ўтказиш муддатлари белгиланади. Ривожланиши ва бошланғич қанотларининг шаклига қараб
личинкаларнинг ёшини аниқлаш мумкин. Кичик чигиртканинг ёши ошган сари танаси катталашади,
кейинги оёқларининг сонлари чўзилади, буртларининг бўғимлар сони, қанотчаларининг катталиги ва
жойланиши ўзгаради. Чигиртканинг личинкалик даври 25-45 кун давом этади. Қанот чиқаргач
чигирткалар урчийди ва 10-15 кундан кейин кейин тухум қўйишга киришади. Тухум қўйиш бир-икки
ойга чўзилади [13].
Ўзбекистонда зарарли чигирткаларга қарши курашда таъсири тез, сарф-меъёри кам бўлгаи
пиретроид препаратларидан зарарли чигиргкаларга қарши фойдаланиш 1982 йилдан сумицидин
препаратини ишлатишдан бошланган. Республикамизда марокаш, италия ва осиё чигиргкаларининг
кимёвий препаратларга чидамлилиги ўрганилган, уларга карши қатор замонавий препаратлар
синовдан ўтказилган, улардан самарали бўлганлари амалиётда қўллашга тавсия этилган [3].
Россиянинг Ростов вилоятида 1997 йилда зарарли чигирткаларга қарши пиретроид ғуруxига
мансуб препаратлардан фойдаланилганда биологик самарадорлиги 92-98% [2] ; Калмик ўлкасида
2000 йилда децис, 2,5% эм.к. - 0,4-0,5 л/га, суми-альфа, 5% эм.к. - 0,25 л/га препаратлари италия
чигирткасига қарши 85-98% биологик самарадорликка [6]; Россия давлатида фьюри, 10% с.э.к. (0.1
л/га) сарфида италия чигирткасига карши 90-100% самарадорлик курсатган [7]. Козогистон
Республикасида эса 1998 йилда италия чигирткасига карши каратэ, 5% эм.к.- 0,1-0,4 л/га препарати
24 соатдан кейин 100% самарадорликка эга бўлди [1].
М.В. Столяров илмий маълумотида бензоилмочевина гуруxидагн димилинни кўллаш тавсия
этилган бўлиб [9], 25 давлатда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам, ушбу препарат зарарли
чигирткаларга карши токсик таъсири 30-35 кун давомида сақланиши тўсик (барьер) усулида қўллаш
учун ижобий натижа кўрсатди [5, 11]. Димилин ОФ-6, 6% препаратнни 0,15-0,5 л/га сарф-меъёрида
гўда xосил қилмайдиган чнгирткаларга, 0,5-0.75 л/га сарф-меъёрларида тўда бўлиб яшовчи
чигирткаларга кўлланилганда биологик самарадорлиги юкори бўлиб, унинг токсик таъсири 45
кунгача кузатилган. В.И. Долженко ва б., маълумотларида [8] зарарли чигирткалар ёппасига
кўпайганда препаратларни токсик таъсирчанлиги турлича пиретроидларии 3-5, фосфоорганик (ФОБ)
ва неоникотиноидларни 5-10, фенилпиразол ва бензоилмочевина гуруxидаги препаратларни 30
кунгача давом этиши ўрганилган.
Do'stlaringiz bilan baham: