Вазирлиги


  Облигациялар ва уларнинг мохияти



Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/69
Sana25.02.2022
Hajmi2 Mb.
#279315
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69
Bog'liq
53d873ba934a9

1.2. 
Облигациялар ва уларнинг мохияти. 
 
Облигациялар муддати белгиланган қимматли қоғозлар бўлиб, улар улушга эгаликни 
тасдиқламайди. Облигация эгасининг маълум миқдорда пул маблағларини қўйганини ва 
маълум муддатдан сўнг унга белгиланган фоиз миқдорини қўшиб, қимматли қоғозлар 
бащосини қайтариш лозимлигини тасдиқловчи щужжатдир. 
Облигациялар мулкчиликнинг барча шаклдаги корхоналари томонидан амалдаги 
қонунчиликка ва уларнинг низомига асосан (корхоналар облигациялари), шунингдек, давлат 
ва махаллий хокимиятлар томонидан чиқарилиши мумкин. Демак, облигациялар қуйидаги 
турларга бўлинади: 
1. Марказий хукумат облигациялари; 
2. Махаллий хокимият (муниципиал) облигациялари; 
3. Корхона облигациялари. 
Амалдаги қонунчиликка кўра корхоналар облигациялари қуйидаги турда чиқарилиши 
мумкин; 
-одатдаги; 
-ютуқли; 
-фоизли; 
-фоизсиз (мақсадли). 
Облигациялар чекланмаган миқдордаги инвесторлар орасида эркин муомалада бўлиши 
мумкин (очиқ жойлаштириш), ёки чегараланган доирада аввалдан маълум чекланган 
миқдордаги инвесторлар ўртасида муомалада бўлиши мумкин (ёпиқ жойлаштириш). 
Одатдаги облигациялар - қимматли қоғозларнинг бошқа турига айирбошлаш щуқуқига 
эга бўлмаган облигациялар бўлиб, уларга опцион билан ўтказилиши мумкин, яъни облигация 
эгаси эмитентга аввалдан келишилган муддатда қайтариш имкониятини таъминлайди, 
эмитент уни номинал миқдорида қайтариши шарт. 
Ютуқли облигациялар – облигациялар бўйича даромад, доимо ўтказилиб турадиган 
тиражга асосан ютуқ тарзида тўланиб турадиган облигациялардир. 
Фоизли облигациялар- облигация эгасига вақти – вақти билан белгиланган даромадни 
олиб туриш ва тугатилаётганда облигация номинал қийматини олиш хуқуқини берувчи 
облигациялардир. Тўловлар муддати облигациялар чиқарилувчи шартларида белгиланади. 
Фоизсиз (мақсадли) облигациялар – ушбу облигациялар бўйича фоиз тўланмайди, 
облигация бўйича даромад номиналига нисбатан белгиланган дисконт хисобига пайдо 
бўлади (эмиссия бащоси номиналига нисбатан паст бащода белгиланади) ва фақат облигация 
тугатилаётганда тўланади. Мақсадли облигациялар мажбурий реквизитлари қилиб, уларни 
чиқаришга асос қилиб олинган мащсулот (хизмат) белгиланади. 
Облигациялар эмитентнинг ўз мулкини кафолати билан таъминланиши мумкин ёки 
эмитентга чиқариш учун учинчи шахслар томонидан таъминланиши мумкин. 
Агар облигациялар чиқариш ўз мулкини кафолати билан таъминланаётган бўлса 
корхона (акциядорлик жамиятларидан ташқари) чиқараётган облигациялар миқдори 
эмитентнинг Низом капитали миқдоридан ошмаслиги лозим. 
Агар облигация чиқариш учинчи шахс томонидан таъминланаётган бўлса, корхона 
таъминланиш даражасида облигациялар чиқариш мумкин. 
Облигацияларни эмитент корхона Низом фондини шакллантириш ва хўжалик 
фаолиятидан келтирилган зарарни қоплаш учун чиқарилишига йўл қўйилмайди. 
Акциядорлик жамияти облигацияларни эмитент Низом фондини 20 фоизи миқдорида 
ва аввал чиқарилган акцияларни тўла жойлаштиргандан кейингина чиқариши мумкин. 


11 
Облигацияларни чиқаришга Низом фонди тўланиб тўла шакллангандан кейингина 
рухсат этилади.
Корхона ва акциядорлик жамиятлари облигацияларни чиқариш тўғрисидаги қарор 
ижроия органи томонидан қабул қилинади ва баён билан расмийлаштирилади. Қарорда 
эмитент, облигацияларнинг чиқарилув шартлари (агарда мақсадли облигациялар чиқарилса, 
уларни чиқаришга асос қилиб олинган махсулот, хизмат тури ва миқдори) жойлаштириш 
тартиби белгиланиши лозим. 
Корхоналар облигацияларнинг муомалага чиқаришни рўйхатга олиш, акциялар 
чиқаришни рўйхатга олиш тартибига асосан амалга оширади. 
Муомалага чиқариладиган облигация бланкларида қуйидаги мажбурий (маълумотлар) 
реквизитлар ўз аксини топган бўлиши лозим.
1. Эмитентнинг фирма номи ва унинг манзили 
2. Қимматли қоғознинг номи –«облигация» (эгаси ёзилганларга, облигация 
бланкларининг орқа томонида облигация эгасининг фамилия, исми шарифи ва сотиб олинган 
куни кўрсатилган бўлиши керак); 
3. Облигация бланкасининг серияси, тартиб рақами ва чиқарилган санаси; 
4. Облигация тури; 
5. Облигация номинал қиймати бўйича чиқарилган умумий суммаси; 
6. Фоиз ставкаси; 
7. Облигацияларни чиқариш шартлари ва тартиби (фоизларни тўлаш, облигацияларни 
сўндириш); 
8. Эмитентнинг бошқарув раиси ва бош хисобчиси имзоси 
9. Облигация номинал миқдори; 
10. Рўйхатга олиш органи томонидан облигациялар чиқаришига бериладиган давлат 
рўйхат рақами ва санаси. 
Нақд щолда чиқариладиган облигациялар камида олти даражадаги щимояга эга 
бўлиши керак. 
Бошқа турдаги қимматли қоғозлар реквизитлари Ўзбекистон Республикасининг 
амалдаги қонунчилик асосида белгиланади. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish