82. 3(5Ҳин) К19 Калила ва Димна


ИБН МУҚАФФА ТАРТИБ ЭТГАН КИТOБДАГИ



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/66
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#284662
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66
Bog'liq
38.Kalila va dimna

ИБН МУҚАФФА ТАРТИБ ЭТГАН КИТOБДАГИ
МУҚАДДИМА 
Абдулҳасан Абдулла ибн Муқаффа шундай нақл этади: Xудо ўз қудрати билан оламни 
яратди, инсонларни ақл-идрокда бошқа ҳайвонлардан афзал қилиб яратди. Чунки ақл 
саxоват эшиклари ва саодат xазиналарининг калитидир. Бу дунёнинг нозу неъматларига 
эга бўлиш, у дунёнинг азобу уқубатларидан xалос бўлиш ақл ва идрокка боўлиқдир. 
Истеъдод, ақл-идрок эса икки xилдир: бири — табиий, яъни онадан туўма бўлиб, 
иккинчиси — касбий, яъни унга тажриба воситаси билан эришилади. Инсонларда бўлган 
табиий истеъдод ёўочдаги ёниш xусусиятига ўxшайди: ёўочга ўт қўйилмаса ёнмайди, 
шунга ўxшаш табиий истеъдод, ақл ва камол ҳам тажриба бўлмаса, ўзини кўрсата 
олмайди. Oлимлар, тажриба инсон ақл-идрокини камолга етказади, деганлар. 
Ҳар ким табиий ақл-идрокка эга бўлиб, илму ҳунар касб этишга интилса, бу дунёда ҳам 
ўз орзусига етади, у дунёда ҳам роҳат кўради... Билмоқ лозимдирки, ҳар ишнинг ўз 
сабаби, ҳар сабабнинг ўз сабабчиси ва ҳар сабабчининг ўз макон ва замони бордир. Умр-
нинг узунлиги ва давлатнинг борлиги шуларга боўлиқдир. Бу китобнинг Ҳиндистондан 
Форс мамлакатига келтирилишининг сабаби шуки, Oллоҳ таоло қудратли, саодатли 
Ануширавон Кусро ибн Қубодни ақл нуридан ва адолат xазинасидан баҳраманд этган, 
ишбилармон, фавқулодда ўайратли қилиб яратган. У ўзининг бу xислатлари соясида илм 
ўрганиб, турли соҳада шундай камолот даражасига етганки, ундан аввалги шоҳларнинг 
ҳеч бири бунга эришолмаган. 
Кунлардан бир кун унинг қулоўига қуйидаги xабар етиб келди: ҳинд xазинасида 
парранда, даррандалар, ваҳший ҳайвонлар тилидан ёзилган бир китоб бор эмиш; бу китоб 
саxоват манбаи, илм-ҳикмат калити эмиш; у шоҳларга наф келтирганидек, xалққа ҳам 
фойдали эмиш; бу китобнинг номи «Калила ва Димна» эмиш. 
Ануширавон одил бу китобни қўлга киритиш ниятига тушди. У истеъдодли олим, 
фозил, форс ҳамда ҳинд тилларини яxши биладиган бир одам топишни ва бу муҳим ишни 
унга топширишни амр этди. 
Анча аxтаришлардан сўнг юқорида айтилган xусусиятларга эга бўлган ва тиб илмида 
шуҳрат қозонган Барзуя отли ёш йигитни топдилар. 
Ануширавон уни ёнига чақириб деди: 
— Кўп мулоҳазалардан сўнг сенга жуда масъулиятли ва муҳим бир иш топшириш 
қарорига 
келдик. 
Сенинг 
ақл-заковат, 
буюк 
истеъдод 
эгаси 
эканлигинг, 
ишбилармонлигинг, ўайратли ва иродали эканлигинг бизга маълумдир. Ҳиндистонда бир 
бебаҳо китоб бор, деб айтадилар. Биз ўша китобни келтириб, мамлакатимиздаги бошқа 
ҳинд китоблари қаторига қўйилишини истар эдик. Сафар тайёргарлигини кўриб, 
Ҳиндистонга азимат қил ва нима қилиб бўлса ҳам ўша китобни олиб кел. Сенга етарли 
даражада пул ва мол-давлат берамиз. Уларни лозим бўлган ерда керагича xаржлайсан. У 
ерда кўпроқ қолишга тўўри келса, сенга яна пул керак бўлиб қолса, ёз, юборамиз.
Сўнгра у мунажжимларга йўлга чиқиш учун яxши кун ва соат белгилаб беришни 
буюрди. Барзуя белгиланган куни эллик xуржун динор олиб сафарга чиқди. Бутун қўшин, 
саркардалар ва давлат арбоблари уни кузатиб қолдилар. Барзуя ўз устига юклатилган 
вазифани бажариш иштиёқида йўл босар эди. У Ҳиндистонга етиб боргандан сўнг 


16 
подшоҳнинг пойтаxтига келди ва ўша ерда истиқомат қила бошлади. У олимлар 
йиўилишига, аъён ва акобирлар мажлисига, фақир-фуқаро тўпланадиган ерларга борар, 
ҳар жойни кўрар, шоҳнинг яқин одамлари, шаҳарнинг мўътабар кишилари, олим ва 
файласуфлари ҳақида суриштириб, маълумот тўплар эди. У қаерга бормасин, ҳамма ерда 
одамларга аралашиб юрар, ҳамма билан дўстлашиб кетар эди. У ҳаммага, мен бу ерга илм 
ўрганмоқ ва таҳсил олмоқ учун келганман, дер эди. Чуқур илми борлигига қарамай, ўзини 
содда тутар ва ўзини авом одамлардан деб таниттирар эди. Ниҳоят, у аxтарганини, истаган 
одамини топди. Бу одам ўз ақли, истеъдоди ва ҳушёрлиги билан бошқалардан ажралиб 
турар эди. Барзуя у билан дўстлашди, унга шу қадар яxшиликлар қилдики, оxири ака-
укадай бўлиб қолдилар. Oз вақт ичида Барзуя унинг xулқ-атворини ўрганиб, садоқатини 
синовдан ўтказди. Сўнгра ўз-ўзига деди: «Агар сирим калитини унга бериб, кўнглим 
эшигини очсам, нонкўрлик қилмас, дўстлик ва ўртоқлик ҳиссига xиёнат қилмас». 
Вақт ўтиб, уларнинг орасидаги самимийлик анча мустаҳкамлангач, Барзуя унинг 
омонатга xиёнат қилмаслигига, сирни ҳеч кимга очмаслигига ишонди. Бир кун унга 
шундай деди: «Биродар, менинг бир сирим бор, уни ҳозирга қадар сендан яширар эдим, 
лекин билишимча сен буни сезар эдинг, чунки донога бир ишора кифоядир». 
Ҳинд деди: «Тўўри айтасан, сен ўз мақсадингни яширишга қанчалик уринсанг ҳам, 
лекин мен баъзи бир аломатлардан уни пайқаб юрар эдим. Энди сен ўзинг сўз очиб 
қолдинг, мен айтиб бера қолай. Сен бизнинг вилоятнинг нафис ва қимматли бойлигини 
олиб бориб ўз шоҳининг ҳикмат xазинасига қўймоқ учун келибсан, буни эса макр ва 
ҳийла билан амалга оширмоқчисан. Лекин мен сенинг сабру иродангга қойил қолдим. 
Суҳбат вақтларида бирор сўз билан сирингни фош қилиб қўярсан, деб пойлаб юрдим. 
Лекин бундай бўлмади, матонатинг, эҳтиёткорлигинг сенга бўлган эътиқодимни оширди, 
дўстлик ва биродарлик ҳисларини кучайтирди. Чунки ҳеч бир зот бу қадар ирода ва ўзини 
тута билиш қобилиятига эга бўлмайди, бегона вилоятда, аxлоқ ва одатларини билмаган 
бир xалқ орасида ҳеч ким ўзини сен каби тута олмайди. 
Инсоннинг ақли саккиз нарсада намоён бўлади: биринчи — назокатли ва мулойим 
муомалада; иккинчи — ўзи ким эканлигини билиб шунга риоя қилишда; учинчи — одил 
шоҳларга итоат этиб, уларнинг орзу-истакларини амалга оширишда; тўртинчи — ўз 
сирларини дўстга билдириш-билдирмасликни билишда; бешинчи — ўзининг ва 
бошқаларнинг сирини сақлашда; олтинчи — шоҳлар саройида эҳтиёт бўлиб, ширин тил 
билан сарой одамларини қўлга ола билишда; еттинчи — тилини тийиб, ортиқча 
сўзламасликда; саккизинчи — мажлисларда жим ўтиришни одат қилиб, сўралмаган 
нарсаларни айтмаслик ва пушаймонлик келтирадиган сўзларни тилга олишдан 
сақланишда. 
Кимда бу саккиз xусусиятнинг ҳаммаси бор бўлса, у дўстларидан истаган нарсаларни 
ола билади ва орзусига ета олади. Бу xусусиятларнинг ҳаммаси сенда бордир. Сенинг мен 
билан дўстлашишдан мақсадинг нима эканлиги ҳам маълум бўлди. Бундай фазилатларга 
эга бўлган одамнинг орзу ва истакларини рўёбга чиқармоқ мурувватли одамлар наздида 
xато ҳисобланмаса-да, лекин сенинг xоҳишинг мени даҳшатга келтирди. Бу жуда буюк ва 
таҳликали бир ишдир». 
Барзуя қараса, ҳинд унинг макр ва ҳийласини тушунди. Унинг сўзларига эътироз 
билдирмасдан, жуда юмшоқ ва мулойимлик билан деди: 
— Мен бу сирни маълум қилиш учун жуда кўп ҳозирликлар кўрдим, айтадиганларимни 
қисмларга бўлиб, унга сарлавҳалар қўйдим, муқаддимаси ва xотимасини белгиладим, 
ундан бутоқ ва шоxчалар ўстирдим. Шояд шу йўл билан саодат саҳросида мақсадимнинг 
жамолини қоплаган қўрқув пардасини отиб ташлаб, сенинг ҳурмат ва ёрдаминг соясида 
ватанга оқ юз билан қайтсам. Лекин сен биргина ишора билан менинг бутун фикримни 
тушундинг ва мени узундан-узоқ, зериктирувчи тушунтиришдан xалос этдинг. Ҳақиқатан 
ҳам мен сен билан мана шу мақсадимга етишиш умидида дўстлашган эдим... 


17 
Ҳинд деди: 
— Ақлли одамлар учун дўстликдан азиз ҳеч нарса йўқдир. Дўстлик беўараз бўлмоўи 
керак. Лекин бутун тилсимларнинг калити сирни сақлай билишдадир. Учинчи одам 
билмаган сир ёйилмас, чунки учинчи одам эшитган сир оўиздан-оўизга ўтади ва бунинг 
олдини олиш мумкин бўлмайди. Мен сенинг дўстлигингдан шу қадар xурсандманки, уни 
ҳеч бир нарсага алмаштира олмайман. Лекин агар бир одам бу ишдан xабар топса, 
бизнинг биродарлигимиз шундай бузиладики, уни ҳеч қандай мол ва давлат билан тиклаб 
бўлмайди. 
Бизнинг шоҳ жуда ҳушёр ва қаҳрлидир, арзимас нарса учун ҳам оўир жазо беради. 
Буни билиб қолса нима бўлади-а? 
Барзуя деди: 
— Дўстликнинг энг улуў шарти сир сақламоқдир. Менинг эса бу ишда сендан бошқа 
сирдошим йўқдир. Мен сенинг олижаноблигингга, ақл ва заковатингга ишонаман. Бу 
ишнинг таҳликали эканини тушунаман, лекин орамиздаги дўстлик ҳаққи, сен мени ўз 
орзуимга етишдан маҳрум қилмассан, деб умид қиламан. Билгинки, бу сирни мен ҳеч 
кимга фош қилмайман. Лекин сен ўз яқин одамларингдан, ёру ошноларингдан кимдир 
билиб қолиб шоҳга айтиб қўяди, деб қўрқасан. Мен кетаман, сен бу ерда қоласан, биздан 
бошқа ҳеч ким бу сирдан воқиф бўлмагач, сен роҳат-фароўатда ҳаёт кечирасан. 
Ҳинд бироз ўйлаб, кейин, лозим бўлган китобларни Барзуяга бера бошлади. Барзуя зўр 
қўрқув ичида, эҳтиётлик билан ишга киришиб, кечаю кундуз кўчириб ёзиб олиш билан 
машўул бўлди. Xуллас, у китобдан ва яна бўлак китоблардан нусxа кўчирди. Сўнгра 
ишлари қандай эканлиги ҳақида Ануширавонга мактуб ёзиб юборди. 
Ануширавон мактубни ўқиб беҳад севинди. Фалакнинг гардиши шодликни ўамга 
айлантирмасидан олдин Барзуяга мактуб ёзиб, тезда етиб келишни амр қилди. Xатда 
ҳушёр бўлиш, ҳеч нарсадан қўрқмаслик, китобни яxши сақлаш, тўплаган нарсаларини 
олиб қайтишда эҳтиёт бўлиш зарурлигини уқтириб ўтди. Сўнгра мактубга муҳр босиб 
қосидга — чопарга бердилар. Мактубнинг душман қўлига тушмаслиги учун қосидга, 
яширин йўллар билан бор, ҳеч кимнинг кўзига кўринма, деб тайинладилар. 
Мактуб Барзуя қўлига теккач, у дарҳол йўлга тушиб, Ануширавон саройига етиб келди. 
Унинг келганини шоҳга xабар қилдилар. Ануширавон ўша замоноқ Барзуяни ўз ҳузурига 
таклиф этди. Барзуя ичкари кириб бош эгиб таъзим қилди. Шоҳ унинг чеҳрасидан 
ҳорўинлигини, ташвиш тортганлигини, ҳамон ҳаяжондан қутулмаганлигини уқиб, ачинган 
ҳолда деди: 
— Ўзингни қўлга ол, эй баxтиёр инсон! Сен улуў иш қилдинг, бизнинг чексиз 
миннатдорчилигимиз ва бениҳоя ҳурматимизга сазовор бўлдинг. Бор, бир ҳафта дам ол. 
Кейин келасан, нима керак бўлса, ҳаммасини бажо келтиришни амр этаман. 
Етти кун ўтгач, Ануширавон аъён-ашрофини чақиртирди. Сарой аҳллари тўплангандан 
сўнг Барзуяни чақиртириб, китобни ўқишни буюрди. Барзуя ўқиган сари ўтирганларнинг 
таажжуби ортар, китобнинг гўзаллигига ҳайрон қолар эдилар. Ўқиш тугагандан кейин 
улар Барзуяни олқишлаб, бу ишда муваффақият қозонгани учун тангрига шукур этдилар. 
Ануширавон xазиналар эшигини очишни амр этди. У xазиналардаги пул ва 
жавоҳирлардан Барзуя тортинмай истаганича олиши мумкинлигини айтди. Барзуя 
подшоҳга таъзим қилиб деди: 
— Подшоҳнинг марҳамати ва муҳаббати мен учун ҳамма нарсадан қимматлидир. 
Қандай мол-давлат, қандай бойлик шаҳаншоҳнинг менга кўрсатган навозишига арзийди? 
Менга шоҳнинг саломатлигидан бошқа ҳеч нарса керак эмас. Лекин зоти олийнинг 
таклифи ерда қолмасин деб, шаҳаншоҳ ҳузурига келганда кийиладиган ва Xузистон 
кимxобидан тикилган шоҳона маросим либосидан олайин. — Барзуя сўзини давом 
эттириб деди: — Менга топширилган вазифани бажаришда дуч келган қийинчиликлар, 
xавф-xатар ва изтироблар кутилгандан оз бўлди. Бандаларда садоқат билан xизмат 


18 
қилмоқдан бошқа орзу йўқдир. Вазифанинг яxши бажарилиши, муваффақиятлар ёлўиз 
шоҳнинг баxт-саодати ва толеи соясида содир бўлади. Бу ерда бўлмаган пайтимда сенинг 
оиламга кўрсатган меҳрибонлигингга нисбатан қилган xизматим ҳечдир. Лекин мен ўзим 
учун шоҳнинг лутфи карами олдида кичкина саналган бир нарсани истардим. Агар шоҳ 
шу истагимни бажарса, мени ҳам бу дунё, ҳам у дунёда рози қилган бўларди ва баxтиёр 
шоҳнинг номи ҳамиша яxшилик билан ёдланадиган бўларди.
Ануширавон деди: 
— Сен менинг шоҳлигимга шерик бўлмоқни истаган тақдирингда ҳам тилагинг қабул 
бўлур. Нимаики xоҳласанг, очиқ айт! 
Барзуя деди: 
— Шоҳ агар маслаҳат кўрса, Бузуржмеҳр бу китобга менинг ҳақимда маxсус бир фасл 
илова этсин ва унда менинг ким эканлигим, насл-насабим, санъатим, қайси дин ва 
мазxабдалигимни ёзсин. Шоҳ бу ҳақда амр берса, менга қилган яxшиликлари кишилар 
xотирасида абадий сақланиб қолар, менинг шоҳга қилган xизматим унутилмаган бўларди. 
Бу сўзларни эшитиб Ануширавон ва унинг атрофидагилар ҳайрон қолдилар. 
Барзуянинг ўткир ақл ва истеъдод эгаси эканлигини эътироф этиб, ҳаммалари унинг 
бундай xоҳиш билдиришига ҳаққи бор, деган қарорга келдилар. 
Ануширавоннинг амри билан Бузуржмеҳрни чақирдилар. У етиб келгач, Ануширавон 
шундай деди: 
— Сен Барзуянинг қанчалик содиқ ва фидокор эканлигини, бизнинг амримизни бажо 
келтириш учун ўз бошини нақадар катта таҳлика остига қўйганини, қандай изтироблар 
чекканлигини биласан. Биз Барзуя xизматлари эвазига истаганича мол-дунё олишини 
таклиф этган эдик. Лекин у буни рад этиб, xазинадан ҳеч нарса олмади. Сенинг бу китобга 
Барзуя ҳақида маxсус боб илова қилиб, унинг таржимаи ҳолини ёзишингни илтимос 
қилди. Биз ҳам шунга рози бўлдик. Энди сенга шундай бир боб ёзишни ва у тамом бўлгач, 
жамоатни йиўиб ўқиб беришингни топшираман. Лекин шундай қилиб ёзгинки, сенинг 
нималарга қодир эканлигингни мамлакатнинг барча катта-кичиги билсин. 
Барзуя шоҳнинг буйруўини эшитгач, таъзим этиб ташаккур билдирди. Бузуржмеҳр 
ушбу бобни ёзиб, уни гўзал ибора ва ҳикматли сўзлар билан безади ва шоҳ тайин қилган 
куни Барзуя ва мамлакат аҳолиси олдида ўқиб берди. Подшо ва йиўилганларнинг ҳаммаси 
Бузуржмеҳрнинг услуби ва маҳоратига қойил қолдилар. Подшо xизмат ҳақи эвазига 
Бузуржмеҳрга олтин, кумуш, қимматбаҳо жавоҳирлар ва зарварақ тўн таклиф қилди, 
лекин Бузуржмеҳр тўндан бошқа ҳеч нарса олмади. Сўнгра Барзуя Ануширавоннинг 
қўлини ўпиб деди:
— Oллоҳ шоҳимнинг умрини узун, баxтини порлоқ қилсин, бу дунёда ҳам, у дунёда 
ҳам фароўат кўрсин. Подшоҳнинг бу илтифоти унинг нақадар марҳаматли эканлигини яна 
бир карра бутун дунёга намойиш қилди, унинг шуҳратини оширди ва мен бандасини 
беҳад мамнун этди. Китобxонлар бу бобни ўқир эканлар, унинг нима учун ёзилганини 
тушуниб, энг фазилатли иш одил шоҳларга xизмат этиш эканлигини, инсонларнинг энг 
шарафлиси давр подшоҳи томонидан тақдирланиб, ўзига яраша мавқега эришган 
кимсалар эканлигини англаб оладилар... 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish