Тарихий манбашунослик ўқув қўлланма Бакалаврлар учун



Download 1,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/191
Sana21.02.2022
Hajmi1,78 Mb.
#27947
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   191
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК

7.3.30. 
“Мулҳақот ас-суроҳ” 
“Мулҳақот ас-суроҳ” (“Ас-суроҳ”га илова”) номли китобнинг 
муаллифи ХIII-ХIV аср бошларида яшаган тилшунос ва тарихчи олим Жамол 
Қаршийдир (1230 й. туғ.). Унинг асли исми Абулфазл Муҳаммад ибн Умар 
ибн Холид, аммо олим кўпинча Жамол Қарший (“Қарши мўғулча “қаср” 
демакдир.) номи билан машҳур бўлган. Олим Олмалиқ шаҳрида (Ила 
водийсида, Ғулжанинг ғарби-шимолий тарафида жойлашган йирик ўрта аср 
савдо ва маданият марказларидан бири) руҳоний оиласида туғилган. Отаси 
Олмалиқнинг машҳур ҳофизларидан (“Қуръон”ни қироат билан ўқувчи), 
онаси эса марвлик шайх Абу Алининг авлоди бўлган.
Бўлғуси олим Олмалиқлик машҳур шайх Ашраф ибн Нажиб ал-
Косонийдан таълим олди, сўнг Чингизийларга тобе бўлган маҳаллий ҳукмдор 
Суғноқ такиннинг (ваф. 1250-1253 й.) ўғли Элбутарнинг тарбиячиси 
сифатида хизматга киради. Бу ҳол, шунингдек садр Бурҳониддиннинг 
ҳомийлиги туфайли, унинг кейинги юқори лавозим девони иншога 
кўтарилишига ёрдам берди. 1264 йили Жамол Қарший, бизга маълум 
бўлмаган сабабларга кўра, истеъфога чиқиб, Кошғарга кетиб қолади. 


Кошғарда Жамол Қаршийга садрлардан Камолуддин Абу Абдуллоҳ 
ибн Ҳусайн ва Саъдуддин ҳомийлик қилдилар. Олим Кошғарда асосан шеър 
ёзиш билан машғул бўлди ва садр Саъдуддиннинг таклифи билан 1302 йили 
ўзининг “Ас-суроҳ мин ас-Саҳоҳ” (“Фойдали (мулоҳаза)дан келиб чиққан 
очиқ гап”) номли асарини ёзди. Жамол Қарший 1269-1294 йиллар орасида 
Ўрта Осиёнинг кўпгина вилоятлари бўйлаб саёҳат қилган. 
Масалан, 1269-1270 йиллари Иламишда (Андижондан Таласга 
борадиган йўл устида жойлашган қадимий шаҳар), бир неча бор (1272,1293 
й.) Шошда, 1273 йили Барчинлиғкент ва Жандда бўлган. Олим ана шу 
саёҳатлар вақтида тўпланган маълумотлардан ўзининг юқорида номи қайд 
этилган асарини ёзишда кенг фойдаланган. 
Жамол Қаршийнинг ушбу асари Абу Наср Исмоил ибн Ҳаммод ал-
Жавҳарийнинг (ваф.1008 й.) “Ас-саҳоҳ” (“Мукаммал луғат”) номли асарига 
ёзилган қўшимча бўлиб, кўпинча “Мулҳақот ас-суроҳ” номи билан 
машҳурдир. 
Асарда ХIII асрда Олмалиқ ва унга қарам ерларда ҳукмронлик қилган 
турк ҳукмдорлари, Қорахонийлар, хусусан уларнинг Кошғарда 
ҳук“Мулҳақот ас-суроҳ” (“Ас-суроҳ”га илова”) номлимронлик қиоган 
намоёндалари; Кошғар, Хўтан, Фарғона, Шош вилоятлари, шунингдек 
Сирдарёнинг қуйи оқимида жойлашган бир қатор йирик ўрта аср шаҳарлари, 
масалан Барчинлиғкент, Жанд ҳақида, Жамол Қарший билан замондош 
бўлган машҳур кишилар-шайхлар, олимлар, шоирлар ҳақида диққатга 
сазовор маълумотларни учратамиз. 
Умуман, Жамол Қаршийнинг ушбу асари Мовароуннаҳр ҳамда 
Марказий Осиё халқларининг ХIII асрдаги тарихи, маданияти, йирик 
шаҳарлари ва уларнинг аҳволини ўрганишда зарур манбалардан биридир. 
“Мулҳақот ас-суроҳ” ҳозиргача биронта тилга таржима қилинмаган. Унинг 
қўлёзма нусхалари Англия, Франция, Германия кутубхоналарида, 
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ва Тошкентда мавжуд.
Ушбу дарсликда араб тилида битилган юртимиз тарихига оид энг 
муҳим ёзма манбалар тўғрисида ихчам ва қисқа маълумот беришга интилдик. 
Чунки тарихимизнинг бу қатлами, яъни араб тилида VII-ХIV асрлар 
давомида яратилган ёзма манбалар ҳали мукаммал ўрганилган дейиш қийин. 
Бу келгуси манбашунослар олдидаги шарафли вазифа. Албатта, биз 
келтирган ёки зикр этган асарлар номлари билан араб тилидаги манбалар 
рўйхати чегаранланмайди, ёхуд тугамайди, аммо бакалавриат талабаларида 
умумий тасаввур ҳосил қилиш учун кифоя қилади, деб ҳисоблаймиз. 

Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish