Апрель 2021 17-қисм
Тошкент
асарларини ўрганиб чиққан жаҳоннинг берунийшунос олимлари илмий мероси ниҳоятда
кенг қамрови, янги фан, метод ва ғояларга асос солгани, тадқиқот ва ўлчов натижаларининг
ҳозирги илм-фан натижаларига ҳайратомуз даражада яқинлиги ва бошқа кўплаб эътиборга
молик жиҳатлари боис XI аср –Беруний асри дея эътироф қилганлар.
-Беруний “Ҳиндистон” (1030) асари устида ишлаш жараёнида 100 дан ортиқ санскрит
манбалардан фойдаланган ва 20 дан ортиқ асарни санскритдан араб тилига ўгирган ҳамда
Евклиднинг ”Бошланғич”, Птоломейнинг “Алмагест” асарларини санскрит тилига шеърий
таржима қилган. “Сайдана” асарида 30 дан ортиқ тил ва лаҳжаларда 4500 та дори моддалар-
нинг синонимлари келтирилган.
- “Геодезия” (1025) асари орқали географиядан уни ажратиб бу фанга асос солган ва
асосий назарий масалалари муаллифи ҳисобланади. Бу асаридаги олимнинг, Ер чеккала-
ридаги оғирликнинг мувазанатлашиши учун Ер ичида масса ҳаракатланиши ва алмашиб
туриши зарур, дейди. Бу фарази билан Беруний замонавий илмий тили билан ифодаланса,
изостатик компенсация муаммоси ечимига яқинлашади. Асарда Бағдод ва Ғазна орасидаги
бир қанча учбурчак тизмасини (қаторини ) ясайди. Бу учбурчаклар қатори геодезия тили
билан чизиқли триангуляция ёки трилатерация дейилади. Беруний триангуляция учбурча-
кларининг учлари шаҳарлар эканини, шаҳарлар орасидаги масофалар учбурчаклар томон-
лари орқали аниқланишини уқтиради. Бу триангуляция ғарбдан шарққа тахминан 3000 км,
шимолдан жанубга эса 2000 км чўзилади. Асосийси триангуляция усулини Беруний фан
тарихида 1-бўлиб қўллаб, бу усул ёрдамида шаҳарлар координатаси аниқлаган.
-“Тафҳим” (1029) асарида арифметика, геометрия, астрономия, астрономик асбобларнинг
тавсифи, география, хронологиянинг муҳим масалалари ва атама (термин)лари
тушунтирилган. Ўз даврининг қатор фанлари бўйича маълумот берувчи бу энциклопедия
сақланиб қолган қўлёзмаларининг кўплигига кўра энг машҳур китоблардан ҳисобланади.
Асар 7 боб, 530 савол ва жавобдан иборат.
-“Қонуни Масъудий” (тахминан 1036-йилда ёзиб тугалланган) асарида ўзидан олдинги
математика ва астрономия ютуқларини жамлаб, ўзи ҳам бу фанларга жуда кўп янгиликлар
киритди. Айниқса у тузган тригонометрик жадваллар кўп асрларгача энг аниқ жадвал бўлиб
қолди.
- “Сайдана”(1048) асаридаги ёритилган назарий масалалари Берунийни фармакогнозия
илмига асос солувчилардан бири деб ҳисоблашга имкон беради. Шу асарида тоғ этакларига,
сойлар, кўл ҳамда денгизлар тубига йиғилувчи чўкиндилар тарқалиш ва жойлашиши –
замонавий илмий тилда “Чўкинди жинслар петрографияси” қонунлари ҳақидаги фикрлари
диққатга сазовордир.
-“Минералогия” (1041-48 йилларда ёзилган) асарида фан тарихида биринчи бўлиб металл
ва минераллар солиштирма оғирликларини аниқлаган. Бунда олим айни бир минерал (ёки
металл) солиштирма оғирликларини қайта-қайта ўлчаб, бу миқдорлар ўрта арифметигини
изланаётган оғирлик сифатида қайдлаган. Мураккаб бу ишга киришган олимнинг натижалари
фан ва техника тараққий этган давримиз маълумотларига яқинлиги ҳайратланарлидир.
Асарда келтирилган минерал ва рудаларнинг биргаликда келиши (замонавий фанда
парагенезис) дан конларни қидириб топишда ҳозир ҳам фойдаланилади. Беруний ёқут,
лаъл каби жавоҳирларнинг, олтин, кумуш мис ва бошқа металларнинг биргаликда учраши
ҳақида жуда кўп ёзган. Менимча сизда ватандошимиз, қомусий олим Абу Райҳон Беруний
фаолиятида яратган ва қўллаган илмий методлар ҳақида муайян тасаввур ҳосил бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |