Вазирлиги


  Ғазна мажбуриятлари ва уларнинг мохияти



Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/69
Sana25.02.2022
Hajmi2 Mb.
#279315
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   69
Bog'liq
53d873ba934a9

1.4. 
Ғазна мажбуриятлари ва уларнинг мохияти. 
 
Ўзбекистон Республикасининг хазина мажбуриятлари – уларнинг эгалари бюджетга 
пул маблағлари берганликларини тасдиқловчи хамда бу қимматли қоғозларга эгалик 
қилишнинг бутун муддати давомида қайд этилган даромадни олиш хуқуқини берувчи, 
тақдим этувчига тегишли қимматли қоғоз туридир. 
Ўзбекистон Республикасида хазина мажбуриятларининг қуйидаги турлари чиқарилади; 
1. 
Қисқа муддатли (BILL)-бир йилгача бўлган муддатга мўлжалланган хазина 
мажбуриятлари; 
2. 
Ўрта муддатли (NOTE) – бир йилдан беш йилгача муддатга мўлжалланган хазина 
мажбуриятлари; 
3. 
Узоқ муддатли (BOND) – беш йил ва ундан кўпроқ муддатга мўлжалланган хазина 
мажбуриятлари. 
Узоқ муддатли ва ўртача муддатли хазина мажбуриятларини чиқариш тўғрисидаги 
қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Мащкамаси томонидан қабул қилинади. Қисқа 
муддатли хазина мажбуриятларини чиқариш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси 
Молия Вазирлиги томонидан қабул қилинади.
Хазина мажбуриятларини чиқариш тўғрисидаги қарорларда даромадларни хамда 
мажбурият қарзларини тўлаш шартлари белгилаб қўйилади. 
1.5. 
Вексель ва уларнинг мохияти. 


13 
 
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан вексель бу – вексель 
берувчининг ёхуд векселда кўрсатилган бошқа тўловчининг векселда назарда тутилган 
муддат келганда вексель эгасига муайян суммани тўлаш юзасидан қатъий мажбуриятини 
тасдиқловчи қимматли қоғоздир. 
Векселларни чиқариш, рўйхатдан ўтказиш қоидалари, уларни чиқариш ва муомалада 
юритиш шартларини Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки ва Ўзбекистон 
Республикаси Молия Вазирлиги томонидан биргаликда белгилайди. 
Векселлар қуйидаги турларга бўлинади; 
1. 
Оддий вексель (соло) 
2. 
Ўтказма вексель (тратта) 
Вексель берувчининг муайян суммадаги пулни вексель олувчига ёхуд унинг буйруғига 
биноан белгиланган муддатда ёки унинг талабига кўра тўлашдан иборат қатъий 
мажбуриятини ўз ичига олган хужжат оддий вексель щисобланади. Оддий векселда икки 
шахс иштирок этади, яъни весель берувчи ва уни биринчи олувчи. Бошқа қарз қоғозлардан 
оддий векселни ажратиб турадиган хусусиятлари мавжуд: 
-вексель ўтказма ёзув асосида қўлдан - қўлга ўтади; 
-вексель бўйича мажбурият иккала иштирокчи ўртасида щамкорликда бўлади;
-имзо ва мухрларни нотариал тасдиқлаш шарт эмас; 
-вексель гаров билан таъминланмаган абстракт пул хужжатидир; 
-тўлов муддати келиб тўланмаган вексель учун нотариал протестини амалга ошириши 
лозим. 
Векселнинг иккинчи тури бўлиб ўтказма вексель хисобланади. Вексель олувчининг 
муайян суммадаги пулни олувчига ёхуд унинг буйруғига биноан бошқа шахсга белгиланган 
муддатда ёки унинг талабига кўра тўлаш тўғрисидаги қатъий буйруғидан иборат тўловчига 
қаратилган хужжат ўтказма вексель хисобланади. Бунда тўловчи вексель бўйича белгиланган 
муддатда тўловларни амалга оширишга (акцептни бажаришга) розилигини ёзма равишда 
тасдиқлаши шарт. 
Оддий (соло) векселдан фарқли равишда ўтказма (тратта) векселда учта иштирокчи 
қатнашади; вексель берувчи (трассант), вексель биринчи олувчи (ремитент) ва вексель 
бўйича тўловчи (трассат). Трассат векселга векселда кўрсатилган муддатда ва суммани 
тўлашга розилигини, яъни акцепт қилиши шарт.
Трассат векселга акцепт (тўлашга розиман) белгисини қўйгандан сўнг бу вексель 
муомалага киради. 
Векселда қўйиладиган мажбурий реквизитлар 1930 йил 7 июнда Женевада вексель 
тўғрисидаги халқаро конвенция асосида олиб борилади. Давлатлар ўзларидаги вексель 
муносабатларини ушбу конвенция шартларига асосан унификация қилишлари лозим. 
Вексель бўйича фоиз тўловлари «дисконт» деб аталиб, унинг миқдори вексель 
суммасига киритилиши ёки алохида кўрсатилиши мумкин. Векселни ўтказиш уни орқа 
томонидан ёзув (индоссамент) ва қўшимча расмий варақ орқали олиб борилади. 
Индоссаментдаги ёзувлар албатта берувчи ва олувчининг имзоси ва уларнинг мухри билан 
тасдиқланади.
Халқаро амалиётда векселнинг иқтисодий мохиятига қараб қуйидаги турлари мавжуд; 
1. Тижорат вексели 
2. Молиявий вексель 
3. Фиктив вексель 
4. Банк вексели. 
Тижорат вексели асосида аниқ товар олди – сотди битими ётади. 
Молиявий вексель асосида маълум миқдордаги пулнинг харакати ётади, яъни вексель 
ёрдамида қўшимча кредит берилади. 


14 
Фиктив вексель асосида на товар олди – сотди битими, на пул харажати ётади. Фиктив 
(сохта) векселга бронза, дўстона ва кутиб олиш векселлари киради. Бронза вексель хеч 
қандай хақиқий таъминотга эга эмасдир. Бу ерда вексель бўйича тўловчи олдиндан тўловга 
қобилиятли эмас. 
Дўстона векселда олдиндан келишилган схемада тўловга қобилиятли шахс тўловга 
қобилиятсиз шахсга тўлов воситаси сифатида ёки векселни банкдаги хисоби асосида 
ундириб олиш тушунилади.
Банк вексели бу банк-эмитентнинг бир томонлама векселда кўрсатилган муддатда ва 
ундаги суммани тўлаш хақидаги сўзсиз мажбуриятдир. 
Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, қимматли қоғозлар-бу уларни чиқарган 
шахс билан уларнинг эгаси ўртасидаги мулкий хуқуқларни ёки заём муносабатларни 
тасдиқловчи, дивиденд ёки фоиз кўринишидаги даромад тўлашни щамда ушбу 
щужжатлардан келиб чиқадиган щуқуқларни бошқа шахсларга бериш имкониятини назарда 
тутувчи пул хужжатидир. Қимматли қооғозлар муомалага турли шаклда чиқарилиши 
мумкин. Лекин уларнинг муомалага чиқарилишининг асосий мақсади эмитентлар учун 
юридик ва жисмоний шахслрнинг вақтинча бўш пул маблағларини жалб этиш ва йиғилган 
капиталдан ўз фаолиятида фойдаланиш хисобланади. 
Таянч сўз ва иборалар. 
Қимматли қоғозлар, ликвидлик, фойдалилик, ишончлилик даражаси, капитални 
ошириш манбаи, риск, акция, оддий акция, имтиёзли акция, дивиденд, облигация, марказий 
хукумат облигациялари, мащаллий щукумат облигациялари, корхона облигациялари, 
депозит сертификатлари, депозит жамғарма сертификатлари, фоиз ставкаси, щазина 
мажбуриятлари, қисқа муддатли щазина мажбуриятлари, ўрта муддатли хазина 
мажбуриятлари, узоқ муддатли хазина мажбуриятлари, давлат бюджети, вексель, оддий 
вексель, ўтказма вексель, тратта, трассант, ремитент, трассат, акцепт, индоссомент, дисконт, 
тижорат вексели, молиявий вексель, фиктив вексель, банк вексели.
Такрорлаш учун саволлар. 
1. Қимматли қоғозларнинг қандай турларини ажрата оласиз? 
2. Улушли ва қарз қимматли қоғозларининг фарқи нимада? 
3. Оддий акциянинг қандай хусусиятлари мавжуд? 
4. Ўтказма векселнинг оддий векселдан қандай фарқлари мавжуд? 
5. Депозит сертификатларининг мохияти нима? 
6. Хазина мажбуриятларининг мохияти нимада? 
7. Акция бозорига харатеристика беринг?
8. Биржа индекслари ва уларга характеристика беринг?
9. Қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари кимлар?
10. Қимматли қоғозлар бозорида даллолларнинг вазифаси нимадан иборат?
Тавсия этиладиган адабиётлар. 
1.Каримов И.А. Асосий вазифамиз – ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини 
янада юксалтиришдир. «Ўзбекистон» 2010 
2.Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни 
бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. Т.: «Ўзбекистон» 2009 
3.Боровкова В.А. Боровкова В.А. Рынок ценных бумаг. Учебное пособие. С. Пб. «Питер» 
2008. 
4.Семенкова Е.В. Операции с ценными бумагами. Учебник. М.: «Дело» 2009 
5.Бутиков И.Л. «Қимматли қоғозлар бозори». Т.: «Консаудитинформ». 2001. 
6.Бутиков И.Л. Рынок ценных бумаг Узбекистана: проблемы формирования и развития. 
Т.: «KONSAUDITINFORM NASHR» 2008
7.Галанов В.А. Рынок ценных бумаг. Учебник. – М; «ИНФРА». 2009. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish