82. 3(5Ҳин) К19 Калила ва Димна


Димнанинг қарўа ҳақидаги ҳикояти



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/66
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#284662
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   66
Bog'liq
38.Kalila va dimna

Димнанинг қарўа ҳақидаги ҳикояти 
Бир қарўа тоўдаги дараxтда ўзига ин қурган экан. Унинг яқинида бир илон уяси бор 
экан. Қарўа бола очиши билан илон унинг болаларини еб қўяверар экан. Бир куни қарўа 
насиҳат қилмоқчи бўлиб илоннинг ёнига келди ва деди:
— Ёдингда сақла, шундай масал бор: «Зулм қиличини ишлатган xудди шу қиличдан 
ўзи ҳалок бўлади!» 
Бироқ қарўанинг бу насиҳати илонга, албатта, таъсир қилмади. Шундан кейин қарўа ўз 
дўсти шаўолнинг ёнига келди ва деди:
— Бу золимнинг зулмидан бир илож қилиб қутулмоқчиман. 
Шаўол сўради:
— Қандай қилиб қутулмоқчисан?
Қарўа деди:
— Илон уxлаган вақтда тумшуўим билан унинг кўзларини ўйиб оламан, зора шундан 
кейин жондан азиз болаларим унинг балосидан xалос бўлсалар. 
Шаўол деди:
— Бу тўўри тадбир эмас, душманга қарши шундай бир тадбир кўрки, ўзингга зарар 
етмасин. Сен бу фикрингдан воз кеч. Қисқичбақани ўлдирмоқчи бўлган балиқчи қуш каби 
ўз азиз жонингни ҳалок қилиб қўйма. 
Қарўа сўради:
— У ўзини қандай ҳалок этибди? 
Қарўанинг ҳикояти 
Бир балиқчи қуш кўл қирўоўида ўзига уя қилган экан. Истаганича балиқ тутиб ер ва 
роҳат-фароўатда яшаркан. У қариб қувватдан қолгандан кейин овга ярамай қолибди. 
«Афсус, умрим тез ўтиб кетди ва қариган чоқда тажрибадан бошқа ҳеч нарсам қолмади. 
Энди қувватим кетганида бирор йўл топиб, қолган кунларимни кечиришим керак», деб 


