Тарихий манбашунослик ўқув қўлланма Бакалаврлар учун


Ҳуқуқий ҳужжатлар ва ёзишмалар



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/191
Sana21.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#27947
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   191
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК

8.2. Ҳуқуқий ҳужжатлар ва ёзишмалар 
Хожа Аҳрорга тегишли васиқа ва вақфномалар. Бу турдаги ҳужжатлар 
кўп ва улар архив ва музейларнинг фондларидан, шунингдек қўлёзма 
китоблар сақланаётган кутубхоналардан топиш мумкин. Йирик шарқшунос 
олима О.Д.Чехович (1912-1982- йй.) Ўзбекистон Республикаси Фанлар 
Академиясининг Шарқшунослик институти ва Ўзбекистон Республикаси 
Давлат архиви фондларида сақланаётган васиқа ва вақфномалар фондини кўп 
йиллар давомида қунт билан ўрганди ва улар ичида Хожа Убайдулла 
Аҳрорга тегишлиларини ажратиб олиб, матни ва русча таржимаси, ва махсус 
тадқиқот билан бирга қўшиб 1974 йили “Самаркандские документы ХV-ХVI 
веков” номи билан нашр этди. 
Хожа Убайдулла Аҳрор ўз даврининг бадавлат, бообрў кишиси бўлиб, 
мамлакатнинг изтимоий-сиёсий ҳаётида катта нуфузга эга бўлган. Уни шу 
даражага етказган омиллардан бири унинг қўлида тўпланган катта ер-сув ва 
мол-мулк бўлди. Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, унинг 300 
жуфти нов (бир жуфт ҳўкиз ёрдамида ҳайдаб экиладиган ер) ери, шаҳарларда
тимлари (усти ёпиқ бозор), дўконлари, ҳаммомлари, карвонсаройлари, 
тегирмонлари, мойжувозлари бўлган.
Хожа Убайдулла Аҳрор маърифатли ва раиятпарвар киши эди. 
Даромаднинг бир қисмини хайрли ишларга сарфлаган, халқ манфаатини 
ҳимоя қилган. Масалан, 1463 йили Темурийзода Умаршайх Мирзо Тошкент 
халқидан катта миқдорда хирож талаб қилганда, Хожа Убайдулла Аҳрор уни 
ўз ҳисобидан тўлаб юборган; ҳунармандлар ва бозор аҳлидан олинадиган 
тамға солиғига қарши чиққан, унинг ўзи ва мулки барча солиқлардан озод 
қилинганига қарамай, айрим йиллари ҳамма қатори хирож, ушр ва бошқа 
солиқлар маъуноти девония ва навоиби султония тўлаб турган. 
Хожа Убайдулла Аҳрор ҳар йили Султон Аҳмад Мирзо (1458-1494 йй. 
Мовароуннаҳр ҳукмдори)нинг девонига 80 минг ман (4,32 кг.га тенг) ғаллани 
хирож ўрнида юбориб турган; йилига унга хирожнинг бир қисмини – 10 минг 
кумуш танга бериб турган. 
Хожа Убайдулла Аҳрорга тегишли васиқа, вақфнома ва бошқа
ҳуқуқий ҳужжатлар ҳали бошқа ерлардан ҳам топилади. Лекин О.Д.Чехович 
нашр қилганларнинг ўзи ҳам Ўзбекистоннинг ХУ-ХУ1 аср бошидаги 
ижтимоий-иқтисодий аҳволини ўрганишда биринчи даражали манба бўлиб 
хизмат қилади. Қуйида иккита ҳужжат мазмунини келтирамиз: 


ВАСИҚА 
Аллоҳ жумлаи жаҳон эгасидир, унинг шон шавкати юқори бўлсин! 
(Ҳижрий) 859 йил жумоди ул-охир ойининг 12- куни. 
Байрамхўжа ўғли Ҳасан, мулкига мутасаддий бўлишга ҳақ-ҳуқуқи 
бўлган ҳолда, деди: “Самарқанднинг Сўзангарон кўчасида жойлашган икки 
хоналик уйимни, таҳоратхона ва айвони билан, Убайдуллахожа Жалолиддин 
Маҳмудга сотдим. 
Мазкур ҳовли-жойнинг ғарб тарафи олийжаноб, ҳурмат-эҳтиромга 
лойиқ бўлган олғувчининг дўкони билан туташ, шимолий тарафи подшоҳлик 
ерлари ва қисман Амир Шермуҳаммад хожанинг уйи билан, шарқи-жануб 
тарафдан эса халқа кўчалар билан туташдир. 
Ушбу мулкни, барча ҳақ-ҳуқуқлари билан, ҳозирда муомалада бўлган 
1500 динори адлияга
24
сотдим.
Мазкур садо-сотиқнинг кафиллиги ўзимнинг зиммамда. 
Савдо қуйидаги шахсларнинг гувоҳлигида бўлди: 
Абу Мансур Муҳаммад; 
Саъдулла Муҳаммад ал-Испижобий; 
Аҳмад Али ал-Хоразмий; 
Хожа Султон Жаҳонгир ўғли; 
Байрамшоҳ Жунайд Рамазон ўғли. 
Ҳаммаси бўлиб 26 гувоҳ.”
25

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish