1. Ikromov J., Mirzaahmedov M., Rahimqoriyev A., Saidjonov Y., Yusupov O. Matematika.
2. Alimov Sh.A., Xolmuhamedov O.R., Mirzaahmedov M. Algebra. Umumiy o’rta ta’lim
41
Апрель 2021 17-қисм
Тошкент
МАТЕМАТИКА ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ТАРИХИЙ МАЪЛУМОТЛАРДАН
ФОЙДАЛАНИШНИНГ АҲАМИЯТИ
Отажонов Ринат Рахманович
Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани
4-ИДУМ олий тоифали математика
ўқитувчиси, Халқ таълими аълочиси
Телефон: +998937451651
rinat.atadjanov@mail.ru
Аннотация: Мақолада сўнгги 1000 йилликдаги илмий марказлар ва муассасаларда яра-
тилган ва қўлланилган илмий методлар ва cўнгги уч аср давомида математика тарихи
қисқача хронологияси, Абу Райҳон Беруний илмий мероси ва методологияси ҳақида баъзи
фикрлар ёритилган.
Калит сўзлар: Хоразм Маъмун академияси, Беруний илмий мероси,17-20 аср матема-
тика тарихи қисқача хронологияси.
1004-йил Урганчда Маъмун академиясига (Хоразмшоҳ Маъмун II томони ва номидан)
асос солинган. Бу илмий муассасага Абу Райҳон Беруний раҳбарлик қилган. Унда илмнинг
кўпгина соҳаларида изланиш ва тадқиқотлар олиб борилган, жуда кўп манбалар тўпланган,
таржимонлик ишлари бажарилган, ҳинд, юнон, сурён, араб олимларининг асарлари
ўрганилган. Муҳаммад ал-Хоразмий, Аҳмад Фарғоний асарларидан фойдаланилган, тадқиқ
қилинган. Бу илмий муассаса XVIII-XX асрларнинг тарихшунослари томонидан ўрганилиб,
ўз фаолияти қамрови жиҳатидан ўз даврининг академияси бўлганлиги исботланиб, унга
Урганч(Хоразм) Маъмун академияси номи берилган. Ўша даврларда унинг олимлари оддий
халқ –хоразмликлар орасида “қирқ мулла” дея эътироф этилиб, машҳур бўлганлар.
Хоразм Маъмун академияси олимлари Қадимги Юнонистон, Яқин ва Ўрта Шарқ,
Ҳиндистон илм-фан ютуқларини ижодий –танқидий ўрганиб, уни ривожлантирганлар.
Академия аъзоларининг аксарияти олим сифатида Марказий Осиёда шаклланганлар.
Уларнинг илмий фаолияти, асарлари туфайли Қадимги Хоразм бадиий санъати, адабиёти,
астрономияси, математикаси, суғориш маданияти ютуқлари жаҳон тамаддуни хазинасидан
ўрин олди ва бутун инсоният манфаатларига хизмат қила бошлади. Академия аъзоси Абу
Наср ибн Ироқ астрономияга оид таниқли асарлари боис ”Битлимуси соний” (“Иккинчи
Птоломей”) фахрий номга эришган. Яна бир аъзоси Абулхайр ибн Ҳаммор (941-1048)
мантиқ ва фалсафадан, асосийси табобатдаги чуқур илми сабаб “Буқроти соний” (“Иккинчи
Гиппократ”) номи ила ҳам машҳур бўлган. Табиб Абу Саҳл Масиҳий (970-1011) ибн
Сино (980-1037) нинг устози бўлган. Хоразмда табобат илми теран илдизларга эгадир.
“Авесто” китобининг тиббий қисми фикримизнинг далилидир. Қомусий олим ибн Синони
дунёга танитган ”Тиб қонунлари” асари деярли 600 йил давомида Европа медицина ўқув
муассасаларида дарслик сифатида фойдаланилган ва энг кўп нашр қилинган китоблардандир.
Хоразм Маъмун академияси олимлари Хоразм табиати, иқлими, минерологияси, суғориш
тизими, ер ости сувлари, Амударё дельтаси тарихи, коризлар- ер ости сувларини тортиб
кетувчи зовурлар қазиш орқали тупроқни тозалаш (шўрдан ҳимоя қилиш) бўйича тадқиқотлар
олиб борганлар. Қадимги Хоразм тарихи, маданияти, санъати, ҳунармандчилиги, ички ва
ташқи савдоси, динлари, тақвими, байрамлари, урф-одатлари, ёзуви ҳақидаги қимматли
маълумотлар уларнинг асарлари боис бизгача етиб келган. Академия шиори, илм инсон
манфаатлари учун хизмат қилсин, эди. Шуниси диққатга сазоворки, тадқиқ қилинаётган
–таржима қилинаётган ёки қўл ёзма нусхаси олинаётган асарларга танқидий ёндашилган.
Масалан, асарларида Аристотель йўл қўйган кўпгина хатолар Хоразм Маъмун академияси
олимлари томонидан текшириш давомида тузатилган. Ватандошимиз, қомусий олим Абу
Райҳон Беруний (973-1048) илмий мероси таҳлилимни қуйидагича ифодалашни лозим
кўрдим:
Асарлари 152 та. Шулардан 70 таси астрономия, 20 таси математика, 12 таси география
ва гоедезия, 4 таси картография, 3 таси об-ҳаво масалалари (метереология), 3 таси мине-
ралогия, 1 таси физика, 1 таси доришунослик, 15 таси тарих ва этнография, 4 таси фал-
сафа, 18 таси адабиётга доирдир. Бизгача етиб келгани 30 та. Лекин шу сақланиб қолган