36 
қайўуга ботган ҳолда кўл ёқасига келиб қўнди. Шунда узоқдан қисқичбақа уни кўриб 
ёнига келди ва сўради:
— Нима бўлди, нега ўамгин кўринасан? 
Қуш жавоб берди:
— Нега ўамгин бўлмайин, ўзинг биласан, менинг тирикчилигим ҳар кун бир-икки 
балиқ билан ўтарди. Мен шунга қаноат қилиб, ундан ортиўини талаб қилмас эдим. Бугун 
икки овчи бу ердан ўта туриб, бириси деди: — Бу сувда балиқ кўп экан, ов қилайлик. 
Иккинчиси фалон сувда балиқ бундан кўпдир, аввал уни овлаб, сўнгра бу ерга келамиз, — 
деди. 
Агар улар қайтиб келишса, бу ердаги барча балиқларни овлаб кетишади. Менга 
ўлимдан бўлак илож қолмайди. Қисқичбақа бу сўзни эшитгач, дарҳол бориб ҳамма гапни 
балиқларга айтиб берди. Балиқлар ҳаяжонга тушиб балиқчи қушнинг ёнига келдилар ва 
дедилар:
— Биз сендан маслаҳат сўрагани келдик. Агар душманнинг ҳам олдига келиб, маслаҳат 
сўрасалар, у бундан бош тортмаслиги керак (айниқса, бу маслаҳат унинг ўзига ҳам 
фойдали бўлса). Сенинг тирикчилигинг биз билан эди, биз омон бўлсак сенинг фойданг-
ку. Энди бирор маслаҳат бер, нима қилайлик?..
Балиқчи қуш деди:
— Oвчилар билан уришиб бўлмайди, лекин яқин жойда бир кўл борлигини биламан, 
унинг суви ошиқларнинг кўз ёшидек мусаффо, қирўоўи қамиш билан қопланган... Агар 
ўша ерга кўчсангиз, саломат қолиб, нозу неъмат ичида яшайсиз. 
Балиқлар дедилар:
— Жуда яxши маслаҳат, лекин сен ёрдам бермасанг, биз у ерга қандай кўча оламиз? 
Балиқчи қуш деди:
— Бу иш қанчалик кўп вақт талаб этмасин, мен сизга ёрдам беришдан бош тортмайман. 
Тезроқ ҳаракат қилиш керак, овчилар ҳадемай келиб қолишлари мумкин. 
Балиқлар кўп ялиниб-ёлворишганидан кейин балиқчи қуш ҳар куни улардан бир 
нечтасини олиб бориб ўша атрофдаги бир тепалик устида еб қорнини тўйўазар эди. 
Қолган балиқлар бир-бирларига ҳасад қилишар, қачон бизга гал келаркин, деб шошилар 
эдилар. Балиқчи қуш эса уларнинг лақмалигига ҳайрон бўлиб, ўз-ўзига дер эди: 
— Душманнинг тилёўламалигига учиб, унга ишонганларнинг жазоси шунақа бўлади. 
Бир неча вақт ўтгандан кейин қисқичбақа ҳам кўчмоқчи бўлди. Балиқчи қуш уни 
орқасига олиб балиқлар мозори бўлган ҳалиги тепага қараб парвоз қилди. Қисқичбақа 
узоқдан жуда кўп балиқ суягини кўриб воқеани англади ва ўз-ўзига деди: 
— Таҳлика вақтида душманга қарши чора кўрмаслик ўз жонингга қасд қилиш билан 
баробар. Киши душмандан ўолиб келса — шуҳрат қозонади, ҳалок бўлса номи қолади. 
Шундай деб қисқичбақа балиқчи қушнинг бўйнига қисқичларини чўзиб, бўўзидан 
олди ва шундай қаттиқ сиқдики, у беҳуш бўлиб қулаб тушди ва тил тортмай жон берди. 
Қисқичбақа ундан қутулиб, балиқлар ёнига судралиб келди ва бўлган воқеаларни 
сўзлаб берди. 
Бу масални шунинг учун айтдимки, сен билгин: кўп кишилар ўз макру ҳийласи 
туфайли ҳалок бўладилар. Мен сенга бир иш ўргатай, шу йўлни тутсанг, ўзинг саломат 
қоласан, душманинг илон эса ҳалок бўлади. 
Қарўа деди:
— Oқил дўстлар маслаҳатига кирмаслик аҳмоқликдир. 
Шаўол деди:
— Сен ҳавога парвоз қилиб, уй ва кўчаларга назар сол. Агар кўзинг бирор қимматбаҳо 
нарсага тушса, уни олиб парвоз қил. Лекин шундай учгинки, одамлар сени кўриб 
турсинлар ва қимматбаҳо нарсани қайтариб олиш учун орқангдан эргашсинлар. Сен илон 


37 
уясига ҳалиги нарсани ташла. Шунда одамлар илонни ўлдириб, нарсани олиб кетадилар ва 
сенинг жонинг омон қолади. 
Қарўа учиб бориб бир ҳовлига қўнди. Бир xотин марваридни ерга қўйиб, юз-қўлини 
ювар эди. Қарўа марваридни олиб қочди ва шаўол айтганидек, уни уяси олдида ётган 
илоннинг ёнига ташлади. Қарўага эргашиб келган кишилар илонни ўлдирдилар ва 
марваридни олиб кетдилар... 
Димна деди:
— Бу масални шунинг учун келтирдимки, куч билан эришилмаган нарсага ҳийла билан 
эришса бўлади. 
Калила деди:
— Ҳўкиз қанчалик қувватли бўлса, унинг ақли ҳам шу қадар камол топган. Сен уни 
қандай қилиб алдай оласан? 
Димна деди:
— Тўўри айтасан, лекин ҳўкиз менга ишонади, унинг мендан кўнгли тўқ. Шу сабабдан 
уни алдай оламан, шер қуён ҳийласига ишониб ҳалок бўлгани каби, ҳўкиз ҳам менинг 
қўлимда ҳалок бўлади. 
Калила сўради: 
— У қандай ҳалок бўлган эди? 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish