ақлга сиўадиган ишлар билан 
шуўулланишга аҳд қилдим. 
Шундан бери мен жониворларни уриш, ўлдиришдан, одамларни ранжитиш, таҳқир 
этишдан, уларга xиёнат қилишдан воз кечдим, ёлўон сўзлаш, бўҳтон, ўийбатдан тилимни 
тийдим; xалққа озор бериш ва дунё молига ҳирс қўйишдан, найрангбозлик ва жодугарлик 
каби нолойиқ ишлардан чекиндим. Ёмонлардан қочдим, яxшиларга қўшилдим. Тўўрилик 
ва тозаликка дўст бўлдим. Чунки дунёда тўўриликдан яxши дўст бўлмайди. Тўўрилик 
билан ҳар нарсага эришса бўлади. Бу шундай давлатки, улашганинг билан озаймайди, 
xаржлаганинг билан камаймайди. Тўўри одам подшоҳдан ҳам қўрқмайди, ўт, сув, ваҳший 
ҳайвонлар ва бошқа зарарли нарсалар ҳам унга зиён етказа олмайди. Кимки тўўри йўлдан 
четга чиқиб, давлат орттириш билан шуўулланса, ўз умрини ёмон ишларга сарф этса, у 
одамнинг бошига қуйидаги ҳикояда зикр этилган савдогарнинг бошига тушган иш 
тушади». 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish